Фаластин режими қўлида ҳибсда қолаётган Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларининг озод этилишини талаб қилувчи намойиш

119
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Фаластин режими қўлида ҳибсда қолаётган Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларининг озод этилишини талаб қилувчи намойиш

Таниқли ва нуфузли кишилар ҳамда Ҳизб ут-Таҳрир тарафдорлари 2019 йил 8 август пайшанба куни Халил шаҳри Давро маҳкамаси олдида Ҳизб ут-Таҳрир йигитларининг озод этилишини талаб қилиб намойиш ўтказдилар. Бундан бир неча кун муқаддам режим хавфсизлик хизмати бу йигитларнинг хонадонларига бостириб кириб, тинтув ўтказиб, оила аъзолари ва уларнинг мулклари дахлсизлигини поймол қилган эди.

Намойишчилар қўлларидаги кўтариб чиққан плакатлар орқали уларнинг зудлик билан озод этилишини талаб қилдилар. Улар шунингдек, бундай сиёсий қамоққа олиш ва хавфсизлик хизматининг ваҳшиёна хатти-ҳаракатини қораладилар, айниқса, Росулуллоҳ ﷺнинг байроқларини олиб ташлаб, байроқ эгаларини қамоққа олганига кескин норозилик билдирдилар!

Роя газетасининг 2019 йил 14 август чоршанба кунги 247-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here