Яман жанубида Англо-Америка кураши авж олмоқда

156
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Яман жанубида Англо-Америка кураши авж олмоқда

Саудия билан Амирликлар эса, аҳмоқ бўлиб ўшаларнинг режаларини амалга оширишмоқда

Устоз Шойиф Шародий – Яман

АҚШ билан Британия ўртасида Яман жанубида бўлаётган кураш кундан-кунга авж олмоқда. Бу ҳатто оддий кишига ҳам яққол кўриниб қолди. Яман жанубидаги бу кураш кўп йўналишда бўлиб, асосан уч кўламга эга:

  1. Сиёсий кўлам;
  2. Ҳарбий кўлам;
  3. Гуманитар кўлам.

Сиёсий кўлам:

Ҳар бир томон ўз малайлари ва тобеларини иккинчи томонга қарши намойишлар қилишга йўналтиряпти. Американинг Ямандаги режасини амалга ошираётган Саудия Ҳасан Боумнинг жанубдаги «Тўққизинчи ҳаракат»ини намойишга ундаяпти. Намойишда жануб бўлинишини жиддий қабул қилишга ҳамда Айдарус Зубайдий раислигидаги ўтиш даври кенгашига рози бўлмасликка чақириляпти. Маълумки, Зубайдий Британиянинг Ямандаги режасини бажараётган Амирликларнинг одамидир.

Британия Амирликлар орқали, хусусан, нефт ишлаб чиқарувчи Шабва билан Сақтарий вилоятларида кўп сонли ғазабнок намойишларни ҳаракатлантирмоқда. Бу намойишларда раҳбарият мансабларини эгаллаб келаётган ҳамда Ислоҳ партиясига алоқадор бўлган раҳбарларни ишдан кетишларини талаб қилиняпти. Шунингдек, Маъриб ва Саудиядан қарор топган Али Муҳсин Аҳмарга қарашли кучларнинг чиқиб кетишини талаб қилинмоқда. Бу талаблар зоҳирда шундай. Аммо аслида, бу ишлардан мақсад, АҚШнинг жанубда Саудия орқали аралашувига тўсқинлик қилишдир. Ҳозирда курашаётган томонларнинг ҳар иккиси ҳам инглизлар малайи: бир томонда Али Муҳсин билан Ислоҳ партияси, иккинчи томонда Зубайдий бошчилиги остидаги ўтиш даври кенгаши. Хўш, инглиз малайлари ўртасидаги бу ишларни қандай тушуниш мумкин? Кузатаётган кишига инглизларнинг бу ишлардан икки мақсадни кўзлагани ойдинлашади:

Биринчи мақсад: ўз одамларига вилоятларни бўлишиб бермоқчи. Масалан, соҳил бўйидаги Ҳазрамавт, Шабва, Адан, Абин, Лаҳж, Золе, Сақтарий вилоятлари ўтиш даври кенгашига таслим қилинади. Шунингдек, бу минтақалар аҳолиси зоҳирда Ислоҳ партияси раҳбарларига қарши бўлиб туради. Чунки бутун жанубликлар бу партия раҳбарларини ёмон кўради. Ҳатто Али Муҳсин Аҳмарга қарашли «Мика 21» пиёда кучларига қарши Шабвада жанг қилинади. Ҳатто бу жанг ниҳоясида ўтиш даври кенгашининг айни ҳудудларни босиб олиши ҳам тахмин қилинмоқда. Бу эса, бир саҳна ўйини. Бу ўйиндан инглизларнинг кўрадиган фойдаси ўтиш даври кенгаши фойдаси учун жануб аҳолиси ўртасида жуда катта халқчилликни пайдо қилишдир. Амирликлар Айдарус Зубайдий билан ўтиш даври кенгашини жануб аҳолисининг қонуний вакили сифатида кўрсатишга уриняпти. Бу билан Амирликлар Ямандан чиқиб кетаётганда шу Зубайдий билан ўтиш даври кенгашини ўзининг ўрнига қолишлари учун тайёрлаб қўймоқчи. Ҳазрамавт водийси ва Маъриб эса, Али Муҳсин Аҳмар қўлида қолиши кўпроқ тахмин қилинмоқда.

Иккинчи мақсад: АҚШ ҳаракатлари билан Саудия кучларига тўсиқ қўйиш ва уларни аралашувларини олдини олиш, тийиб қўйиш. Бир неча кундан бери аланга олган бу намойиш ва юришларни илгари инглизлар Маҳрадаги малайлари орқали ҳаракатлантиришган. Маълумки, Маҳра Ҳазрамавтдан кейинги иккинчи марказ дир. Бу вилоят Яманнинг шарқий дарвозаси бўлиб, маҳралик қабилалар билан кучли алоқаси бўлган Уммон султонлиги билан чегарадош вилоятдир. У ердаги ишлар шу даражага етдики, намойишчилар Саудия кучларини чиқиб кетишларини очиқ талаб қилиш билан бирга ҳатто куч ҳам ишлатишди. Бу ҳақда Холиж онлайн веб-сайтининг 2019 йил 6 март куни тарқатган хабарида бундай дейилади: «Маҳра вилоятидан бўлган қуролли қабилалар ўз йўлларига тўсқинлик қилган Саудия кучлари ва ҳарбий техникасига қаршилик кўрсатиб, уларни чекинишга мажбур қилди».

