Туркманистонда энди барча талабалар ҳақ тўлаб таълим олади

584
0

 Туркманистонда энди барча талабалар ҳақ тўлаб таълим олади

 Туркманистонда олий ўқув юртларига ҳужжат топширган барча талабалар бундан буён ҳақ тўлаб таълим олишади. Бу ҳақда “Хроники Туркменистана” хабар қилди.

 Хабарга кўра, мамлакатдаги ўқув юртлари эндиликда талабалардан танлаган касби, ўқув даргоҳининг даражасига қараб ҳар йилига 6000-8000 (1700-2250$) ҳақ ола бошлади. Жорий йилда Туркманистондаги олий ўқув юртлари 12 242 талабани қабул қилади. Уларнинг барчаси ҳақ тўлашга мажбур.

 Бундан ташқари, мамлакатда ўқишга кириш учун пора миқдори ҳам ошиб 25-40 минг долларга етди. Шу туфайли ота-оналар фарзандларини чет элларда ўқитишга ҳаракат қилишади. Бироқ, апрел ойидан бошлаб Туркманистон ҳукумати бир қатор хорижий дипломларни тан олишдан бош тортди.

 Исломий юртлар, шулар қаторида Ўрта Осиё мамлакатлари ҳам капиталистик тузум зулми остида эзилмоқда. Ҳатто миллиардлаб куб газ ва бошқа табиий бойликлар захираси бўла туриб, Туркманистон ўз халқига бепул таълим беришга қурби етмайди. Чунки, бу бойликлар ҳузурини хорижий мустамлакачилар ва маҳаллий амалдорларгина кўришмоқда.

 Капиталистик тузумдан фарқли равишда Ислом дини Исломий давлатда халифага фуқароларни бепул таълим олишларни кафолатлашини вожиб қилган.

 “Халифалик давлати дустур лойиҳаси”нинг Таълим сиёсати 173-моддасида шундай дейилади:

 Хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин ҳар бир шахснинг ҳаёт майдонида зарур билимларга эга бўлиши фарздир. Шунинг учун бошланғич ва ўрта босқичларда таълим олиш барчага мажбурийдир. Бу таълимни барчага бепул таъминлаш давлат зиммасидадир. Олий таълим ҳам имкони борича барчага бепул таъминланиши лозим. (Кенгроқ маълумотни “Халифалик давлатининг таълим дастури” китобидан олишинглар мумкин)

Мумтоз Мовароуннахрий  

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here