Миср режими Исломга қарши курашиш ва мусулмонларни бостириш билан Ғарб розилигини сўраяпти

424
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Миср режими Исломга қарши курашиш ва мусулмонларни бостириш билан Ғарб розилигини сўраяпти

Устоз Саид Фазл

Ҳизб ут-Таҳрир – Миср вилояти

матбуот бўлими аъзоси

2019 йил 6 июл шанба куни Арабий 21 веб-сайти «Экономист» газетасида нашр қилинган бир ҳисобот таржимасини нашр қилди. Ҳисоботда Миср давлатининг Сисий бошқаруви остида қулаётгани ҳамда Мисрнинг бошбошдоқлик-хаосга кириши оқибатлари ҳақида сўз юритилади. Мақолага кўра, Миср президенти 2015 йилда – агар Миср қуласа, бутун дунёнинг мисли кўрилмаган сонда «ИШИД» ташкилоти жангариларига гувоҳ бўлишини башорат қилган. Бу каби баёнотлар Сисийнинг қудратда қолиш йўлида олиб бораётган стратегияси доирасига киради. Бу асосан, ичкарида мусулмонларни бостириш, ташқарида агар унинг режимини қўллаб-қувватлашмаса, бунинг оқибатлари Мисрнинг хаос қурбони бўлишига олиб бориши билан хорижий давлатлар ҳукмдорларини огоҳлантириш стратегиясидир.

Газетада таъкидланишича, «айни стратегия ўз самарасини берди. Миср президенти АҚШдан айнан Ихвон жамоаси масаласида ёрдам олмоқда. Бироқ Европа бунга нисбатан салбий позицияда турибди ҳамда Миср хавфсизлик идоралари ичкарисида содир этилаётган инсон ҳуқуқлари бузилишларидан кўз юмяпти. Агар Миср хаосга кирадиган бўлса, Ўрта Ер денгизи орқали Европага миллионлаб қочқинларнинг ёғилиб кетишидан чўчиётгани учун ҳам бундан кўз юмяпти. Миср ерлари ҳокимиятга бўйсунмайдиган даражада кенг бўлгани боис Ливиядан чегара минтақаларига оқиб келувчи исёнчиларга тайёр бошпана бўлиши ҳамда Миср ерларида жиҳодчилар янги халифалик давлати қуриб олишлари мумкин. Бунинг оқибати ўлароқ, яҳудийлар вужудига тинчликпарвар ҳамкор бўлиб турган Миср унинг учун даҳшатли таҳдидга айланади». Газетада яна таъкидланади: «Сурия ва Ливиядан олинган сабоқ, аввало Миср давлатининг қулашига йўл қўймасликни талаб қилмоқда. Сабаби Миср ерларини қайта тиклаб, суверенитетини таъминлаш ғоят оғир бўлади, ҳатто бунга ўнлаб йиллар кетиши мумкин». Бироқ афтидан, Сисий Миср хавфсизлиги ва бирлигига қайғурадиган кишига ўхшамайди. У ҳолда, газета Миср қулаши, деганда нимани назарда тутмоқда? Бу қандай бўлади? Ҳозирги режим ўз халқига ҳамда Ғарбга нисбатан қандай муносабатда бўлади?