Ҳарбий кўлам:

Бир ой муқаддам маҳралик қуролли қабилалар Маҳра вилоятига йўл олган Саудия кучларига қаршилик кўрсатишди. Бундан мақсад вилоят устидан ўз нуфузларини ўрнатиш ҳамда у ердан инглизлар нуфузини сиқиб чиқариш эди. Маҳра вилоятида инглизлар нуфузи Британия протекторати бўлган Уммон султонлигига қарашли жосусларда гавдаланади. Инглизлар жанубдаги назоратларини мустаҳкамлаш мақсадида, Шабва вилоятининг нефтга ихтисослашган йирик шаҳри ҳисобланган Атақда Али Муҳсин Аҳмарга қарашли «Мика 21» пиёда кучларини қурол-яроғ ва аскарлар билан таъминлашди. Ушбу ҳарбий таъминот сабабли Атақда тўқнашув келиб чиқиб, 2019 йил 19 июн чоршанба кундан 20 июнгача икки кун давом этди. Амирликлар томонидан қўллаб-қувватланувчи шабвалик элита кучлари билан Али Муҳсин Аҳмарга қарашли «Мика 21» пиёда кучлари ўртасида жанг кетар экан, ҳар икки томон ҳам инглизларга малай. Аслида эса, бу бир саҳна ўйини бўлиб, жанубни ўтиш даври кенгаши қўлига топширишнинг бир муқаддимасидир. Чунки айни кенгаш Айдарус Зубайдий етакчилигида бўлиб, шу орқали жануб ёлғиз инглизлар қўл остига ўтади, АҚШнинг ҳамда унинг малайлари бўлган Боум ҳаракати, хусусан, Саудия ҳаракатининг йўли тўсилади. Сўнгги пайтларда Амирликлар Ямандан кучларини олиб чиқиб кетиб, мамлакатига қайтарармиш, деган хабар тарқалди. Агар хабар тўғри чиқса, бу Британиянинг ўз малайлари билан келишиб олиб, жанубни ўтиш даври кенгашига топширишини ҳамда кенгаш у ерда нуфузини мустаҳкамлаб, назорати доирасини кенгайтиришини англатади.

Гуманитар кўлам:

Яманда турли соҳаларда, айниқса, саломатликни сақлаш ва озиқ-овқат соҳасида гуманитар ёрдамлар тақдим этиш бўйича Саудия билан Амирликларнинг ўзаро мусобақалашаётгани яққол маълум. Бундан мақсад бутун Яманни ўз домига тортаётган ҳалокатли вазиятдан фойдаланишдир. Биз бу икки давлатнинг гуманитар ишларини кузатиб бормоқдамиз. Улар бу ишларини зоҳирда инсонпарварлик қилиб қўрсатишаётган бўлишса-да, аслида, бундан одамлар ишончини қозонишни ва юрт аҳли орасидан кофир Ғарбга ишловчи жосусларни касб қилишни кўзлашган.

Биз учун энг аламли ери, бу кураш оловида Яман аҳлининг жизғинак бўлаётганидир. Кураш режаларини бутун инсоният йиртқичлари бўлган АҚШ билан Британия тузяпти, бу режаларини юрт жанубида ювиндихўрлари бўлган Саудия билан Амирликлар, шимолда Эрон ўзининг маҳаллий гумашталари билан бажариб беряпти… Кураш қурбонлари ва бирдан-бир зиён кўраётган томон Яман аҳли бўлмоқда. Улар Яман аҳлини қонини тўкишяпти, бойликларини талаб, уй-жойларини вайрон қилишяпти… Ҳаммасидан ҳам аянчлиси, улар Аллоҳ Таоло ишонмасликка буюрган тоғут қонунлари билан ҳукм юритишга мажбурлашяпти:

أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ يَزْعُمُونَ أَنَّهُمْ آمَنُواْ بِمَا أُنزِلَ إِلَيْكَ وَمَا أُنزِلَ مِن قَبْلِكَ يُرِيدُونَ أَن يَتَحَاكَمُواْ إِلَى الطَّاغُوتِ وَقَدْ أُمِرُواْ أَن يَكْفُرُواْ بِهِ وَيُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَن يضِلَّهُمْ ضَلاَلاً بَعِيدًا

«(Эй Муҳаммад), ўзларини сизга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга имон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларнинг шайтонга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? Ҳолбуки, уларга унга ишонмаслик буюрилган эди. (Чунки) шайтон уларни бутунлай йўлдан оздиришни истайди» [Нисо 60]

Шубҳасиз, бу икки томон ҳам Яман аҳлига заррача яхшилик келтирмайди. Аксинча, ҳокимиятни улардан биттаси ёки ҳар иккиси бошқарадими, фарқсиз, мудом юрт бошқарувида қолишар экан, Яман аҳлига барча ҳаётий бахтсизлик ва оғир турмуш тарзини мана шу икки томон олиб келади. Чунки улар Ислом ва мусулмонларнинг душмани бўлган мустамлакачи кофирларга малай бўлиб, ўшаларнинг режаларини ижро этишяпти ҳамда уларнинг башариятни ҳалок қилаётган капиталистик тузумларини татбиқ қилишяпти.

Бирдан-бир қутулиш йўли, барча малайларни тахтдан ағдариш учун Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга ҳаракат қилишдир. Бу малайлар Саудия ва юрт жанубидаги Боум ҳаракати, шимолдаги Ҳусийлар ҳаракати каби Америка малайлари бўладими, ёки Амирликлар ва унинг жанубдаги ўтиш даври кенгаши ва юртнинг шимол, шарқ ва ғарбидаги Ҳодий, Ториқ Аффош, Али Муҳсин Аҳмарлар каби Британия малайлари бўладими, бунинг фарқи йўқ. Ҳизб билан биргаликда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо қилиш орқали ҳаётнинг барча соҳасида Ислом шариатини қайта татбиқ этиш зарур. Зеро, ушбу давлатгина мусулмонларни қайта куч-қудратга ва тараққиётга эриштира олади.

Роя газетасидан олинди

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here