Шом қўзғолони янгиланиб, йўлини тўғрилаб олмоқда

180
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Шом қўзғолони янгиланиб, йўлини тўғрилаб олмоқда

Устоз Муҳаммадсаид Абуд

(Абу Мусъаб Шомий)

Муборак Шом қўзғолони шундай бир тойилишларга, хавфли бурилишларга дуч келдики, уни йўқ қилишларига бир бахя қолди. Бироқ халқаро макрларга ва нопок тил бириктирувларга қарамай, қайта янгиланиб, йўлида давом этиши учун Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бу қўзғолонга яхшилик уруғларини экиб, иммунитетини кучайтириб қўйди.

Халқаро ҳамжамият Асад режимини қўзғолонни йўқ қилишга қўйиб берди, бироқ бунга муваффақ бўла олмади. Шунда Америка етакчилигида халқаро кучлар аралашиб, яширин ва ошкора уни қўллаб-қувватлай бошлади.

Бу режимни ошкора қўллаб-қувватлашларига келсак, унга қулайлик яратиб, Эроннинг Ливандаги Ҳизби каби хорижий жангарилар ҳамда ироқлик ва эронлик жангарилар билан ёрдам беришди. Аммо режим шу жангарилар ёрдамида ҳам қўзғолонни йўқ қилишга ожизлик қилди.

Кейин Эрон аралашиб, қўллаб-қувватловчи давлат сифатида, унга сиёсат, қурол-яроғ, маблағ ва жангарилар билан мадад берди. Бу борада Куфиё ва Фуа, Зибадоний ва Мизоя иттифоқларини унутганимиз йўқ! Бу иттифоқ қўзғолон деворидаги биринчи дарз кетиш бўлди, Аллоҳ бундай қилмиш эгасини юзини тескари қилсин. Чунки ўша пайтда режим билан музокара қилиш хиёнат, дея тушунилар эди, зум ўтмай бу тушунча парчаланди!

Шунингдек, халқаро қудрат сифатида, Россия ҳаводан, денгиздан ва қуруқликдан аралашди. Унинг аралашуви тарози пасангисини режим фойдасига ҳал қилди. Бироқ агар халқаро яширин қўллаб-қувватлов бўлмаганда эди, бу тарозидан олинган самара режимга татимаган бўлар эди. Чунки халқаро яширин қўллаб-қувватловда давлатлар ўзини сурияликларга дўст қилиб кўрсатди. Айниқса, АҚШ зоҳирда қўзғолонни қўллаб-қувватлаган ва режимга қарши курашаётган давлат сифатида намоён бўлди. Аслида эса, Америка қўзғолонни йўқ қилиш учун режимга бир йил муҳлат берди ва 2012 йилда унга беш миллиард доллар ёрдам тақдим этди. Чунки ўшанда Сурия валютаси қиймати кескин суратда тушиб кетганди ва буни Викиликс ҳужжатлари ҳам фош этган.

Бир вақтнинг ўзида, Америка Саудлар оиласи ва Эрдоган каби малайларига буюриб, маблағ ва қурол-яроғ етказиб бериш орқали қўзғолонни жиловлаб олишни, қарорларини назорат остига олиб, етакчилигини қўзғолонни бутунлай вайрон қиладиган томонга йўналтиришни тайинлади. Шу «қўллаб-қувватловчи» давлатлар макри билан биринчи Хомс, иккинчи Ҳалаб билан Сикка шарқи, учинчи Хомс ва Ҳама атрофи, тўртинчи Ғута, Қаламун, Дамашқ атрофлари, бешинчи Даръа билан Ҳиврон қўлдан бой берилди… Сочи конференцияси орқали Идлиб, Ҳалаб ғарби ва шимолида қўзғолонни буткул йўқ қилишга уринишмоқда…

Қўзғолон бошига шунча балолар солингани ва ҳамон солинаётгани шуни тасдиқлаб турибдики, ўзларини қўллаб-қувватловчи ва ёрдам берувчи эканликларини даъво қилган давлатлар даъвоси ғирт ёлғондир. Чунки қўзғолонни шу аҳволга гирифтор этганлар айнан шу давлатлардир.

