Ҳасан Насруллоҳ! Қуролларинг яҳудийлар вужудига эмас, мусулмонлар кўксига тиралган бўлсаю қандай қилиб Қуддусда намоз ўқийсан?!

506
0

Ҳасан Насруллоҳ! Қуролларинг яҳудийлар вужудига эмас, мусулмонлар кўксига тиралган бўлсаю қандай қилиб Қуддусда намоз ўқийсан?!

Манор телеканалида Эроннинг Ливандаги Ҳизби бош котиби Ҳасан Насруллоҳ пайдо бўлиб, мурожаат йўллади. Унга кўра, бугунги кунда қаршилик ҳаракати ҳар қачонгидан кучли бўлиб, яҳудийлар вужуди ичида унинг ракеталари мўлжали остига кирмаган майдон йўқ эмиш. Кейин АҚШнинг Эронга бўлган уруши бутун минтақани вайрон этиши мумкинлигини таъкидлар экан, Қуддусда намоз ўқимоқчилигини билдирди.

Роя газетаси шарҳи:

Мусулмонлар наздидаги масала биргина масжид масаласи эмас, балки Аллоҳнинг махлуқотлари ичида энг разиллари томонидан босиб олинган исломий замин масаласидир. Бутун Фаластин ва босиб олинган бутун замин ҳақида гапирмасдан фақат масжид ҳақида гапириш шаръий ҳукмга зид ҳисобланади. Чунки шаръий ҳукм уни тўла озод этишга буюради. Гапни масжид ва унинг вақф ери эканига чеклаш Аллоҳ ва мўминларга қилинган хиёнатдир. Шунингдек, бу Қуддус ва вақф ери масаласини бошқа Фаластин масалаларидан ажратиш орқали АҚШ бошчилигидаги халқаро режаларни қабул қилиш ҳамдир. Чунки масала масжид масаласи ҳам, уни зарҳал бўёқлар билан таъмирлаш масаласи ҳам эмас. Йўқ, масала шаръий ҳукм билан боғлиқ босиб олинган ер масаласидир. Зеро, Фаластинни озод этиш шарафига, Аллоҳнинг холис ва ростгўй бандаларигина муяссар бўлади. Бу бахтга ифлос бир режим мудофааси учун мусулмонлар қонига беланган ва номусларига теккан ифлос қўллар эмас, балки мўминларнинг покиза қўллари ноил бўлади. Уни озод этиш шарафига ўзининг илмоний эканини тан олаётган бир режимнинг ҳимоячилари ҳам, мусулмонлар орасига мазҳабпарастлик уруғина экиб, ёлғон дастаклар билан уруш бошлаган ва фақат бўғизларидан Қуддус кунини нишонловчи ҳайқириқлар янграётган кимсалар ҳаргиз ноил бўлмайди!

Сен Ҳасан, қандай қилиб Қуддусда намоз ўқий оласан, ахир ўзинг чиқиб олган минбар Шом аҳлининг бош чаноқлари устига қурилган бўлса, мажруҳ Умматни тепалаган ҳолда хутба ўқиётган бўлсанг?! Ахир, сен аскарларингни Шом аҳлини қиргани юбординг, Фаластин ва Ақсони озод қилиш учун юбормадинг. Оғзингдан фақат қуруқ гапларни эшитяпмиз. Ҳаракатга келсанг, Ғарб манфаатини таъминловчи сиёсий мақсадлардан бошқа томонга ҳаракатланмаяпсан, фақат Теҳрон буйруғи асосида қадам ташлаяпсан.

Роя газетасининг 2019 йил 24 июл чоршанба кунги 244-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here