Фикрат ва тариқатда мустаҳкам туриш синов-имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиш демакдир

503
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Фикрат ва тариқатда мустаҳкам туриш синов-имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиш демакдир

Золимларга орқа қилиш ва уларнинг салтанатига ёрдам бериш синов-имтиҳонларда йиқилишдир

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти

Марказий алоқалар қўмитаси аъзоси

доктор Муҳамад Ҳивроний қаламига мансуб

Ислом нусрати учун ҳаракат қилаётган кишиларни синаш, улардан ростгўйлари киму ёлғончилари кимлиги ажралиши учун имтиҳон қилиш Аллоҳ Азза ва Жалланинг қонунидир. Токи, Аллоҳнинг нусратига ноил бўлишдек шарафга лойиқ инсонлар тоза ва беғубор бўлсинлар.

Аллоҳ Азза ва Жалла бизга Ўзининг Қуръони Каримида анбиёлар қиссаларини, уларнинг ўз қавмлари томонидан азоб-уқубатлар тортганларини, даъватни етказишлари асносида оғир балою синовларга дуч келганликларини баён қилди. Аллоҳ Ўзининг набийси ва ул зотдан кейин келадиган мўминларни собитқадам қилиш учун шундай синовларни берганини билдириб ўтди.

Дарҳақиқат, биз учун ўрнак бўлмиш Пайғамбаримиз ва асҳоби киромлар энг қаттиқ озор ва синовларга дуч келдилар, аммо бу уларни динларидан буролмади, Роббилари ваъдасига бўлган қатъий ишончларини тебратолмади, аксинча, имонларини зиёда қилди, дин ва тариқатларида янада собитқадам қилди.

Маҳзунлик йили Росулимиз ﷺ оила томонидан ўзининг суянчиқлари бўлган Хадича онамизни, ташқи томондан таянчлари бўлган амакилари Абу Толибни йўқотдилар. Ана шунда Қурайшнинг озорлари кучайди ва улар илгари қилолмаган зулмларни қилишди… Аммо ул зот сабр қилдилар ва буларнинг ажрини Парвардигоридан умид қилиб, ўзларининг машҳур сўзларини тилдан қўймадилар:

«لاَ أَزَالُ أُجَاهِدَهُمْ عَلَى الَّذِي اِبْتَعَثَنِي اللهُ بِهِ حَتَّى يُظْهِرَهُ اللهُ أَوْ تَنْفَرِدَ هَذِهِ السَّالِفَةُ»

«Мен Аллоҳ жўнатган пайғамбарлигим асосида уларга қарши курашдан тўхтамайман, ё Аллоҳ ушбу пайғамбарликни ғолиб қилади ёки унинг йўлида шаҳид бўламан».

Росулуллоҳ ﷺ мубтало бўлган азобларга мисол:

Имом Бухорий ривоятида Урва бундай дейди: «Мен Амр ибн Осдан мушриклар Росулуллоҳ ﷺга қилган қаттиқ азоблардан айтиб беринг, дегандим бундай ҳикоя қилди: Набий ﷺ Каъба тошида эдилар, Уқба ибн Муит келиб қолди ва кўйлагини ул зотнинг бўйинларига боғлаб, қаттиқ бўға бошлади. Шунда Абу Бакр розияллоҳу анҳу келиб қолди ва Уқбанинг елкасидан тортиб, Росулуллоҳдан нарига итариб ташлади ва «Роббим Аллоҳдир, деган зотни ўлдирасанларми?!», деди».

Аллоҳ Азза ва Жалла сарвари оламни араб қабилаларига ўзларини ҳавола қилиб, улардан нусрат талаб қилишга буюрди. Бу – арабларнинг ул зотга имон келтиришлари ва Ислом давлатини барпо қилиш учун сўралган нусрат эди. Чунки ушбу дин учун уни татбиқ қиладиган ва ҳаёт воқеида амалда мужассам этадиган давлат бўлиши шарт. Инсонлар Роббул оламин рози бўладиган ягона тузум соясида яшашлари ва Ислом даъват ва жиҳод йўли билан бутун дунёга нур сифатида етказилиши учун давлат бўлиши шарт. Шунинг учун ҳам Росулуллоҳ ﷺ билан асҳоблари қаттиқ азобларни бошдан кечирдилар, турли фитналарга дучор бўлдилар, бироқ бу уларга заррача таъсир қилмади, балки имон, сабот ишончларини янада зиёда қилди.

