Ливанда авж олаётган ирқчилик… вайронагарчиликдан дарак бермоқда!

82
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ливанда авж олаётган ирқчилик… вайронагарчиликдан дарак бермоқда!

Ливан меҳнат вазирлиги Ливан қуролли кучлар вазири Камил Абу Сулаймон раҳбарлигида Ливанда истиқомат қилаётган фаластинликларни ишлаш учун рухсатнома олишга мажбурлаш ва уларга ажнабийлардек муносабатда бўлиш тўғрисида буйруқ берди. Бу эса, Ливандаги Фаластинликларни ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун намойишга чиқишга ундади. Жаброн Басил вазирнинг бу қадамини қўллаб-қувватлади. Икки гуруҳ ўртасида кучли сиёсий келишмовчилик бўлсада, бироқ жирканч ирқчилик уларни бирлаштирди… Биз шу ўринда қуйидагиларни айтамиз:

Биринчидан: Ирқчилик Ливанда, хусусан Ливан насронийлари орасида жиддий касалликка айланиб қолди. Уларнинг йўналишлари турли бўлиши, ишчи, ёки ҳарбий, ёки гуруҳ, ёки арман бўлишининг фарқи йўқ… Чунки Ливандаги суриялик ва фаластинликларга қарши ирқчилик чақириқларини тез-тез эшитадиган бўлиб қолдик. Биз ғавғо кўтарувчи ирқчилар томонидан салибчилик уруши ва саййидимиз Муҳаммад ﷺ обрўсига тажовуз қилиш ҳақидаги таҳдидларни эшитяпмиз. Лекин ҳукумат сукут қилмоқда ва Пайғамбарлик обрўсидан анча паст обрўларга тажовуз қилганларга қарши кўрган чорани ҳам кўрмаяпти.

Иккинчидан: Ливандаги Фаластинликлар бегона эмас, балки улар шу юрт туб аҳолисининг бир қисмидир. Улар 71 йилдан бери шу ерда яшаб, оғир ва енгил кунларда Ливан халқи билан бирга яшашди… Ҳужжатларда келишича улар 1948 йил Ливанга улкан бойлик билан келишган ҳамда Ливаннинг маданий жиҳатини ривожланишига катта ҳисса қўшишган… Ливанликлар билан улар ўртасида қуда андачилик ва қариндошлик алоқалари мавжуд ҳамда улар кўп йиллардан бери бирга яшашмоқда. Агар бу юрт ўзини ҳурмат қилса, уларни ажратмаслиги лозим, чунки улар шу юрт фарзандларига айланганлар. Маълумки, Ливандаги олий ўқув юртлари шаҳодатномасига эга кишиларнинг катта қисмини Фаластинликлар ташкил қилади. Уларнинг мактабларда эришган ютуқлари ҳам юқори даражададир.

Учинчидан: Ливан ҳукумати хиргойи қилаётган халқаро қонунлар ҳам бу ҳукуматдан муомала, таълим, ёрдам, меҳнат, кафолат, компенсация, мулк эгалиги ва бошқа барча инсон ҳуқуқлари соҳасида фаластинликларга яхши муносабатда бўлишни талаб қилади. Бу нарса яқинда кўчиб келган муҳожирлар ҳақида. Энди, бир неча ўн йилликлар олдин келган, давлат томонидан виза берилган ва давлат рўйхатидан ўтган кишилар ҳақида айтмаса ҳам бўлади… Шу каби кишиларга бегоналардек муомала қилинадими?! Ахир бу шахс ажратиш эмасми?

Тўртинчидан: Биз ҳуқуқларни талаб қилишдаги бу каби тинчлик ҳаракатларини қўллаб-қувватлаймиз. Лекин намойишчиларга айтамизки: Сизлар Сайкс-Пико байроқлари, Фаластин байроғи, Ливан байроғи ва бошқа байроқларни кўтаришдан огоҳ бўлинг. Ливан ва Фаластин ҳукуматлари сизларни айнан шу байроқлар остида ушлаб турмоқчи. Чунки ишни ушбу байроқлар ва ватанпарварлик билан ўлчаш ҳар бир тарафга баҳона яратади. Натижада ливанлик, фаластинлик, суриялик каби ирқчилик пайдо бўлади, бу эса бирлашиш эмас бўлиниш демакдир… Сиз билан Ливан аҳлини бирлаштирувчи нарса ушбу буюк дин ва унинг байроғидир. Чунки муҳожир ва ансорларни бирлаштирган нарса Ислом биродарлиги бўлган эди. Ислом биродарлиги бугун ҳам сизларни бирлаштириш ва ушбу бирликни муҳофаза қилишга қодирдир.

Бешинчидан: Қочқинлар лагерида яшовчи аҳоли қўшни савдогарларни бойкот қилишди. Биз бу иш мусулмонлар ўртасидаги жанжалга айланиб кетмаслиги зарур деб биламиз. Бу каби ишлар содир бўлмаслиги лозим. Чунки аслида ҳақиқат шуки, сизлар Аллоҳнинг бир бирига биродар бандаларисизлар. Бундан ташқари Ливан халқига айтамизки: Фаластинлик биродарларингизга сабр қилинг, чунки сизлар уларнинг аҳволини яхши биласизлар. Улар бир неча йиллардан бери лагерда қамалда яшаётгани учун қийналишган. Улар билан биродар бўлинг ҳамда дин, насаб ва яқинлик алоқаларини тўхтатманг. Шунингдек уларга ва сизларга давлат томонидан бўлаётган жабру зулмдан уларни озод қилиш учун ҳаракат қилинг. Уларнинг шаръий ва қонуний ҳуқуқларига етишларида ёрдам беринг.

