АҚШнинг уч шаҳрида содир этилган террор ҳужумида 30 одам ҳалок бўлди

143
0

АҚШнинг уч шаҳрида содир этилган террор ҳужумида 30 одам ҳалок бўлди

АҚШнинг Техас штатида жойлашган Эл-Пасо шаҳрида Патрик Крузиус исмли 21 ёшли шахс Калашников автомати билан 20 кишини отиб ўлдирди ва 26 кишини жароҳатлади. Крузиус террор ҳаракатини амалга оширишидан аввал ўзининг Twitter саҳифаси орқали Янги Зелландияда масжидга террор ҳужумини уюштирган Брентон Таррантнинг террор ҳаракатини оқлаган.

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай АҚШнинг Оҳайо штатидаги Дейтон шаҳрида 24 ёшли террорчи шахс ўқотар қурол билан 9 кишини отиб ўлдирди ва 16 кишини жароҳатлади. Бунинг ортидан Чикагодаги ҳужум оқибатида 1 киши ҳалок бўлди ва 10 киши яраланди. Қарабсизки, АҚШда террор ҳужумларидан бир суткада 30 киши ўлдирилди ва 52 киши жароҳат олди.

Аммо ҳамманинг кўз ўнгида шунча одам ўлдирилганига қарамай, ҳеч ким ва ҳеч қайси оммавий ахборот воситалари бу ҳужумларни амалга оширган шахсларни террорчиликда айбламади. АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам “қўрқоқлик” дейишдан нарига ўтмади. Бунинг сабаби улар Мусулмон эмаслигидадир. Агар Мусулмон бўлганида эди, бир киши жароҳат олса ҳам бутун оммавий ахборот воситалари “Исломий террор” сўзи билан тўлиб тошарди. Аслида Патрик Крузиус 15 март куни масжидда намоз ўқиётган мусулмонларни отиб ўлдирган террорчи Брентон Таррантни ўзига намуна қилиб олишининг ўзи унинг кимлигини кўрсатиб турибди.

Қаерга қараманг, “Исломий терроризм” деган иборани учратасиз, аммо бирор марта бўлса ҳам “масиҳий терроризм” деган сўзни учратганмисиз?! Ваҳолангки, юзага келаётган террор амалиётларининг аксарияти бошқа дин вакиллари тарафидан амалга оширилади. Статистик маълумотларга кўра, Европада мусулмонларга нисбат берилаётган террорчилик ҳужумлари у ерда юзага келган барча террорчилик ҳужумларининг атиги 2%ига ҳам тўғри келмайди. Масалан, 2013 йилда Европада амалга оширилган 152 террорчилик ҳужумларидан фақат иккитасига «диний омил» туртки бўлган холос.

Ҳозирги кунда Ҳиндистонда ва Араканда бутпарастларнинг, Фаластинда яҳудларнинг, Сурияда Россиянинг, Афғонистонда Американинг, хуллас дунёнинг ҳар-бир бурчагида куфр оламининг мусулмонларга нисбатан амалга ошираётган террорлари ҳақида гапирмай қўяверайлик. Шундай бўлса-да оммавий ахборот воситалари ҳам ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ҳам бу ҳақида деярли сўз очмаяпти.

Мана шундан кўриниб турибдики, “терроризм” атамаси Ислом ва мусулмонларга қарши кураш учун қўлланиладиган атамадан бошқа нарса эмас. Шундай экан, Мусулмонлар кўзларини каттороқ очишлари ва Ғарб оламининг ҳийла-найтангларига алданиб қолишдан огоҳ бўлишгари лозим.

Қиёмуддин Шариф

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here