Ислом ҳамкорлик ташкилоти Фаластинни сотиб, Қуддусдан воз кечмоқда

444
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Фаластинни сотиб, Қуддусдан воз кечмоқда

Маан ахборот агентлиги веб-сайти (ҳижрий 1440 йил 15 зул-қаъда, милодий 2019 йил 18 июл пайшанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Кеча чоршанба куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари кенгаши яҳудийлар вужудининг Қуддуси Шариф шаҳрида содир этаётган қонунбузарликлари бўйича ўтказган «фавқулодда учрашув»ини якунлади. Йиғин чоғида босиб олинган Қуддус шаҳрининг тарихий ва қонуний вазиятини ўзгартириш уринишлари давом этаётганидан ҳамда у ерга баъзи давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари кўчирилаётганидан хавотир билдирдилар. Улар Халқаро ҳамжамиятдан ўз масъулиятига халқаро қонунлар бўйича амал қилишини ҳамда яҳудийлар томонидан содир этилаётган бундай хатарли чораларга чек қўйишни талаб қилдилар, айни вазиятни сақлаб қолиш учун ҳеч қандай ёрдам кўрсатмасликка чақирдилар».

Роя газетаси шарҳи:

«Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар – гарчи учрашувларини «фавқулодда» эканини даъво қилаётган бўлсалар-да – бироқ улар одатдагидек зиммаларига юкланган вазифани, яъни минг хижолат билан бўлса ҳам, яҳудийлар вужудини қоралаб, норозилик билдириб туриш вазифасини адо этиш билан банд. Яҳудийлар вужуди бутун муборак Фаластин заминида хусусан, Қуддус шаҳрида ўз жиноятларини авж олдирган бир пайтда жамоатчиликни чалғитиш ва овозларни ўчириш учун Ислом ҳамкорлик ташкилотининг ушбу йиғини ўтказилмоқда. Зеро, кўчиб келиб, жойлашиб олган яҳудий тўдалари ва яҳуд вужуди раҳбарларининг жиноятлари Ақсо масжидига бостириб кириб, оёқ ости қилишдан бошлаб Қуддус аҳолиси уй жойларини «рухсатсиз эгаллаб олинган» деган баҳона билан бузиб ташлашгача… Ақсо масжидининг ости ва атрофидан туннель қазишгача етиб борди. Бундай тунелларнинг навбатдагиси янги очилган «яҳудий ҳожилари йўли», деган туннель бўлиб, унинг узунлиги Баракати Силвондан то муборак Ақсо масжиди жануби Силвон баладияси пастидаги Буроқ деворигача чўзилган.

Биз мусулмонлар жинояткор режимлар ва уларнинг омадсиз ташкилотларининг бу каби учрашувлардан ўнлаб йиллардан бери ғоят зада бўлдик. Мустамлакачи кофир Ғарбга малайлик қилишда режимлардан фарқ қилмайдиган бу ташкилотлар учрашуви одатда, яҳудийлар вужуди томонидан Фаластин аҳли ва муқаддас даргоҳларига қарши қатор жиноятлар содир этилиши ортидан ўтказилади. Учрашувлари якунида қабул қилишган сийқаси чиққан баёнотлари эса, қоғоздаги сиёҳ бўйича қолиб кетаверади. Масалан, бу сафарги «фавқулодда» учрашувларининг якуний баёнотида ҳам яҳудийлар вужудининг Фаластин аҳлини Қуддус шаҳридаги ўз уй-жойларидан мажбуран кўчириш сиёсати қоралаб қўйилди… Тўғри, уй-жойлар қуриш, қўшиб олиш, деворлар ўрнатиш ва Қуддусдаги ҳарами шариф ости ва атрофида туннель қазиш ишларини олиб бориш каби барча мустамлакачилик ҳаракатларига қарши чиқилди… Муборак Ақсо масжиди муқаддаслигига дахл қилиш, амалдор ва кўчиб келиб жойлашиб олган яҳудийларнинг у ерга тинимсиз бостириб кириши хавфидан ҳам огоҳлантиришди… Шунингдек, яҳудийларнинг бу ва бошқа барча миллатчилик ва душманчилик қилмишлари жавобгарлиги яҳудийлар вужудига юклатилди… Бироқ бу баёнотларнинг барчаси ижросиз қолиб кетаверади.

Бундай хоинлик баёнотлари ҳали қабул қилинмасдан олдиноқ қандай мазмунда бўлиши маълум эди. Ҳаммаси қоралаш, норозилик билдириш, огоҳлантириш, жавобгарлик юклаш… каби сўзлардан нарига ўтмайди! Кейин учрашувда ҳукмдорлар ва уларнинг гумашталари, ижирғаниб бўлса ҳам ишшайиб эсдаликка расмга тушишади… Зотан, уларнинг ҳар бири хорлик, расволик, ювиндихўрлик ва хоинликни ўзига муносиб кўришган ҳамда Аллоҳнинг аҳкомларига журъат қилган кимсалар бўлиб, улар ўзларининг кун тартибларидан шаръий ҳукмни чиқариб ташлашган… Яъни улар ушбу муборак заминни ва Ақсони озод этиш учун зудлик билан ҳаракатга келиш вазифасини Уммат армияси зиммасига юклаётган ҳукмларни кун тартибидан чиқариб ташлашган. Бу малайлар айни шаръий ҳукмга рози бўлиш ўрнига, яҳудийлар вужудининг муборак Фаластиндаги аксар ерига эга бўлишларини қонуний деб тан олишди. Босқинчиларнинг Ғарбий Соҳил ва Ғазо секторида Фаластин аҳлига қарши жиноятларини номига қоралаб қўйишди, холос.

Мусулмонларга бундай малай режимларга қарши кўтарилиб, барчасини ағдариб, харобалари узра Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш вақти келмадими, ахир, куч-қудрат ва улуғликлари шу давлатда-ку?!

Роя газетасининг 2019 йил 24 июл чоршанба кунги 244-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here