АҚШдаги ракета синовлари

345
0

АҚШдаги ракета синовлари

 Пентагон 19 август куни Tomahawk ракеталарини муваққиятли синовдан ўтказганлигини эълон қилди. Аслида бу ракеталар Ўрта ва қисқа масофадаги ракеталарни қисқартириш тўғрисидаги шартномада (ЎҚМР) ман қилинган эди. Бироқ, аввалроқ АҚШ бу шартномадан чиқишини маълум қилган. Шундай қилиб, бу шартнома амалда тўхтади десак бўлади.

 ЎҚМР бу – АҚШ билан Россия ўртасида ўрта ва қисқа масофадаги (500дан 5500 километргача учувчи) ракеталарни қисқартириш шартномаси. АҚШ жорий йилда бу шартномадан чиқишини эълон қилди, ҳатто юқорида кўрсатилгандек, мазкур шартномада тақиқланган ракеталарни синовдан ўтказишга эришди.

 АҚШ Ўрта ва қисқа масофадаги ракеталарни қисқартириш тўғрисидаги шартномадан чиқиши ва бу турдаги ракеталарни ишлаб чиқариши қандай оқибатларга олиб келади?

 Европа

 Агар, АҚШ ўрта ва қисқа масофадаги ракеталарни ишлаб чиқаришни бошласа Россия ҳам шу турдаги ракеталарни ишлаб чиқаришни бошлайди. АҚШ ракета синовларни ўтказишига жавобан “Путин Россия ўрта ва қисқа масофадаги ракеталарни ишлаб чиқаришга киришади деб баёнот берди”. (euronews, 21.08.19). Натижада руслар Европанинг исталган бурчагига етадиган ракеталарга эга бўлади. Европа ўз хавфсизлиги таҳдид остида қолиши сабабли АҚШнинг хавфсизлик чодирига киришга мажбур бўлади. Шу тарзда АҚШнинг ҳарбий чангалидан чиқишга интилаётган Европа АҚШ ва Россия ўртасидаги кескинлик асирига айланади. Франция президенти Макрон бундай вазиятни тан олиб шундай баёнот берди: “Америка раҳбари Трамп қуролсизланиш шартномасидан чиқиш тўғрисида маълум қилганидан кейин асосий қурбон ким бўлишини кўрдим”. (Явму саабиг).

 Россия

 Ўрта ва қисқа масофадаги ракеталарни ишлаб чиқариш улкан маблағ талаб қилади. Шусиз ҳам иқтисоди ночор Россия учун бу қуролланиш пойгаси иқтисодий жиҳатдан салбий натижаларга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, русларнинг ўрта ва қисқа масофадаги ракеталари Хитойнинг бутун ҳудудини қамраб олади. Хитой руслар билан иттифоқдош бўлса ҳам, албатта, бундай вазият Хитойни ғазаблантирмай қўймайди. Оқибатда, икки иттифоқдош (Хитой билан Россия) ўртасида зиддият вужудга келиши мумкин. Бундан ташқари, АҚШ Россиядан Сурияда фойдаланаётгани каби, Хитойга қарши ҳам фойдаланишга уринмоқда. Шунинг учун Америка кўплаб босимлар қилмоқда: иқтисодий санкциялар, қамал, ЎҚМР битимидан чиқиш ва ҳ.к… 

 Хитой

 АҚШ яшириб ўтирмасдан юқорида айтилган Tomahawk ракеталари Хитойга қаратилганини эълон қилди.Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер шундай баёнот берди: “Талабга мувофиқ, Хитойнинг ёмон ҳулқини жиловлашимизда бизда қувват бўлиши, ўрта масофадан уларга зарба бериш имкониятини таъминлашимиз керак”. (news1.ru, 22.08.19). Америка сўнгги йилларда иқтисодий жиҳатдан улкан ривожланишга эришган Хитойни жиловлаш стратегиясига жиддий эътибор бера бошлади. Эндиликда АҚШ билан Хитой ўртасидаги савдо урушига ҳарбий йўналиш қўшилди. Мазкур ракеталар Хитой атрофида жойлаштирилишни хал этишдан ташқари, бу ракеталардан мудофааланиш ва шу турдаги ракеталарни ишлаб чиқариш Хитойни ҳам улкан маблағларни сарфлашга ундайди. Бундай чоралар иқтисодни тамоман издан чиқариб юбормасада кучсизлантириши аниқ. Аслида, АҚШни ЎҚМР шартномасидан чиқиши Россиядан кўра кўпроқ Хитойга қарши қаратилган. АҚШ мудофаа вазиридан АҚШ икки давлатдан қайси бирини кўпроқ таҳдид деб билади, деган саволга Эспер шундай жавоб берди: “Хитой – бизнинг вазирлик учун биринчи рақам даражасида туради. Менинг фикримча, узоқ муддатли келажакда Хитой (Россиядан кўра) каттароқ таҳдид ҳисобланади”. (РИА, 22.08.19).

Хорун Абдулҳак

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here