Гап шундаки, «Экономист» газетаси капиталистик Ғарб нуқтаи назарини қабул қилган ва у ишларга шу нуқтаи назар асосида қарайди. У сўз юритаётган ва огоҳлантираётган қулаш капиталистик системанинг қулашидир. Бу билан Миср аҳлининг бу системани йўқ қилиши ва Исломни ҳокимиятга келиши ҳақида гапирмоқда. Ҳақиқатдан ҳам, гувоҳ бўлаётганимиздек, Миср аҳли Исломни ҳокимиятга келиши учун тайёр турибди. Хусусан, демократия устидан ҳарбий тўнтариш амалга оширилганидан кейин Миср аҳлида шу ҳолат кузатилмоқда. Агар, энди Ислом ҳокимиятга келса Миср аҳли бундай йўл билан (яъни ҳарбий тўнтариш йўли билан) Исломнинг ҳокимиятдан четлатилишига асло рози бўлмайдилар. Бу эса, Ғарб ҳаргиз йўл қўймайдиган ҳолдир. У Мисрда озгина эркинлик бўлишини ҳам истамайди. Чунки бу Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатида Исломни тўла татбиқ этувчи давлатни келтириб чиқариши мумкин. Шунинг учун Миср аҳли қандай ҳаракатни бошламасин, режим уни ваҳшиёна бостириш билан қарши олади. Демакки, Сисий режими ўзининг нафақат мухолифлари, балки малайликдаги рақиблари билан боғлиқ собиқ муаммоларини ҳам шундай ҳал қилмоқда. Унинг армияси, полицияси, тиш тирноғигача зирҳли кийим кийиб, қурол ушлаган кучлари ҳам ҳақоратомуз шаклда халққа қарши қаратилган. Улар жойлашган бинолар ҳам худди қалъаларнинг ўзига айланган. Масала мусулмонлар ҳақ-ҳуқуқига тааллуқли экан, Ғарб ўз манфаатларини ва бойликларимиз устидаги ҳукмронлигини сақлаб қолиб, истаганча талаб кетаверишда давом этаверар экан, шунингдек, яҳудийлар вужуди ҳам хавфсизлик имкониятидан кенг фойдаланаверар экан, Ғарб одатдагидек, Сисий режимининг қонунбузарликларига кўз юмишда давом этаверади.

Ҳар қандай қулаш олдидан «портлаш» бўлади. Режим ҳалокатли қарорларини чиқариб, бирорта ҳам мухолиф эътироз билдирмаслиги учун ўзининг репрессия машинаси билан Миср аҳлини бостиришда давом этаётган бундай вазиятда, халқнинг портлаб кўтарилиши мумкин нарса. Бироқ одамлар ҳақиқий альтернативни кўрмасликда давом этаверсалар, ўзгаришга қаратилган бу альтернатив ва унга даъват қилаётганлар кўрсатилмасликка маҳкум бўлиб қолаверсалар, бу портлаш кечикади. Агар одамлар муаммоларини ечиб беришга қодир ҳақиқий альтернатив лойиҳа мавжудлигини билсалар эди, уни бағриларига олган бўлур эдилар, лойиҳа эгаларини ўзларига етакчи қилиб, режим ва режим ортида Оқ уйда ўтирган хўжайинлари исташмаса-да, бу етакчиларни ҳокимиятга албатта олиб келардилар. Шу боис Миср раҳбарининг фаолияти икки қисмга бўлинади: Биринчи: Миср раҳбари Ғарб ҳазорати альтернативи бўлган Исломга қарши курашда ўткир қилич вазифасини ўтайди. Буни режим бошчиси диний инқилоб эълон қилиш ва диний маърузаларни янгилашга чақириши орқали амалга оширяпти. Иккинчи: Миср раҳбари ўзининг ғарблик хўжайинларининг қўриқчисига, яҳудийлар вужудини ҳимоячисига айланади. Ҳақиқатдан ҳам, Миср режими уларнинг хавфсизликлари мудофаачисидир. Агар у бўлмаса, Халифалик армиялари тўлқини Европани ювиб кетади, яҳудийлар вужудидан асар ҳам қолдирмайди. Гарчи бу вужуд айни режим орқали Ғарбдан ёрдам олиб, Исломга бўлган уларнинг душманлигидан фойдаланаётган бўлса-да, бироқ ҳақиқатдан ҳам шундай бўлади. Чунки агар Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик барпо бўлса, яҳудийлар вужуди, деган нарса қолмаслиги аниқ… Ғарб юртларининг мусулмон юртларига селдек ёпирилиб, бойликларини талон-торож қилишларига мутлақ чек қўяди. Чек қўйибгина қолмай, ҳатто Ғарбдан ташиб кетган бойликлари бадалини талаб қилади. Европа ўрта асрдаги аҳволига қайтади, Америка денгиз ортига жўнаб қолади, Ғарб ўз ҳовлисида ҳам хавфсизлигини тополмай қолади, агар унинг ҳовлиси саломат қолса.

