Матбуот баёноти

258
0

Матбуот баёноти

سِبَابُ الْمُسْلِمُ فُسُوْقٌ وَقِتَالُهُ كُفْرٌ

“Мусулмонни сўкиш фосиқлик, уни ўлдириш куфрдир…”  

7-август кечки пайт МХДҚ ва ИИВ томонидан собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш  амалиёти ўтказилди, куч ишлатар орган ходимлари билан Атамбаев тарфдорлари ўртасида тўқнашув юз берди. Расмий манбалар, махсус хизмат ходимларидан бир киши ҳалок бўлгани, икки киши оғир аҳволда эканлиги ҳақида хабар қилди. Булардан ташқари яна 50га яқин одам турли даражада жароҳатланган.

 Шу муносабат билан биз, Қирғизистондаги Ҳизб ут-Таҳрир расмий мурожаат йўллайди.

 Қадрли Қирғизистон мусулмонлари!

 Агар сизлар ўзингизни чинакам мусулмон ҳисобласангиз, у ҳолда қону-жонингизни қадрини билинг.

 Улуғ пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

لَزَوَالُ الدُّنْيَا أَهْوَنُ عَلَى اللهِ مِنْ قَتْلِ رَجُلٍ مُسْلِمٍ

“Дунёнинг йўқ бўлиб кетиши Аллоҳ наздида бир мусулмон кишининг ўлдирилишидан кўра енгилроқдир” (Термизий ривояти).

 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна шундай деганлар:

لاَ تَحَاسَدُوا، وَلاَ تَنَاجَشُوا، وَلاَ تَبَاغَضُوا، وَلاَ تَدَابَرُوا، وَلاَ يَبِعْ بَعْضُكُمْ عَلَى بَيْعِ بَعْضٍ، وَكُونُوا عِبَادَ اللهِ إخْوَانًا، الْمُسْلِمُ أَخُو الْمُسْلِمِ، لاَ يَظْلِمُهُ، وَلاَ يَخْذُلُهُ، وَلاَ يَكْذِبُهُ، وَلاَ يَحْقِرُهُ، التَّقْوَى هَاهُنَا، وَيُشِيرُ إلَى صَدْرِهِ ثَلاَثَ مَرَّاتٍ، بِحَسْبِ امْرِئٍ مِنْ الشَّرِّ أَنْ يَحْقِرَ أَخَاهُ الْمُسْلِمَ، كُلُّ الْمُسْلِمِ عَلَى الْمُسْلِمِ حَرَامٌ: دَمُهُ وَمَالُهُ وَعِرْضُهُ

“Бир-бирингизга ҳасад қилманглар, ўзаро нархларингизни ошириб манманлик қилманглар, бир-бирингизга ғазаб қилманглар, бир-бирингизнинг ортингиздан пойламанглар, биттангиз савдолашиб турган нарсанинг устига иккинчингиз савдо қилмасин! Аллоҳнинг ўзаро биродар бандалари бўлинглар! Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Бир-бирига зулм қилмайди, бир-бирини шарманда қилмайди, бир-бирини ҳақорат қилмайди. Тақво мана бу ерда бўлади” деб 3 марта қалбларига ишора қилдилар. –Кишининг ёмонлигига ўзининг мусулмон биродарини ҳақорат қилиши етарлидир. Бир мусулмоннинг иккинчи бир мусулмонга ҳамма нарсаси: қони ҳам, моли ҳам, обрўси ҳам ҳаромдир”. (Бухорий ривояти). 

 Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

لَهَدْمُ الْكَعْبَةِ مِائَةَ مَرَّةٍ أهْوَنُ عَلَى اللهِ مِنْ إرَاقَةِ دَمِ مُسْلِمٍ

“Албатта, бир мусулмон қонини ноҳақ тўкишдан Каъбанинг юз марта вайрон қилиш енглироқ”.

 Расулуллаҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

مَا أَطْيَبَكِ وَأَطْيَبَ رِيحَكِ، مَا أَعْظَمَكِ وَأَعْظَمَ حُرْمَتَكِ، وَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ بِيَدِهِ، لَحُرْمَةُ الْمُؤْمِنِ أَعْظَمُ عِنْدَ اللَّهِ حُرْمَةً مِنْكِ، مَالِهِ، وَدَمِهِ، وَأَنْ نَظُنَّ بِهِ إِلاَّ خَيْرًا

“(Эй Каъба) Нақадар яхшисан ва нақадар хушбўйсан, нақадар буюксан ва сенинг ҳурматинг ҳам нақадар буюк. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, мўминнинг, унинг молининг ва қонининг ҳурмати Аллоҳнинг наздида сенинг ҳурматингдан буюкдир. Шунингдек, мўмин хусусида фақат яхшиликни гумон қилишимиз ҳам сенинг ҳурматингдан буюкдир”. (Ибн Можа ривоят).

Улуғ Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

سِبَابُ الْمُسْلِمُ فُسُوْقٌ وَقِتَالُهُ كُفْرٌ

“Мусулмонни сўкиш фосиқлик, уни ўлдириш куфрдир…”, деганлар. 

Яна айтдилар:

إِذَا الْتَقَى الْمُسْلِمَانِ بِسَيْفَيْهِمَا فَالْقَاتِلُ وَالْمَقْتُولُ فِي النَّارِ

“Икки мусулмон бир-бирига қилич кўтарса, ўлдирган ҳам, ўлдирилган ҳам дўзахда”.

 Қадрли Қирғизистон мусулмонлари, дунё ва охиратингизни ўзгалар дунёси учун қурбон қилманг.

 Маълумки, икки йилдан бери амалдаги ва собиқ президентлар ўртасида ҳокимият талашиш ўйинлари давом этяпти. Уларнинг ўйинлари эса кофир державаларнинг мустамлакачилик сиёсатлари доирасида бўлаётгани маълум. Кечагина мусобақалашувчиларниг ҳар бири Россия президенти билан учрашиб келгани бунга ёрқин далил.

 Аллаҳ Таоло айтади:

﴿‏أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ يَزْعُمُونَ أَنَّهُمْ آمَنُواْ بِمَا أُنزِلَ إِلَيْكَ وَمَا أُنزِلَ مِن قَبْلِكَ يُرِيدُونَ أَن يَتَحَاكَمُواْ إِلَى الطَّاغُوتِ وَقَدْ أُمِرُواْ أَن يَكْفُرُواْ بِهِ وَيُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَن يُضِلَّهُمْ ضَلاَلاً بَعِيدًا

(Эй Муҳаммад), ўзларини сизга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларнинг шайтонга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? Ҳолбуки, уларга унга ишонмаслик буюрилган эди. (Чунки) шайтон уларни бутунлай йўлдан оздиришни истайди”. [4:60]

 Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

وَلَمْ يَنْقُضُوا عَهْدَ اللهِ وَعَهْدَ رَسُولِهِ إِلَّا سَلَّطَ اللهُ عَلَيْهِمْ عَدُوَّهُمْ مِنْ غَيْرِهِمْ فَأَخَذُوا بَعْضَ مَا كَانَ فِيْ أَيْدِيهِمْ، وَمَا لَمْ يَحْكُمْ أَئِمَّتُهُمْ بِكِتَابِ اللهِ عَزَّ وَجَلَّ وَيَتَخَيَّرُوا فِيمَا أَنْزَلَ اللهُ إِلَّا جَعَلَ اللهُ بَأْسَهُمْ بَيْنَهُمْ

 “Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига берган ваъдаларини бузгудек бўлишса, Аллоҳ уларга душманларини султон қилиб қўяди. Душманлар уларнинг қўлларидаги айрим нарсаларни олиб қўйишади. Модомийки, уларнинг раҳбарлари Аллоҳ Азза ва Жалланинг Китоби билан ҳукм юритишмас, Аллоҳ нозил қилган ҳукмларни афзал билмас экан, Аллоҳ уларни ўзларини-ўзлари билан овора қилиб қўяди” (Ибн Можа ривояти).

