Муборак Қурбон ҳайити табриги

220
0

Муборак Қурбон ҳайити табриги

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳ,

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллаҳил ҳамд…

 Биз, Қирғизистонда фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари бутун Умматни, улар қаторида Қирғизистон мусулмонларини муборак Қурбон ҳайити билан табриклаймиз. Алҳамдулиллаҳ, биз сизларга табрик йўллаётганимиздан бениҳоя мамнунмиз ва шу билан бирга Яратгандан сизларни қуйидаги яхшиликларга етказишини сўраймиз. Сизлар деб мурожаат қилар эканмиз, сизларнинг орангизда биз ҳам бормиз. Чунки, биз барчамиз бир Уммат фарзандларимиз.

 Аллоҳим ҳажга борганларнинг ҳожилигини, қурбонлик қилганларнинг қурбонлигини қабул қилсин.

 Қадрли Қирғизистон мусулмонлари, сизлар Ислом Умматидан бўлган мусулмонларсиз. Бироқ, ҳеч қачон Исломий ҳаётда яшмагансизлар. Шу боис Аллоҳдан сизу бизни Исломий ҳаётга етказишини сўраймиз.

 Ҳозир сизлар Исломга зид бўлган демократик куфр тузумида яшамоқдасизлар. Аллоҳим сизларни бу қоронғуликдан Ислом нурига олиб чиқсин.

 Демократия ниқобига ўранган капитализм сизларга мустамлакачи кофирлар томонидан тиқиштирилган. Унинг касофатларини ҳаётда кўряпсизлар. Мустамлакачилар иқтисодий жиҳатдан бойликларимизни талон-тарож қилиб, халқимизни эзишмоқда. Улардан ортганини ўзимизнинг капиталистлар эгаллаб олиб, халқ ҳисобидан кун кўришмоқда. Монополия, коррупция, ароқ ишлаб чиқариш, судхўрлик, қиморбозлик, танасини сотиш ва бошқа кўплаб шу каби ҳаром йўллар билан пул топиш, ҳалол йўлларни бўғиб ташламоқда. Аллоҳим сизларни бу капиталистик иқтисодий тизим истибдодидан қутқариб, Ислом иқтисодий тизимини татбиқ қилишни насиб қилсин. Ислом иқтисоди жамият бойлигини одамлар ўртасида адолатли тақсимлайди, ҳалолдан ризқ топишни таъминлайди, унинг сиёсати ҳар бир фуқаронинг асосий эҳтиёжларини қондиришдан иборат.

 Таълим соҳасига назар солсак, фарзандларимизни иймонсиз, аҳлоқсиз, муомилада манфаатпараст қилиб тарбиялашмоқда. Аллоҳим сизларни бундан қутқариб, исломий таълим дастурини татбиқ қилишликка етказсин. Фарзандингиз иймонли, ибодатли, исломий аҳлоқ билан зийнатланган, муносабатларида шариат ҳукмларига амал қилган бандалардан бўлишсин.

 Ижтимоий соҳани олсак, жамиятимиз аҳлоқий бузуқликка ғарқ бўлмоқда. Бу бузуқликларни айтишга оғиз бормайди. Аллоҳим сизларни бу бузуқликлардан қутқарсин. Ҳаё, хурмат, иффат, инсоф ва покликни кафолатлаган Исломий ижтимо тизимини татбиқ қилишни насиб этсин.

 Сиёсий тизимга назар солсак, мустамлакачи колонистлар устимизга ўзларига малай шахс ва партияларни ўрнатиб қўйиб, улар орқали бошқаришмоқда. Бу мустамлакачилар ўзаро нуфуз талашишади, қурбонлари эса биз бўлмоқдамиз. Ўртамизда чегара можароларини чиқариб, миллатчилик уруғларини сепиб, ҳокимият-муҳолифат ўтларини ёқиб ўз манфаатларини рўёбга чиқаришмоқда. Аллоҳим бизларни бундай фитналардан қутқарсин. Мустамлакачилар чангалидан қутқарувчи, мусулмонлар ўртасидаги биродарликни таъминловчи Исломий сиёсий тузумни татбиқ этишни насиб қилсин.