Миср аҳлига келсак, бугун уларни қашшоқ ва оч аҳволда қолдириш учун қарорлар чиқариляпти. Бойликларидан эса, Ғарб ва унинг корчалонлари бўкаётган экан… Бунинг баробарида, ўз ҳуқуқини талаб қилган ҳар бир мисрликни бостириш учун доим Миср режимидан гурзи сифатида фойдаланишаётган экан, бу ҳолат бир портлаш юз беражагидан дарак бермоқда. Бу портлашнинг бир оз кечикаётганига эса, одамларнинг ҳақиқий альтернативни кўра билмаётганликлари сабаб бўляпти. Агар буни англаб етсалар, уларда яна бир фикр дунёга келади. Бу Ғарб жуда яхши англаб етиб, албатта келади, дея қўрқаётган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик фикридир. Режим бошчисини таклифлар киритишга ундаган нарса ҳам мана шу.

Таъкидлаш лозимки, Сисий айни босқич учун муносиб фигура эмас. У сўнгги пайтда қабул қилаётган ўзининг ҳалокатли қарорлари билан айни босқичдан кейин воқени қай аҳволга олиб келиши даргумон. Гўё бу қарорлардан унинг хўжайинлари тезроқ уни бошқа башарага алмаштиришимиз керак, деган қарорга келишаётгандек. Эҳтимол, у йиллаб ёки ўн йиллаб одамларни алдар. Бироқ бу ҳеч қандай фойда берган эмас. Чунки кризис сабабчиси омадсизлиги исбот бўлган капитализм тузумидир. Бу тузумнинг жони узилмай туриши учун халқларни репрессия қилиб, бостириб, бойликларини талаб туришлари керак, акс ҳолда жони узилади. Шунинг учун капитализм тузумини сақлаб қолиб, ундаги башараларни ўзгартириш ечим эмас ва бу ҳаргиз узоқ давом этмайди. Фақат юртларимизни эмас, балки бутун оламни баробар қутқарадиган ягона ечим капитализмни илдизи билан қўпориб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик тузумини барпо этишдир.

Ғарб бизга кечаю кундуз макр қиляпти. Унинг тил бириктираётгани ҳеч кимга сир бўлмай қолди, ҳар қандай ақлирасо инсон буни яққол кўриб турибди. Бугун Уммат тўлғоқ ҳолатида, янги мавлуд туғилишини кутмоқда. Умматга куч-қудрат ва шарафини қайта тиклайдиган ушбу мавлуд дунё юзини кўриши биланоқ ҳеч нарсага муҳтож бўлмайди. Чунки унга Уммат фарзандлари орасидаги мард қўшинлар ёрдам беради. Буни қўшинлар ўзлари билан Ғарб ва унинг малайлари ўртасидаги алоқани буткул узиш, сафларини хоин ва ювиндихўрлардан тозалаш, уларга соғ-саломат етакчилик қиладиган зотларни ўзларига етакчи қилиш, шу орқали рошид Халифаликни барпо этиш билан амалга оширадилар. Рошид Халифалик эса, Ғарбни шайтон васвасасига солиб қўйиб, жиноятчилар илдизига болта уради… Ўша кунда Аллоҳнинг нусратидан мўминлар қалби шодликка тўлади, огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг нусрати яқиндир.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اسْتَجِيبُواْ لِلّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُم لِمَا يُحْيِيكُمْ

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар» [Анфол 24]

Роя газетасидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here