 Қадрли мусулмонлар эътибор беринг, сизларни ҳар томонга тортаётган кимсалар халқ номидан сўзлаб, йиғлаб-сиқтаб ўзларининг ортидан эргаштиришмоқда. Бироқ, уларнинг ортида мустамлакачи кофирлар турибди, шунингдек, уларнинг қалбида ўз манфаатлари ташвишигина бор холос. Шу сабабли сизларни гуноҳ ишга бошлар экан, уларга эргашманг.

Расуллулоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларни бундай кимсалардан огоҳлантириб:

إِنَّي لاَ أَتَخَوَّفُ عَلَى أُمَّتِي مُؤْمِنًا وَلاَ مُشْرِكًا، أَمَّا الْمُؤْمِنُ فَيَحْجِزُهُ إِيْمَانُهُ، وَأَمَّا الْمُشْرِكُ فَيَقْمَعُهُ كُفْرُهُ، وَلَكِنْ أَتَخَوَّفُ عَلَيْكُمْ مُنَافِقًا عَالِمُ اللِّسَانِ يَقُولُ مَا تَعْرِفُونَ وَيَعْمَلُ مَا تُنْكِرُونَ

“Албатта, мен Умматимга мўмин ё мушрикдан зарар етишидан қўрқмайман. Чунки мўминни имони тўсиб туради, мушрикни куфри ўзини йўқ қилади. Бироқ сизларга мунофиқ зарар етказишидан қўрқаман. Унинг тили бурро, сизларга маъруф ишларни гапирадию, ўзи мункар ишларни қилади”, деганлар. (Табароний ва Баззор ривояти).

 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна бундай деганлар:

سَيَكُوْنُ عَلَيْكُمْ أُمَرَاءُ يَغْشَاهُمْ غَوَاشٍ مِنَ النَّاسِ، فَمَنْ صَدَقَهُمْ بِكِذْبِهِمْ، وَأَعَانَهُمْ عَلَى ظُلْمِهِمْ، فَأَنَا مِنْهُ بَرِيْءٌ، وَهُوَ مِنِّيْ بَرِيْءٌ. وَمَنْ لَمْ يَصْدُقْهُمْ بِكِذْبِهِمْ، وَلَمْ يُعِنْهُمْ عَلَى ظُلْمِهِمْ، فَأَنَا مِنْهُ وَهُوَ مِنِّيْ

“Устингларда шундай амирлар бўлади, уларнинг аторфини бир талай одамлар ўраб олишади. Кимд уларнинг ёлғонига ишонса ва улар қилаётган зулмга ёрдам берса, мен ундай кимсага бегонаман ва у ҳам менга бегонаман. Ким уларнинг ёлғонига ишонмаса ва зулм қилишига ёрдам бермаса, мен ўшаларданман ва улар ҳам мендан”

 Қадрли мусулмонлар, бу сиёсатчилар одамлар ўртасидаги озгина бўлинишни катталаштирга ҳаракат қилишади. Масалан, кеча бир қишлоққагина тааллуқли бўлиб турган гуруҳбозликни бугун беш қишлоққа кенгайтиришди. Бундай беқарорлик вазиятни кузатиб турган бошқа сиёсатчиларда ҳам бор. Чунки олдинда парламент сайлови турибди. Бу сиёсатчилар кейинчалик ҳудудлар, миллатлараро ва чегара мажороларини ҳам чиқариб ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга ҳаракат қилишади. Албатта, буларнинг барчаси мустамлакачиларнинг режалари асосида олиб борилади. Биз бунга қадар бундай вазиятларга ҳаётий тажрибада ҳам, оламий амалиётлардан ҳам кўп бора гувоҳ бўлмоқдамиз. Шунинг учун ҳам сизлар бундай бўлинишларга йўл қўйманг. Аллоҳ Таоло айтади:

وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللَّهِ جَمِيعًا وَلَا تَفَرَّقُوا

“Аллоҳнинг арқонини биргаликда маҳкам тутинг ва тарқоқ бўлманг”. [3:103]

 Эй муслмонлар, ким уруғчилик, маҳаллийчилик, ҳудудий ва миллатчилик асосида бўлинишга чақирса улардан юз ўгирибгина қолмай, уларни тийиб қўйинглар.

 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:

وَمَنْ قَاتَلَ تَحْتَ رَايَةٍ عِمِّيَّةٍ يَغْضَبُ لِعَصَبَةٍ أَوْ يَدْعُو إِلَى عَصَبَةٍ أَوْ يَنْصُرُ عَصَبَةً فَقُتِلَ فَقِتْلَةٌ جَاهِلِيَّةٌ..

“ Ким асабият (миллатчилик) учун ғазабланиб унга чақирса ёки ёрдам бериб, жоҳилият (динсизлик) йўлида урушиб ўлса, жоҳилиятда ўлибди”.

 Қадрли мусулмонлар, ачинарлиси, баъзан орамизда жоҳилият шиорлари кўтарилиб, ўртада бўлинишлар бошланмоқда. Бу ишда мусулмонлар, мусулмон сифатида, уларнинг ўртасини тезлик билан ислоҳ қилишлари керак. Аллоҳ Таоло “Ҳужурот” сурасининг 10-оятида айтади:

إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ فَأَصْلِحُوا بَيْنَ أَخَوَيْكُمْ وَاتَّقُوا اللَّهَ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ

“Албатта, мўминлар динда ўзаро биродардирлар. Бас, сизлар икки биродарингиз ўртасини тузатиб қўйингиз ва Аллоҳдан қўрқингиз, шояд, раҳм қилинсангиз

Имом Ахмад “Муснад”ида Умму Дардодан, у Абу Дардодан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:

أَلَا أُخْبِرُكُمْ بِأَفْضَلَ مِنْ دَرَجَةِ الصَّلَاةِ، وَالصِّيَامِ، وَالصَّدَقَةِ؟» قَالُوا: بَلَى قَالَ: إِصْلَاحُ ذَاتِ الْبَيْنِ قَالَ: وَفَسَادُ ذَاتِ الْبَيْنِ هِيَ الْحَالِقَةُ

Сизларга рўза, намоз ва закот даражасидан ҳам яхши амал ҳақида хабар берайми?”. Ҳа, хабар беринг, ё Росулуллоҳ, дейишди. Ул зот бундай дедилар: “Одамлар орасини ислоҳ қилиш, зеро одамлар орасини бузиш динни йўқ қилади”.

 Қадрли Қирғизистон мусулмонлари, агар шариатдаги мазкур кўрсатмаларга амал қилмасангиз, у ҳолда сизларни икки дунё хорлигидан огоҳлантирамиз. Аллоҳ Таоло айтади:

وَمَنْ يُشَاقِقِ الرَّسُولَ مِنْ بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُ الْهُدَى وَيَتَّبِعْ غَيْرَ سَبِيلِ الْمُؤْمِنِينَ نُوَلِّهِ مَا تَوَلَّى وَنُصْلِهِ جَهَنَّمَ وَسَاءَتْ مَصِيرًا

Ким ўзига ҳидоят равшан бўлгандан кейин Пайғамбарга хилоф қилса ва мўминларнинг йўлидан бошқа йўлга юрса, кетган томонга қўйиб қўямиз ва жаҳаннамга киритамиз. У қандоқ ҳам ёмон жой!” [4:115]

Ҳизб ут-Таҳрир – Қирғизистон

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here