Қўзғолон йўлиққан ушбу тойилиш ва хавфли бурилишлардан ҳамма карталар очилди, башаралар, макру тузоқлар фош бўлди. Булар халқаро вакиллар ва комиссиялардан иборат бўлиб, элчихоналар йўлакларида, разведка хизматларида, конференцияларда, ярашув ва музокараларда намоён бўлди. бунинг натижасида, юқоридагиларнинг ҳар биридан огоҳлантирган ва тўғри позицияни кўрсатиб берган ишончли ва холис насиҳатгўйнинг ҳам кимлиги ойдинлашди. Шу билан бирга, қўзғолонни сотган ёлғончилару аҳмоқ гўлларнинг ҳам кимлиги фош бўлди.

Аммо қўзғолон беҳисоб кучлар ва нопок макру тузоқларга юз тутиб, улар қаршисида сабот билан тура олди. Бу эса, Шом қўзғолони ва аҳлининг илоҳий иноятдан, раббоний ғамхўрликдан айрилмаганига далолат қилади. Заифлашиш, тойилиш, хавфли бурилиш босқичларида ҳар сафар онг касб қилди, иммунитетини йўқотмади.

Шубҳасиз, бугунги кунда қўзғолон шунча тойилишлар ортидан янгиланмоқда, аввалги сийратига қайтиб, йўлини тузатиб олмоқда ва буларни онгли равишда қилмоқда, ўзига қарши атрофида бўлаётган тил бириктирувларни англамоқда. Мана, Даръа зирҳли қўзғолон сифатида сапчиб турди, бироқ яна алдашга уринадиган анавилардан қаттиқ эҳтиёт бўляпти. Чунки «қўллаб-қувватловчи» давлатлар уларни мол билан фитналади… оқибатда, улар қўзғолонни сотишди, жинояткор жаллод қўлига юрту фақарони таслим қилишди.

Ҳиврондаги янги ҳаракат қўзғолонга яхшилик бўлишидан, унинг давом этишидан башоратдир. Шунингдек, барча фитна ва алдовлар қаршисида мағрур турадиган, ҳаргиз ўлмайдиган, аксинча, то нусрат қозониб, ғоясига етгунига қадар янгиланиб, катталашиб борадиган қўзғолон эканидан даракдир.

Шунча шаҳидлик, жароҳат, тажовуз ва қочқинликлар ҳамда юрту хонадонларнинг вайрон этилиши, буларнинг барчаси қўзғолон онгидаги иммунитетдир. У қўзғолонни жинояткор қотилга таслим бўлишдан ёки унга ишонишдан ёхуд тузоғига тушишдан сақлади.

Шунингдек, режим армиясидаги бўлинишлар, Ғута ва Хомс шимолидаги баъзи ҳаракатлар ҳамда режим назорати остида бўлган минтақадаги айрим амалиётлар қўзғолоннинг соғайганига, қайта оёққа қалқиб ҳаракатлана бошлаганига далолат қилмоқда.

Идлиб ва унинг атрофи, Ҳалаб ва унинг шимолию ғарбига келсак, бу ерлар қўзғолоннинг сўнгги қалъаси ва катта умид ўчоғи бўлиб, Шомнинг ҳамма минтақаларидан келган, ўзларида ихлос ва собитқадамлик сифатларини намоён этган мужоҳидларга тўлди. Улар бугун ажойиб жанглар ва буюк қаҳрамонликлар кўрсатиб, Россияни ҳамда режим ва жангарилардан иборат ёрдамчиларини қувиб солмоқдалар. Ушбу маъракаларда Абдулбосит Сарутнинг шаҳид бўлиши яширин туйғуларни қўзғади, қўзғолоннинг унутаёзган хотирасини, бирлигини қайтарди ҳамда тўғри йўлини топиши кераклиги тўғрисида андак онг берди.

