Уйғурлар Түркиядан депорт қилинмоқда

300
0

Уйғурлар Түркиядан депорт қилинмоқда

 Айни вақтда юзлаб уйғурлар Туркияда ҳибсга олинган, уларнинг қирқтасини депорт қилиш масаласи турибди. Турк ҳукумати яна қанча уйғурни нишонга олгани номаълум. Бу ҳақда “Financial Times” газетаси ёзмоқда.

 Маълумотларга кўра, уйғур мусулмонларни Хитойга Тожикистон орқали депорт қилиш бошланган. Ҳозир Туркияда 30 мингга яқин шинжонлик уйғурлар яшайди.

 Бунга қадар турк ҳукумати Хитойдан 3,6 миллиард доллар қарз сўраган. Сўралган қарздан 1 миллиард доллари июн ойида Туркияга етказилди. Орадан кўп ўтмай Хитой раҳбари Си Цзиньпин Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоган билан Тожикистонда учрашди. Учрашувда Си терроризмга қарши курашда икки давлат ҳамкорликни кучайтириши зарурлигини билдирган. У Туркияда ҳар қандай кучга Хитойга қарши кайфият пайдо қилишига имкон бермагани учун Эрдогандан миннатдор эканлигини қўшимча қилган эди. Ўз навбатида Эрдоган Туркия Хитой билан ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратаётганини айтиб ўтган.

 Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Хитой 2009-йил июл воқеаларидан сўнг уйғур мусулмонларни таъқиб қилишни кучайтирган. Шу сабабли улар жон сақлаш учун Туркия ва бошқа давлатларга қочиб чиқишган. Ўз вақтида Туркия уларни қабул қилиш билан бирга Хитойга қарши танқидий фикрларни билдирган эди. Бироқ, бугунга келиб Эрдоган ўз сўзидан қайтиб, қардош мусулмонларни мушрик Хитой ҳукуматига топшира бошлади. Бунга қўшимча, турк ҳукумати “ноқонуний миграция”га қарши кураш доирасида мамлакат ичида рейдлар ўтказмоқда. Иймонини сақлаш учун қочиб чиққан қардошларда қонуний ҳужжат бўлармиди?!

Мумтоз Мовароуннахрий

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here