Покистоннинг Кашмирни озод этишга эътиборсизлиги сабабли Ҳиндистон Кашмирдаги босқинчилигини мустаҳкамламоқда

427
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Покистоннинг Кашмирни озод этишга эътиборсизлиги сабабли Ҳиндистон Кашмирдаги босқинчилигини мустаҳкамламоқда

Онадўли ахборот агентлигининг (ҳижрий 1440 йил 1 зул-ҳижжа, милодий 2019 йил 2 август жума куни нашр қилинган) хабарида бундай дейилади:

«Ҳиндистон Кашмирга ўзининг 25 минг нафар ҳарбийлашган кучларини жўнатишга қарор қилди. Бу унинг ўтган ҳафта юборган 10 минг нафар аскарига қўшимча ҳисобланади.

Ҳиндистоннинг NDTV ахборот телеканали расмий манбаларга таяниб хабар қилишича, Нью-Деҳли ўтган ҳафтада ҳарбийлашган кучларидан 10 минг нафарини Кашмирга юборган эди. Энди Ҳиндистон ҳукумати у ерга қўшимча 25 минг ҳарбийлашган аскарларини юборишга қарор қилди.

NDTVга кўра, ушбу ҳарбийлашган кучлар Кашмирга пайшанба кундан етиб боради. Ҳиндистон Бош штаби бошлиғи Бипин Рават хавфсизлик чора-тадбирларини назорат қилиш учун аллақачон Кашмирга жўнаб кетди.

Бу қўшимча кучларнинг Кашмирга етиб бориши билан, Ҳиндистоннинг шу икки ҳафта ичида минтақага юборган кучлари сони 35 мингтани ташкил қилади.

Ўтган ҳафтадан олдин ҳинд ҳукумати Кашмирга 100та ҳарбий қисм жойлаштириб, хавфсизлик ҳаракатларини бошламоқчилигини айтган эди. Аммо «исёнчиларга қарши кураш» амалиёти тафсилотларини очиқламади.

Роя газетасининг 2019 йил 7 август чоршанба кунги 247-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here