Чегара можароларининг чеки борми?

593
0

Чегара можароларининг чеки борми?

 Қирғиз-тожик чегарасида навбатдаги можаро вужудга келди. Қирғизистон чегара хизматининг хабар қилишича, қирғиз чегарачилари осмонга огоҳлантирувчи ўқ отган.

 “Тушинмовчилик 31-августда Баткен районининг Таш-Тумшук қишлоғида бўлди. Тожик томон аниқланмаган ҳудудга асфальт ётқиза бошлаган, Чегарачилар ишни тўхтатишни илтимос қилишган. Бироқ, улар бунга эътибор беришмаганидан сўнг чегарачи огоҳлантириш мақсадида осмонга ўқ отган. Тожик томон Қирғизистон чегарачилари тош ота бошлаганда қирғиз тарафдан маҳаллий аҳоли ҳам воқеага аралашган”, – дейилади хабарда. 

 Давлат чегара хизмати можаро тезда хал этилганини билдирди. Воқеа бўлган жойга ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари ҳамда маҳаллий ҳокимият вакиллари бориб қўшни халқ вакиллари билан тушинтириш ишларини олиб борган.

 “Шундан сўнг тожик томони асфальт ётқизиши тўхтатган, чунки бу ишлар қирғиз томони билан келишилган эмас”.  

 Изоҳ: Мустамлакачи кофирлар томонидан мусулмонларни бўлиб ташлаш учун фойдаланган миллат ва ватан тушунчалари бугунги кунда қадар ўз мевасини бериб келмоқда. Кофирлар мусулмонлар ўртасига сунъий чегаралар тортиб, бу чегаралар бўйлаб аниқланмаган ва бахсли ҳудудлар қолдириш орқали мусулмонлар ўртасида доим келишмовчилик ва зиддиятлар пайдо қилиш имкониятларини қолдирган.

 Афсуски, қирғиз-тожик чегарасида вужудга келган бу каби чегара можаролари бирнчиси ҳам эмас, охиргиси ҳам эмас. Энг ачинарлиси, бу каби можароларда мусумлонлар бир-бирига қарши қурол қўллашгача етиб бориб, ўртада қурбонлар берилаётгани бўлмоқда.

 Маълумки, жорий йилнинг 22-июл куни Қирғизистоннинг Ак-Сай ва Тожикистоннинг Ворух қишлоқларида бўлиб ўтган навбатдаги чегара можарасида 1 киши қурбон бўлиб, 10лаб одамлар турли даражада жароҳатланган эди.

 Агар яқин тарихга назар ташлайдиган бўлсак бирон йил йўқки чегарада можаро келиб чиқмаган, одамлар ва мол-мулкка зиён етмаган бўлса:

 2013-йилнинг 24-октябр куни Қирғизистоннинг Тожикистон билан чегара ҳудудида жойлашган “Катта-Туз” нефт қазиб олиш қудуғи сабабли мунозарали вазият вужудга келди. Қирғизистон чегара хизмати хабарига кўра, Қирғизистон ҳудудида жойлашган нефт қазиб олиш қудуғига Тожикистон чегарачилари бостириб киришган ва мазкур қудуқ ўзлариники эканлигини даъво қилишган.

 2014-йилнинг 11 январ куни Боткен вилояти Боткен тумани Оқсой қишлоғида жойлашган сув тақсимлаш иншоати ҳудудида Қирғизистон давлат чегара хизмати ҳарбийлари ва Тожикистон чегара қўшини ҳарбий хизматчилари ўртасида қуролли тўқнашув юз берди. Отишма натижасида ҳар икки томондан ҳам ярадор бўлганлар бор.

 Ўша йилнинг 25-август куни Баткен вилоятига қарашли Лайлак туманининг Мақсат қишлоғида қирғиз-тожик чегарачилари ўртасида навбатдаги отишма бўлиб ўтди.

 Ўша йилнинг ўзида қирғиз-тожик чегарасида 28 маротаба зиддият келиб чиқди. Бу зиддиятлар натижасида ўнлаб одамлар жароҳатланиб, бир неча киши қурбон бўлди.

 2015-йилнинг 16-январ куни Қирғизистоннинг Тожикистон билан чегарадош Лайлак туманидаги “Айкол” чегара заставасига номаълум қуролланган шахслар томонидан ҳужум уюштирди. Ҳужум оқибатида бир киши қурбон бўлиб, икки киши яраланди.

 Навбатдаги можаролардан яна бири 2015-йил 4-август куни содир бўлди. Тожикистон ва Қирғизистон чегарасидаги отишма оқибатида икки киши яраланди. Воқеа чегарадаги Чоркўҳ қишлоғида содир бўлган…

 Бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин. Аммо биз бу билан ўтган ишларни қўзғаш ёки битган яраларни янгиламоқчи эмасмиз. Балки, бу каби келишмовчилик ва жанжаллардан фақат мустамлакачилар манфаатдор эканлигини, мусумлонлар эса улар қўлида қўғирчоқ бўлиб, диндош биродарларига қарши қурол қўллаб, бир-бирларини тошбўрон қилишлари ҳаром эканлигини эслатиб ўтмоқчимиз холос.

«إِذَا الْتَقَى الْمُسْلِمَانِ بِسَيْفَيْهِمَا فَالْقَاتِلُ وَالْمَقْتُولُ فِي النَّارِ»

“Икки мусулмон бир-бирига қилич кўтарса, ўлдирган ҳам, ўлган ҳам дўзахдадир” (Бухорий ривояти).

 Қолаверса бу муаммолар чегараларни кучайтириш ёки икки давлат ўртасидаги бахсли ҳудудларни хал этиш билан ечилиб қолмайди. Балки мустамлакачи давлатлар ўзларига малай бўлган ҳокимлар орқали мусулмонлар зеҳнига сингдириб ташлаган “миллатчилик” ва “ватанпарварлик” каби тубан ва чирик фикрларни улоқтириб ташлаб, яна қайта ўз динлари Исломга қайтишлари, Аллоҳнинг ҳукмларини ўз ҳаётларига татбиқ этишлари билангина хал бўлади. Ана шунда ўрталаримизда тортилган сунъий чегаралар улоқтириб ташланиб, бизлар яна қайта пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллаҳу алайҳи ва саллам байроқлари остида бирлашишимиз мумкин бўлади, ин ша Аллоҳ.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here