Росулуллоҳ ﷺ Макка жамияти даъватга нисбатан тошдек қотиб қолгач, нусрат бериб қолишар, деган илинжда Маккадан Тоифга чиқдилар. Аммо Тоиф аҳлидан ҳам озор ва жазога йўлиқдилар… Улар болаларини ва тентакларини ул зоти оламга қарши ундашди… Ул зотга тошлар оттириб, ҳатто оёқларини қонга белашди. Ана шунда ҳам сарвари олам сабр билан ортга қайтдилар ва Роббиларига

« إنْ لـَمْ يَكُنْ بِكَ غَضَبٌ عَلَيَّ فَلاَ أُبَالِي، لَكَ الْعُتْبَى حَتَّى تَرْضَى وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِكَ»

«Мендан ғазабланмасанг бас, мен ҳеч ташвишланмайман. Мендан рози бўлсанг бас, мен Сендан розиман. Куч-қудрат ёлғиз олий ва улуғ Аллоҳ мадади иладир», дедилар.

Даъватнинг мана шундай оғир бир палласида Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Ўз Набийси ﷺга анбиёлар номини олган учта сурани кетма-кет нозил қилди. Улар Ҳуд, Юнус ва Юсуф сураларидир. Бизга маълумки, Қуръон Росулуллоҳ ﷺга нозил бўлса, албатта қалбларини рушду ҳидоятга, сабот ва матонатга тўлдирарди. Ҳуд сурасида Аллоҳ Таоло бундай деди:

فٱستَقِم كَمَاۤ أُمِرتَ وَمَن تَابَ مَعَكَ وَلَا تَطغَوا إِنَّهُۥ بِمَا تَعمَلُونَ بَصِیر + وَلَا تَركَنُوۤا إِلَى ٱلَّذِینَ ظَلَمُوا فَتَمَسَّكُمُ ٱلنَّارُ وَمَا لَكُم مِّن دُونِ ٱللَّهِ مِن أَولِیَاۤءَ ثُمَّ لَا تُنصَرُونَ

«Бас (эй Муҳаммад), сиз ва сиз билан бирга тавба қилган зотлар ўзингизга буюрилгани янглиғ Тўғри йўлда бўлингиз, туғёнга тушмангиз! У зот қилаётган амалларингизни албатта кўриб тургувчидир. Зулм йўлини тутган кимсаларга суянманглар, акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст йўқдир. Кейин (яъни золимларга эргашсангиз) сизларга ёрдам берилмас» [Ҳуд 112-113]

Аксар муфассирлар биргина шу оятнинг ўзи Набий ﷺни қаритганларини айтганлар. Масалан, Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг айтишларича, Аллоҳ Таолонинг

فٱستَقِم كَمَاۤ أُمِرتَ

(Сиз ўзингизга буюрилган янглиғ тўғри йўлда бўлингиз), деган сўзларидек қаттиқ ботган оят бўлмаган экан.

Демак, Аллоҳнинг буйруғида фикрат ва тариқат билан мустаҳкам туриш синов ва имтиҳондир. Аллоҳ Азза ва Жалланинг қонунларига мувофиқ нусрат ва ғолибликка лойиқ бўлиш, фикратда собит, тариқатда барқарор туриш ва ундан қилча четга чиқмаслик билан бўлади. Зеро, бундан қандай ҳам четга чиқишингиз мумкин, ахир, Аллоҳнинг ҳукми бўлса, уни маҳкам ушлаб, унда барқарор туришга амр қилган бўлса?! Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг нусратига, ғолиб қилишига ва розилигига бирдан-бир йўл Унинг амрига бўйсуниб, ушбу шаръий тариқатда мустаҳкам туришдан иборат. Чунки ҳар қанча машаққатлар бўлмасин, катта қурбонликлар берилиб, фитналар кўп бўлмасин, Аллоҳ Азза ва Жалла бизни унга риоя қилишга амр қилди.

