Остона ва Сочи шартномаси аччиқ меваларини бера бошлади

590
0

Остона ва Сочи шартномаси аччиқ меваларини бера бошлади

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Суриянинг Идлиб шаҳридаги қуролли гуруҳларга қарши қаттиқ чоралар кўрилишини ва бу масалада Россия билан Туркия ўртасида узлуксиз ва интенсив ҳарбий алоқалар мавжудлигини маълум қилди. Лавровга кўра, Россия энди фақат, томоша қилиб ўтиришдан қониқиш ҳосил қилмайди.

“Биз турк расмийларидан Идлибда оташкесимга қўшилишга тайёр қуролли мухолифлардан террорчи гуруҳларни ажратишини кутиб келяпмиз. Бу минтақа Туркия расмийлари тарафидан сулҳга қўшилишга тайёр бўлган қуролли мухолифат ва «террорчи» гуруҳларни бир-бирларидан ажратилиши шарт бўлган минтақадир. Биз фақат вазиятни диққат билан кузатиш билан чекланиб қоланимиз йўқ. У ердаги “хавфсиз минтақа”да бизнинг аскарларимиз мавжуд”, деди Россия Ташқи ишлар вазири.

Лавровнинг даъво қилишича, Идлибдаги қуролли гуруҳларнинг Идлибга қўшни бўлган минтақаларига ҳужумлар уюштириши ва ўз назорат майдонларини кенгайтириш ҳаракатларини давом эттириши сўнгги вазиятларга сабаб бўлмоқда. Шунингдек Лавров ўтган йили Анқара ва Москва ўртасидаги Сочи келишувига ишора қилар экан, Идлибда турк қўшинларининг мавжудлиги “террор” ҳужумларига тўсқинлик қилиш учун эканлигини қўшимча қилди.

Россия президенти Владимир Путин ҳам ўз баёнотида Идлибдаги “террорчилар” ўз ҳудудларини кенгайтириб бораётганини билдирди.

“Террорчилар ўтган йили Идлибдаги тангликни камайтириш зонасининг қарийб 50 фоизини назорат қилишган. Энди улар ҳудуднинг 90 фоизини назорат қилишмоқда. Бу қабул қилиниши мумкин эмас”, деди Путин.

Изоҳ: Дарҳқиқат Остона ва Сочи шартномалари аччиқ меваларини бера бошлади. Чунки Остона ва Сочида уюштирилган учрашувларда Россия, Эрон ва Туркия давлатлари Сурияда “хавфсиз минтақа яратиш” ва “назорат пунктларини ўрнатиш” масалаларида келишиб олганлигини даъво қилишган бўлса-да, у ердаги асл мақсад Идлибдаги қаршилик ҳаракатини зайифлаштириш ва Идлибни режим кучларига топшириш эди. Яъни бу шартномалар Асад режимини қучайтириш учун тузилган шартномалар эди. Афсуски, Туркия худди Ҳалабда бўлганидек бу масалада ҳам фаол рол ўйнамоқда.

Куни-кеча Путин ва Эрдоган Идлиб масаласида келишиб олганлиги хабар қилинди! Бу ҳақида Кремлдан берилган баёнотда Путин ва Эрдоған Идлибда бўлиши мумкин бўлган терроризм таҳдидини бартараф этиш учун биргаликда саъй-ҳаракатларни кучайтиришга келишиб олганлиги билдирилди.

Ҳозирда Россия ва Асад кучлари, “радикал унсурлар ва мухолифат гуруҳларига қарши ҳужум” баҳонасида мухолиф гуруҳларнинг муҳим бошпанаси бўлган Идлибга шафқатсизларча бомба ҳужумлари уюштириб, аёллар, болалар, тинч аҳоли қатлиом қилмоқда. Ҳама ва Идлибнинг баъзи минтақаларини ўз назоратига олишга ҳам муваффақ бўлди. Аммо у ердаги “хавфсиз ҳудуд” назоратини ўз зиммасига олган Туркия эса, бу ҳолат жиддий инсоний инқирозга сабаб бўлиши мумкинлигидан огоҳлантириш билан чекланмоқда.

Сурия ташқи ишлар вазирлиги Идлибда бир неча ойлардан буён давом этиб келаётган амалиётларнинг кучайиши сабабли минтақадаги тинч аҳолини эвакуация қилиш учун хавфсиз йўлак очилганлигини бидирди. Демак, Туркиянинг розилиги билан Идлиб ҳам Ҳалаб каби Асад кучларига топширила бошлади. Хоинларга Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилсин!

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here