Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти намойишлар ўтказди

570
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир Сурия вилояти намойишлар ўтказди

Унда қонхўр режимнинг озод этилган минтақаларга ёғдирган бомбардимонларига Соҳил маъракаcини очиш билан жавоб қайтариш талаб қилинди

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти Ғарбий Ҳалаб ҳамда Шимолий ва Жанубий Идлиб яқинида «Қирғинларга бериладиган жавоб Соҳил маъракасини очиш ва қонхўр режимга зарба бериш билан бўлади» номли қатор намойишлар ўтказди. Намойишлар жума намози ортидан бир вақтда бўлиб ўтди.

Ғарбий Ҳалабдаги Саҳора қишлоғида уюштирилган намойишда плакатларда кўтариб чиқилди. Шу плакатлар орқали Маарра, Ариха ва Артоб шаҳарларида рус бомбардимонидан жабр кўрганларга таъзия изҳор этилди. Шунингдек, уларда Аллоҳ сабр берсин, шаҳидларингизни қабул қисин, сизни ёрдамсиз ташлаб қўйганлардан интиқом олсин, дея ёзилган эди. Мужоҳидларга қарата – қўзғолон тарафдори бўлган мусулмонлар қонини Асад режими тарафдорлари қонидан ҳақир санаманг, дейилди. Гуруҳлар етакчиларига эса – нега жимсизлар, демак сиз учун аҳлингиз қонидан кўра анави давлатлар буйруғи қимматли эканда?! – дейилди. Бобакка қишлоғида ўтказилган намойишда «Қирғинларга бериладиган жавоб Соҳил маъракасини очиш ва қонхўр режимга зарба бериш билан бўлади», «Музокарачи ва ярашувчи етакчиларда қонунийлик йўқ», «Халқ режимни ағдаришни истайди» каби шиорлар кўтариб чиқилди. Шунингдек, бўмбардимонлар билан босим қилиш орқали, эртанги ярашув учун замин тайёрлашаётгани таъкидланди. Соҳил маъракисини очиш билан бу маъракани душман ерига кўчириш талаб қилинди.

Шимолий Идлибдаги Сармадо ва Бобул Ҳаво жамлоқларида ўтказилган намойишлар «Ярашув минтақаларни режимга топширишга ва асирларнинг унутилишига олиб боради» номи остида бўлиб ўтди. Ундаги плакат ва шиорлар орқали Асад режими қамоқларидаги асирлар ҳам эслатилиб, мана шундай хорлик ва шармандаликни тарғиб қилаётган ҳамда тўкилган қонлар ва жабр кўрган минтақалар устида савдолашаётган етакчиларни ағдаришга чақирилди. Буларни Женева, Сочи ва Остонада сотган кимсалар шаҳидлар лаънатига учрашлари таъкидланди. Дана ва тоғли Бирдқулай шаҳарларидаги шиорларда ҳам «Қирғинлардан мақсад аҳлимизни ярашувга мажбур қилишдир, ярашув эса мағлубиятдир, Соҳил маъракаси асосий тамал тошидир, етакчилар ростгўйлиги ўзгариш нуқтаси ва халоскорлик дарвозасидир, ушбу дарвозани очиш омонат бўлса, уни ёпиш хиёнатдир», дейилди. Идлиб жанубида, асосан, Шарқий Мааррату Нўмон шаҳридаги намойишдаги плакатга Росулуллоҳ Aнинг ушбу ҳадислари ёзилди:

«مَا غُزِيَ قَوْمٌ فِي عُقْرِ دَارِهِمْ إلاَّ ذُلُّوا»

«Қайси қавм ўз юрти марказида ғазот қилибдими, хор бўлибди».  Режимни Соҳилда хорликка гирифтор қилиш нусрат сари қадамларнинг биринчисидир. Шу билан «қизил чизиқ»лар йўқ қилинади. Муҳожирларни юртга қайтариш ярашув ва музокаралар орқали бўлмайди. Қўзғолонни тил бириктирувлардан ҳимоялаш хандақ ковлаш ва ҳимояланишнинг энг биринчисидир, дейилди.

Роя газетасининг 2019 йил 31 июл чоршанба кунги 245-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here