 Албатта, юқорида айтиб ўтилган Исломий тузум меҳнат-машаққатсиз, мол ва жон сарф қилинмагунча келмайди. Сизлар бундан қочманглар. Бунингсиз ҳам бузуқ тузумлар йўлида қурбонлик бериб келяпсизлар. Очкўз мустамлакачилар келтириб чиқарган биринчи ва иккинчи жаҳон урушида қанчалаб жонлар қурбон бўлиб, сон-саноқсиз моллар зое кетганини эсланглар (ҳозир ҳам бу мустамлакачиларнин очкўзлиги зиёдалашиб бормоқда). Бундан ташқари, чегара, сепаратизм, миллатчилик, меҳнат муҳожирлиги, бир тишлам нон топиш, ҳокимият-муҳолифат масалаларида жон бериб, мол йўқотмоқдасиз. Бу ишларда гуноҳ бўлса борки, бироқ, савоб йўқ. Аллоҳим сизларни Аллоҳ йўлида мол ва жонини сарфлайдиган бандалардан қилсин.

 Агар бундай қилмасангиз, Аллоҳ сизларнинг ўрнингизга бошқа жамоатни олиб келади, улар сизлар каби бўлмайди. Сизлар бузуқ тузумлар учун мол ва жон сарфлаб ўтиб кетаверасизлар, Аллоҳ севган жамоат Ислом билан азиз бўлади ва Исломни азиз қилади.

 Аллоҳ Таоло айтди:

وَإِنْ تَتَوَلَّوْا يَسْتَبْدِلْ قَوْمًا غَيْرَكُمْ ثُمَّ لَا يَكُونُوا أَمْثَالَكُمْ

“Агар сизлар (Аллоҳга итоат этишдан) юз ўгириб кетсангизлар, У зот (ўрнингизга) сизлардан бошқа бир қавмни алмаштириб қўюр, сўнгра улар сизларга ўхшаган бўлмаслар”. [47:38]

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

لَيَبْلُغَنَّ هَذَا الْأَمْرُ مَا بَلَغَ اللَّيْلُ وَالنَّهَارُ، وَلاَ يَتْرُكُ اللهُ بَيْتَ مَدَرٍ وَلاَ وَبَرٍ إِلاَّ أَدْخَلَهُ اللهُ هَذَا الدِّينَ بِعِزِّ عَزِيزٍ أَوْ بِذُلِّ ذَلِيلٍ، عِزًّا يُعِزُّ اللهُ دِينَ الْإِسْلَامِ، وَذُلاًّ يُذِلُّ بِهِ الْكُفْرَ

Бу иш кечаю кундуз етиб борган ергача етиб боради. Аллоҳ бирон ўтроғу кўчманчи уйини қолдирмай унга бу динни азизни азизлиги ё хорни хорлиги билан киритади. Азизликки, у билан Аллоҳ Исломни азиз қилади. Хорликки, у билан Аллоҳ куфрни хор қилади. (Ҳоким ривояти).

 Қадрли биродарлар, Аллоҳим сизларни Ислом билан азиз қилган бўлсин.

 Юқорида айтиб ўтилган Исломий соҳалар Исломий Халифалик давлатидагина тўлиғича татбиқ этилади. Шу сабабли, Ислом билан азиз бўлиш учун – соҳта демокартик давлатчалар йўлида қурбонлик беравермай – Халифалик йўлида фикрий-сиёсий кураш олиб бориш зарур. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатиб кетган йўл. Бу йўлдаги озорларга сабр қилиб, молу жон билан курашишимиз керак. Мана шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам башорат қилган “Уммат охиридаги яхшилик” даври келади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

يَكُونُ فِي آخِرِ أُمَّتِي خَلِيفَةٌ يَحْثِي المَالَ حَثْيًا لا يَعُدُّهُ عَدَدًا

“Умматимнинг охирида мол-дунёни ҳеч бир ҳисоб-китоб қилмай, мўл-кўлчилик билан одамларга тарқатадиган халифа бўлади” (Саҳиҳи Муслим).

 Қурбон ҳайитингиз билан!

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here