Бажва-Имрон режими Ислом ва мусулмонлар душмани АҚШ билан зўр бериб иттифоқчилик қилмоқда

87
0

Бажва-Имрон режими Ислом ва мусулмонлар душмани АҚШ билан зўр бериб иттифоқчилик қилмоқда

Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти матбуот бўлими Бош вазир Имрон Хон билан АҚШ президенти Трамп учрашуви ҳақида баёнот чиқариб, унда қуйидагиларни таъкидлади:

«АҚШ Ислом ва мусулмонларга биринчи рақамли душман бўлиб, унинг исломий юртларга салибчилик юриши қилгани ҳаммага айн. У яҳудий вужудни ва мушрик ҳиндулар давлатини қўллаб-қувватлайди. Аммо шуларнинг барчасига қарамай, Бажва-Имрон режими у билан зўр бериб иттифоқчилик қилмоқда.

Покистон режими мусулмонларга иқтисодий ёрдам беришни ваъда қилиш орқали ўзининг АҚШ билан бўлган иттифоқчилигига рози бўлишлари учун уларга пора беришга уриняпти. Унинг бундай ваъдаларининг сохталиги юртда олиб борилаётган иқтисодни хонавайрон қилиш кампаниясидан очиқ кўриниб турибди. Бу кампанияни АҚШ Халқаро Валюта Фонди сингари ўзининг мустамлакачилик ташкилотлари орқали бошлаган. Америка аввал қишлоқ хўжалиги ва саноатимизни фалаж аҳволга олиб келгач, бугун Покистон бозорларига тўла ҳукмронлик қилиш учун Ҳиндистон олдидан иқтисодий чегараларни ланг очиб беряпти».

Баёнот сўнггида – Умматни қайта куч-қудратга эга бўлиши учун фақат бир йўл бор, у ҳам бўлса, уни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик соясида бирлаштиришдир, дейилди.

Роя газетасининг 2019 йил 31 июл чоршанба кунги 245-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here