Ўзбекистон Хитойнинг Шинжондаги сиёсатини қўллаб-қувватлади

935
0

Ўзбекистон Хитойнинг Шинжондаги сиёсатини қўллаб-қувватлади

 Ўзбекистон БМТга Хитойнинг Шинжондаги уйғурларга муомаласини қўллаб-қувватлаб мурожаатнома имзолади. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

 “Яқинда БМТ Женева қароргоҳидаги 50 мамлакатнинг элчиси Хитойнинг Шинжон масаласидаги позициясини қўллаб-қувватлаб, БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг (UNHRC) президенти ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарига қўшма мурожаат имзолади”, деди Хитой ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби 29 июлда.

 Хитойнинг Шинжондаги уйғур ва бошқа миллий озчиликларга нисбатан сиёсатини қўллаб-қувватлаган бу 50 давлатнинг ичида Ўзбекистон ҳам бор. Марказий Осиёдан Ўзбекистондан ташқари Хитойнинг позициясини Туркманистон ва Тожикистон ҳам қўллаб-қувватлаган.

 “Хитойни қўллаб-қувватлаган 50 мамлакатнинг БМТдаги элчиси Хитойнинг инсон ҳуқуқлари борасидаги салмоқли ютуқларга эришганини олқишлаган. Улар Хитойнинг контр-терроризм ва дерадикаллаштириш сиёсатини, хусусан, қайта тарбиялаш марказларининг фаолияти натижасида Шинжонга барқарорлик қайтганини ва охирги уч йилда битта ҳам теракт содир этилмаганини эътироф этишмоқда”, – деди Хитой ТИВ матбуот котиби Хуа Чунинг.

 Июл бошида БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги 22 давлат Хитойнинг Шинжондаги уйғурларга муомаласи танқид қилинган мурожаатномани имзолаган эди. Уларнинг аксарияти Ғарб давлатлари бўлиб, ичида бирорта ҳам исломий юртдан вакил бўлмаган.

 Сўнгра,12 июлда Саудия Арабистони, Россия ва бошқа 35 давлат БМТга Хитойнинг Шинжондаги уйғурларга муомаласини қўллаб-қувватлаб мурожаатнома имзолаган. Хитой ташқи ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, бу 35 давлатга шу кунлар яна 15 давлат қўшилибди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: ‏

 “Очофатлар ўз идишига ташланганидек халқлар сизларнинг устингизга ташланадилар”. Шунда бир киши: “Ўша вақтда биз озчилик бўламизми?”- деди. Расулуллоҳ: “Йўқ, ўшанда сизлар жуда кўпчилик бўласизлар, лекин дарёда оқиб келаётган хас-чўпга ўхшаб қоласизлар. Аллоҳ душманларингизни қалбидан сизлардан қўрқишни чиқариб ташлайди, дилларингизда ВАҲН пайдо қилади”. Шунда: “ё Расулуллоҳ, ВАҲН недир” деб сўради. Расулуллоҳ: “У – дунёни яхши кўриш ва ўлимни ёмон кўришдир”, – дедилар. (Абу Довуд ривояти).

 Дарҳақиқат, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундан 1400 йил олдин башорат қилган воқелик бугунги кунда устимизга тушмоқда. Дунёдаги 1,5 миллиарддан зиёд мусулмонлар устидан кофирлар кўнгилларига келган ишни қилишмоқда. Мусулмонларнинг бундай ҳолга тушишларига уларни Исломни маҳкам ушлаганлари эмас, балки Исломдан узоқлашиб, зиммаларида вожиб бўлган яхшиликка буйриб, ёмонликдан қайтариш ҳамда ҳокимларини муҳосаба қилишларидан воз кечганлари сабаб бўлмоқда. Устиларимизга ўрнатиб қўйилган қўғирчоқ ҳокимлар мусулмонларга зулм қилишдан ташқари мусулмонларга ҳиёнат қилишда давом этишларига қарамай бизлар уларни муҳосаба қилишда ўзимизни жавобгар деб ҳис қилмай қўйдик. Шу сабабли ҳам бу ҳокимлар Ислом ва мусулмонларга қарши бўлаётган курашга сукут сақлаганлари камлик қилгандек, бу курашнинг олдинги сафига чиқиб олишди. Сурияда юз минглаб мусулмонлар қирғин қилинганида, Бирма (Мьянмар)да нажас бутпарастлар томонидан роҳинжамусулмонлари қатлиом қилинганида, Аллоҳнинг лаънатига дучор бўлган яҳуд қовми Фаластинда муслималарни қатл қилиб, Масжидул Ақсони таҳқирлаганда… сукут сақлаганимиз каби, Хитойда миллионлаб мусулмонлар ноҳақ қамоққа ташланганидан ҳам сукут сақламоқдамиз. Шу сукутимиз сабабли устимиздаги рувайбиза ҳокимлар бизнинг номимиздан Хитой қатағонини қўллаб-қувватлашмоқда…

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

 “Жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасам! Ё яхшиликка буюрасизлар, мункар – гуноҳ ишлардан қайтарасизлар ёки (агар амри маъруф ва наҳий мункар қилмасангизлар) яқинда Аллоҳ сизларнинг устингизга Ўзининг уқубатини – балою азобларини юборади, бас, (ана шу пайт) сизлар У Зотга дуо-илтижо қилсангизлар ҳам (дуоларингиз) қабул бўлмайди!. (Имом Термизий ривояти).

 Эй мусулмонлар, биз пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатиб берган йўл орқали Халифалик давлатини барпо қилмагунимизга қадар бундай хорликдан бошимиз чиқмайди. Мусулмонлар қалқони Халифалик қайта вужудга келмас экан ҳар қандай ҳақир кимса мусулмонларга ва Ислом қадриятларига қарши боришга журъат қилаверади. Зеро фақат Халифалик давлатигина нафақат мусулмонларни, балки бутун инсониятни Ислом адолатига олиб чиқишга қодир!

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here