Хитой элчихонаси: Қирғизистоннинг моддий фаровонлиги Хитой инвестициялари ҳисобига ортмоқда

239
0

Хитой элчихонаси баёнотида ёзилишича, ХХР инвестициялари ҳисобига маҳаллий аҳолининг моддий фаровонлиги ортмоқда.

ТОШКЕНТ, 6 авг – Sputnik. Хитойнинг Қирғизистондаги элчихонаси Султон-Сари олтин қазиб олиш конида юз берган можаро юзасидан кескин баёнот берди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.

Дипломатик ваколатхонаси сайтида ёзилишича, 2019 йил 5 августда Норин вилояти Султон-Сари олтин қазиб олиш корхонаси олдида юзлаб маҳаллий аҳоли тўпланди.

“Йиғилган айрим кишилар ноқонуний равишда Хитой компания ҳудудига бостириб кирди. Компания ходимларини калтаклашди, натижада ўнлаб Хитой фуқаролари жароҳат олди. Ҳозирги вақтда Хитойнинг Қирғизистондаги элчихонаси жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатмоқда. Элчи Ду Дэвэн шифохоналарда жароҳатланганлар холидан хабар олди”, — дейилган хабарда.

Элчихона баёнотида ёзилишича, кўп йиллар давомида Хитой корхоналари Қирғизистонга инвестиция киритиб, бизнес билан шуғулланмоқда, маҳаллий аҳоли моддий фаровонлигини яхшилаш ва икки давлат халқлари ўртасида анъанавий дўстликни мустаҳкамлаш учун катта ҳисса қўшмоқда. Юз берган можаро “компания ва унинг ходимларига катта моддий ва жисмоний йўқотишларни келтириб чиқарди”.

“Биз Қирғизистон томонидан жабрланганларга максимал даражада тиббий ёрдам кўрсатилиши, ҳолатни ҳар томонлама тергов қилиниши, айбдорлар қатъий жазоланиши, бу можаро адолатли ва талаб даражасида ҳал қилинишини талаб қиламиз. Хитой томони Қирғизистон Республикаси ҳукумати ва тегишли идораларидан Хитой компанияларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, Хитой фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш, бу каби ҳодисаларнинг такрорланишига йўл қўймаслик учун самарали чоралар кўрилишини сўрайди”, — дейилган элчихона баёнотида.  

Изоҳ:  Хитой компаниялари Қирғизистонда нафақат иқтисодий балки стротегик, сиёсий ва ҳатто ҳарбий жиҳатлардан ҳам ўз манфаатларини рўёбга чиқаришни мақсад қилишади. Хитой вазиятга қараб, ўз мақсадлари сари шошилмай, бостириб кириб келаверади. Биз уларнинг Шарқий Туркистонни бутунлай босиб олишида худди шундай йўл тутиб, бир неча ўн йиллар сарфлаганига гувоҳи бўлганмиз.

Хитойнинг боқинчилик стротегиясига кўра, аввал ҳокимларни сотиб олади, улар орқали мамлакатга кириб олишгач, халқ манфаатига зид ҳаракатлар олиб бориш ишларини кучайтиради. Оқибатда халқ билан ҳокимият ўртасида жиддий кескинлик пайдо бўлиб, маҳаллий ҳокимият ўз халқига қарши туришдан ожиз ҳолатга тушиб қолади. Шунда Хитой ўз компаниялари ҳимояси учун, мамлакатлар ички ишига ҳарбий аралашишга ҳаракат қилади. У Қирғизистон ҳукуматига ўз компанияларини ҳимоя қилиб бериш шартини қўяди, акс ҳолда  ўз компаниялари ҳимояси учун Хитойдан қўриқчи ҳарбий ташкилотлар олиб киришни таклиф ёки талаб қилади.

Шунинг учун Хитой компанияларига иқтисодий инвесторларгина эмас, балки Хитой босқинчилигининг бир қисми сифатида қараш керак. Уларга қарши ҳаракат олиб бораётиб, уларнинг Қирғизистондаги қўллари бўлган хоин ҳукумат вакилларидан Хитойга уммат манфаатларини сотишни бас қилишларини, сотиб юборган манфаатлар шартномарини бекор қилишларини талаб қилишимиз керак. Акс ҳолда Хитой компаниялари яқинда хитойлар билан тўла ёпиқ ҳудудлар ташкил қилишади. Бу ҳудудлар ҳимоясини ҳам ўз қўлларига олиб, юртимизда ҳарбий базалар ташкил қила бошлашади. Ўшанда биз Хитойнинг ҳарбий мустамлакасига айланамиз! Аллоҳ сақласин.

Абдураззоқ Мўъмин

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here