Олтинчидан: Эй Ливандаги Фаластинликлар кеча сизларни ишлатган, Сурияда фаластинликларни ишлатган ва қотилликларга сабаб бўлган кимсалар бугун сизлар билан биргамиз деб даъво қилишларига алданиб қолманг… Уларга қарши фурсатни ғанимат билинг. Бундан ташқари сизларни тамсил этяпмиз ва ислоҳ қиляпмиз деб даъво қилаётган кишилар билан сизларга раҳбарлик қиляпмиз деб, ёки ушбу раҳбарликка мухолифатмиз деб даъво қилаётганлар ўртасида зое бўлишдан эҳтиёт бўлинг. Чунки сизлар уларнинг қўлида уруш ўтинлари бўласизлар, шундай экан эҳтиёт бўлинг.

Еттинчидан: Эй Ливаннинг мусулмон аҳли, Ливандаги фаластинликлар сизларнинг ҳақиқий таянчингиздир. Ушбу таянчни синдиришда ирқчиликнинг муваффақиятга эришишига йўл қўйманг. Чунки ирқчиликнинг мақсадлари барчага маълум, у ушбу юрт устидан ҳукмронлик қилишни ва уни исломий муҳити ва асосидан ажратишни хоҳлайди. Фаластин аҳли сизнинг ўқдонингиздаги ўқдир, уларнинг ҳуқуқлари борасида сукут сақлаш ҳамда уларни ирқчилик жангига ташлаб қўйиш орқали уларга зиён етказманг.

Саккизинчи: Мусулмон сиёсатчиларга айтамизки, ирқчилар ўзлари эътиқод қиладиган ва кўтариб юрган фикрларини ифодалаб бердилар. Уларнинг айримлари айтдики: (Биз билан яҳудийлар ўртасида «идеологик» муаммо йўқ). Яна айримлари айтадики: (Бу юрт бизники, яқинда биз уни сизлардан қайтариб оламиз)… Эй мусулмон сиёсатчилар сизлар эътиқод қилаётган фикрингизни нима деб ифодалайсиз? Биз сизлардан ушбу жирканч ирқчиликка қарши кураш борасида аҳоли тинчлиги ва ҳамкор яшаш каби хиргойилардан бошқа нарса эшитмайдиган бўлиб қолдик… Биз сизлардан ирқчиликка қарши ирқчилик қилиш ва душманона нутқ сўзлашни талаб қилмаймиз. Балки биз сизлардан кучли ифодани талаб қиламиз. Сизлар ушбу буюк ва оламий дин фарзандларисиз, сизлар тарихда из қолдирган Исломий Умматга мансубсиз. Сизлар ушбу юртдаги ҳар бир мусулмоннинг тимсолисиз, сизлар ушбу дин ва ушбу халқ вакилисиз… Уммат ўз имкониятларини белгилаш томон кетмоқда, сизлар сукут сақлашингиз, ўткинчи манфаатларни танлашингиз ва шармандали иттифоқларингиз туфайли ушбу имкониятлар ташқарисида қолманг… Бу Уммат ўзининг шон шарафини қайта тикламоқда, шундай экан сиз ҳам Уммат билан бирга бўлинг. Шундай қилмасангиз аҳволингиз сизлардан олдин ўтган ҳамда Уммат йўлидан бошқасини танлаган ҳоким ва сиёсатчилар аҳволига ўхшаб қолади.

Сўнгги сўз сифатида айтамизки, бугун аҳвол оғир, Умматга қарши тузилаётган келишувлар хиёнатга тўла. Эй Ливан ва Фаластин аҳли ташланадиган тўғри қадамни аниқ қилиб белгилаб олинг. Чунки, шу тўғри қадам ташқаридан ва ичкаридан бўладиган ҳужумларга қарши туришда сизларни Уммат билан бир майдонга жамлайди. Шунингдек, Роббингиз ва шариатингиз сизларга буюраётган нарсанигина танланг.

شَرَعَ لَكُم مِّنَ الدِّينِ مَا وَصَّى بِهِ نُوحًا وَالَّذِي أَوْحَيْنَا إِلَيْكَ وَمَا وَصَّيْنَا بِهِ إِبْرَاهِيمَ وَمُوسَى وَعِيسَى أَنْ أَقِيمُوا الدِّينَ وَلَا تَتَفَرَّقُوا فِيهِ كَبُرَ عَلَى الْمُشْرِكِينَ مَا تَدْعُوهُمْ إِلَيْهِ اللَّهُ يَجْتَبِي إِلَيْهِ مَن يَشَاء وَيَهْدِي إِلَيْهِ مَن يُنِيبُ

«(Эй мўминлар, Аллоҳ) сизлар учун ҳам диндан Нуҳга буюрган нарсани ва Биз сизга (яъни Муҳаммадга) ваҳий қилган нарсани, (шунингдек) Биз Иброҳим, Мусо ва Исога буюрган нарсани – шариат-(қонун) қилди: «Динни барпо қилинглар ва унда фирқа-фирқа бўлиб бўлинманглар!». (Эй Муҳаммад), мушрикларга сиз даъват қилаётган нарса (яъни, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиш) зўр келди-оғирлик қилди. Аллоҳ у (динга) ҳидоят топиш учун Ўзи хоҳлаган кишиларни сайлар ва Унга (ёлғиз Аллоҳга) илтижо қиладиган кишиларни ҳидоят қилур» [Шўро 13]

Ҳизб ут-Таҳрир Ливан вилояти

4 зул-ҳижжа 1440ҳ

5 август 2019м

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here