Қўзғолонни қўллаб-қувватловчи халққа келсак, улар давлатлараро макрни англадилар, англаганлари учун ҳам, оғир қуролларни топшириш, қуролсизланган буфер зоналар яратиш, Ҳалаб-Лозиқия ва Ҳалаб-Дамашқ халқаро йўлларини очиш каби Сочи режаларини барбод қилди. Бундай хоинлик режаларининг барчасига қарши чиқиб, Аллоҳнинг мадади ила, намойишлар ва юришлар билан уларни фош этиб, барбод қилишди. Ҳатто анжуман ва конференциялар ўтказиш орқали мужоҳидларни бағрига олганларини эълон қилди. Қўзғолон ва жиҳоднинг давом этишини ҳар доим қўллаб-қувватлаш, фронтлар очиш, хусусан, Соҳилда ва режим назорати остидаги ҳудудларда режим мағлубиятидан дарак берувчи фронтлар очиш билан йўлини доим тўғрилаб боришни талаб қилиб боришга аҳд қилди.

Ҳа, қўзғолонни қўллаб-қувватловчи халқ талаблари ва ҳаракати қўзғолонни янгиламоқда, йўлини ислоҳ қилиб, тил бириктирувлар столини тўнтариб ташламоқда, шунингдек жиҳодда собит туриш, фронтлар очишга, ярашув ва музокараларга қарши чиқишга, мужоҳидларни маҳоратли, махсус ва сотилмаган соф, битта ҳарбий етакчилик остига бирлашишга ва бу етакчиларни ўзлари танлашларига чақириб келди. Зеро, бугунги кундаги етакчилар «қўллаб-қувватловчи» давлатлар билан алоқа боғлаб, мустақил қарор қабул қилолмайдиган, чора-тадбир кўролмайдиган, қизил чизиқдан нарига ўтолмайдиган, энг муҳими, Соҳил фронтини очмасликка амал қиладиган етакчиларга айланиб қолишди. Шунингдек, бу етакчилар ўзларининг шахсий манфаатлари, қўзғолондан ундиришган бойликлари ва анави давлатлардан берилган маблағларга ҳам боғланиб қолиб, Уммат, қўзғолон ва мужоҳидлар тақдирлари ҳақида тўғри фикрлашни йўқотиб қўйишди. Йўқотиб қўйишдигина эмас, балки қўзғолонга ҳам манфаат кўзи билан боқадиган, қўзғолондан манфаат олишга ҳаракат қиладиган бўлиб қолишди! Бу эса, қўзғолонни худди Ғазо билан Ҳамас ва Ғарбий Соҳил билан Аббос воқеига ўхшатиб қўйди!!

Қарор чиқарувчи қўзғолонни қўллаб-қувватлаётган халқдир. У қўзғолоннинг ўз йўлини тўғрилаб олмоғи кераклигини ўзидаги мавжуд онг билан англаб етмоқда. Йўлини тўғрилаш эса, хорижий давлатлар билан алоқани узиш ҳамда давлатларнинг «қўллаб-қувватлов»и ва ифлос пулларидан юз ўгириш билан бўлади. шунингдек, Аллоҳ учун холис амал қиладиган ва хориж билан алоқа қилмайдиган, қўлида Уммат ақидасига асосланган ва исломий шариатга таянган очиқ кенг қамровли сиёсий лойиҳаси бор бирор онгли сиёсий етакчиликни қабул қилиш билан амалга ошади.

Юқорида айтилганларнинг барчаси қўзғолонни қўллаб-қувватловчи халқ томонидан талаб қилинди ҳамда озод этилган Идлиб шимолида яқинда ўтказилган конференцияда баён қилинди. «Ҳокимият Умматники» конференциясига Шомдаги турли шаҳар ва районлардан нуфузли кишилар, зиёлилар, фаоллар, қўзғолон пешволари, мужоҳидлар ва баъзи ҳарбий етакчилар қатнашди.

Хуллас, қўзғолон ўз ҳокимиятини ва қарорини қайтариб олишга ҳаракат қиляпти, унинг бўйнига миниб, ҳукмрон бўлиб олган, қўзғолонни сотиб юбораётган кимсалардан қайтариб олмоқчи. Шу билан бирга, тўла тўкис йўлини тўғрилаб, янгиланиб олишга уринмоқда. Бунинг башорати аломатлари Идлиб ва Ҳивронда намоён бўлмоқда ва албатта бу Аллоҳнинг фазли ва мадади иладир, У ёрдам берувчи ва қудрат соҳибидир.

Роя газетасидан олинди

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here