Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти турк режимининг суриялик муҳожирларни таъқиб қилишни давом эттираётганини қоралайди

107
0

Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти турк режимининг суриялик муҳожирларни таъқиб қилишни давом эттираётганини қоралайди

Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти матбуот бўлими нашр қилган баёнотда Истанбул ҳокимлиги чиқарган баёнот қораланди. Чунки ҳокимлик баёнотида Суриядан Туркияга ноқонуний равишда келган муҳожирларни таъқиб қилишда давом этиш ва уларни чегара ортига депортация қилиш, вақтинчалик ҳимоя картаси билан Туркияда яшаётган сурияликларни қайд этилган вилоятларига кўчириш ҳамда Истанбулни вақтинчалик яшовчилар қаршисида ёпиб қўйиш айтилади. Ҳизб баёнотида бундай таъкидланади:

«Истанбул ҳокимлигининг бу баёнотига қўшимча, Туркия бўйлаб кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда муҳожир Сурия аҳлига қарши сўнгги пайтда олиб борилган гижгижлов ва дискриминация ортидан келиб чиққан зўравонлик ва ўлдиришлар битта нарсага далолат қилмоқда. У ҳам бўлса, миллатчилар ва илмонийлар истаган сиёсат ҳамда сайловолди кампаниялари даврида берилган шиорлар амалга ошмоқда. Ички ишлар вазири буйруғи билан бўлаётган экстрадиция ва депортация чора-тадбирлари билан Истанбул ҳокимлиги қилган баёнотлардан турк режимининг фикрлаши миллатчи илмонийлар фикрлашидан фарқ қилмаслиги кўриниб турибди. Ваҳоланки, турк режими муҳожирларни депортация қилиш ўрнига, уларни ҳимоя қилиб, ёнларида туриши керак эди.

Агар Туркиядаги раҳбарлар ўзларини ансорлар, дея қилган даъволарида ҳақ бўлсалар, у ҳолда, президентнинг 2014 йил Ғози Антоб шаҳридаги маърузасида айтган сўзларини бир эсласинлар. Ўшанда Эрдоган жаноблари «Сиз (муҳожирлар) елкамизга тушган юк эмассиз. Чунки меҳмон – ҳазоратимиз, сақофатимиз, урф-одат ва анъаналаримизда барака ва шараф ҳисобланади», деган эди».

Ҳизб баёноти сўнггида қуйидаги саволлар ўртага ташланди:

«Кечаги сиёсат билан бугунги сиёсат нега ўзгарди?! Сурия режими содир этаётган қирғинлар тамом бўлдими?! Ёки Сурия қўзғолони Туркия ёрдами билан нусрат қучдими?! Бир томондан, Туркиянинг Остона ва Сочидаги ҳамкори Россия Идлиб ва аҳоли пунктларини тинимсиз бомбардимон қилаётган бўлса, иккинчи томондан, Туркия давлати муҳожирларга кишан уриб, Идлибга депортация қилиб ётибди. Ёхуд бу давлат раҳбарлари суриялик биродарларга энди муҳожирлар, деб қарамай, балки бир қурол-восита деб қарайдиган, шунинг учун бу бечоралар уларнинг елкасидаги юкка айланиб, уларни золимлар қўлига топширишга қарор қилишибди-да?!».

Роя газетасининг 2019 йил 31 июл чоршанба кунги 245-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here