Барчамизга ўрнак бўлган зот Росул ﷺдир ва Аллоҳ Азза ва Жалла буюрганидек барқарор турганларнинг энг яхшиси у кишидир. Дарҳақиқат, Росулуллоҳ ﷺ ўнлаб араб қабилаларидан нусрат қилиб, бу йўлда жуда кўп озорларни бошдан кечирдилар… Қабилалар ҳар хил жавоб қилди. Баъзилари ул зотга болалар ва аҳмоқларини рўпара қилса, баъзилари бошларидан тупроқ сепишди… Баъзилари эса, яхши жавоб қилди. Баъзи қабилалар маълум миқдорда дунёга эга бўлиш мақсадида ул зот билан музокаралар қиларди. Дарвоқе, Росулуллоҳ ﷺ нусрат талаб қилиш асносида жуда оғир музокараларга киришдилар, кўп фитналарни кўрдилар, турли туман аврашларга дуч келдилар. Ул зотга бу ишини бас қилиши эвазига подшоҳлик, мол-дунё ва аёллар таклиф қилинди. Аммо сарвари олам уларга «Осмон узилиб ерга тушса ҳам сизлар менга таклиф қилаётган нарсани қабул қилмайман», деб жавоб қилдилар. Шунингдек, музокара вақтида ул зотдан ён беришни ҳам таклиф қилдилар, аммо ён беришни қатъий рад этилар. Зеро, нусрат берадиган кишига жуда муҳтож бўлсаларда, ён бериш ул зот учун оғир эди. Шу билан бирга, ноқис-қисқа нусрат берадиганлари ҳам топилди, аммо ул зот «Ҳаргиз бундай бўлмайди, балки бу ишга ҳар томонлама тўкис нусрат берилади», дедилар.

Набий ﷺ илк Ислом давлатини барпо этиш учун нусрат талаб қилганларида баъзи қабилалар томонидан берилган жавобларни ўқиганмиз. Бу – бугунги кунда эшитаётганимиз сўзларга жуда ўхшайди. Масалан, бир қабила «Биз арабларга итоат қилсагу, кейин иш биздан бошқаларга тегар эканда? Сенга эҳтиёжимиз йўқ», дея жавоб қилди!!

Дарҳақиқат, Набий ﷺ нусрат беришга тайёр кучларга ён беришдан бош тортдилар. Яъни, улардан баъзилари нусрат беришлари ёки Ислом давлатини қўллаб-қувватлашлари эвазига ҳокимиятдан ўз одамларига улуш ажратилишини ёхуд маош ва мукофот сифатида ҳокимият берилишини сўрашди. Аммо бундай ён беришга рози бўлмадилар. Масалан, Набий ﷺ бизга ҳокимият Умматники эканини, уни ҳеч ким монополия ёки Умматнинг истак-иродасисиз тасарруф қилолмаслигини, чунки фақат Аллоҳнинг шариати билан ҳукм юритадиган шахсни сайловчи томон Уммат эканини хабар қилдилар.

Шунингдек, Ҳуд сурасидаги ояти карима бизни туғёндан бундай огоҳлантирган:

وَلَا تَطغَوا إِنَّهُۥ بِمَا تَعمَلُونَ بَصِیر

«Туғёнга тушманглар, У (Аллоҳ) қилаётган амалларингизни кўриб тургувчидир» [Ҳуд 112]

Бугун кўпчилик айни шундай туғёнга тушмоқда… Золим режимлар каби, қўлига озгина куч-қудрат тегиб қолса, Умматга ҳукмронлик қиляпти, салтанатини тортиб олиб, яширин қамоқ лагерлари очяпти, Уммат гарданига тўлов ва солиқлар юклаяпти… Мана шуларнинг бари Аллоҳ огоҳ этган ва ҳаром қилган туғёндир. Бас, бундайлар билиб қўйсин, Аллоҳ уларнинг бундай амалларини кўриб турибди, йўлдан тойилиш, бу йўлда барқарор турмай, манфаат ва шунга ўхшаш даъволар билан Аллоҳнинг шариати ва тариқатидан воз кечиш каби бу амаллари нусрат ва ғолибликдан тўсади.

Ояти карималар золимларга суянишимиз ножоиз эканини, бу бизни икки дунё ҳалокатига олиб боришини хабар қилмоқда. Чунки золимларга орқа қилиш билан Уммат қарори ва тақдири ўшаларга гаров бўлади, иродаси тортиб олинади, унинг устидан душманлар ҳукмрон бўлади, бинобарин, нусрат ҳаргиз бизга ёр бўлмайди. Бугун бизнинг кўпчилик, Аллоҳ Субҳанаҳу бизни огоҳ этган мана шу иллатларга илакишди, оқибатда, йўлдан озишди, Уммат берган шунча қурбонликларни зое кетказишди, нусратни кечиктиришди. Биз то Роббимиз амрида собит турмас эканмиз ҳамда Унинг метин арқонини маҳкам ушлаб, Аллоҳ Таоло буюрганидек тариқатда барқарор турмас эканмиз, ҳеч қандай халос бўлиш амалга ошмайди, нусрат ҳам келмайди. Қачон ушбу тариқатда собит туриб, «қўллаб-қувватловчи» давлатлар билан алоқа ипини узсак, ана шундагина Аллоҳ Азза ва Жалла бизни нусрат ва ғолиблик билан икром этади.

Роя газетасидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here