Мусулмонларнинг халифалари йўқ пайтдаги аҳволи

197
0

Мусулмонларнинг халифалари йўқ пайтдаги аҳволи: қирғин ва очликдан ўлмай қолганлари чўкиб ўлмоқда!

Маан ахборот агентлиги веб-сайтининг (ҳижрий 1440 йил 23 зул-қаъда, милодий 2019 йил 26 июл жума куни) тарқатган хабарида бундай дейилади:

«Ливия пойтахти Триполидаги Вифоқ ҳукумати ҳарбий денгиз кучлари матбуот котиби полковник Айюб Қосимнинг маълум қилишича, Ливия соҳиллари яқинида ёғоч қайиқнинг сувга чўкиши оқибатида 134 нафар ноқонуний муҳожир қутқарилди, қолган 115 нафари топилмади. Унда яна бундай қўшимча қилинди: «Бу ноқонуний муҳожирларнинг миллати африкалик ва араб бўлиб, қутқарилганларнинг аксари Эритерия, қолганлари Фаластин ва Судандан эди»».

Роя газетаси шарҳи:

Бечора мусулмонлар аҳволи мана шу. Ислом Уммати бошдан кечираётган аянчли танг-бахтсиз ҳаёт уларнинг ишларини ғамхўрлик билан бошқарувчи давлатнинг, уларни ҳимоя қилувчи қалқоннинг йўқлиги натижасидир. Жиноятчи йирик давлатлар зўравон бўлган бир замонда заиф халқларнинг, хусусан, мусулмонларнинг бойликлари талон-торож этилиб, ҳақ-ҳуқуқлари поймол қилиняпти. Улардан баъзилари ўзини ва оиласини қутқариш учун қочмоқчи бўлса, уни Сайкс-Пико соқчилари ушлаб олишмоқда. Қочишга муваффақ бўлганлари денгизга тушадиган бўлса, унинг тақдири шафқатсиз довулда қутурган тўлқинларга қўйиб бериляпти… Албатта бу мусибатлар бугун мусулмонлар ҳаётидаги, яъни, қўриқчи ва ишончли етакчилари бўлмиш Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатлари йўқ бир замондаги аччиқ ҳақиқатни кўрсатиб турибди.

Роя газетасининг 2019 йил 31 июл чоршанба кунги 245-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here