Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти суриялик қочқинларга қилинган ҳужумларни қоралайди

108
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти суриялик қочқинларга қилинган ҳужумларни қоралайди

Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти матбуот бўлими баёнот нашр қилиб, унда Туркиянинг бир неча шаҳарларида, асосан, Истанбулда суриялик қочқинларга қарши содир этилган ҳужум ҳодисасини қоралади. Баёнотда миллатчи ва илмоний сиёсатчилар берган баёнотлар дард устига чипқон бўлгани, улар ўз баёнотлари билан фитна оловини ёқиб, шахслар томонидан содир этилган жиноятга барча суриялик муҳожирларнинг ўзини жавобгар қилишгани, таъкидланди. Баёнотда бундай дейилди:

«Бу сиёсатчилар оғзидан чиқаётган нафратомуз душманона сўзлардан уларнинг Ислом ва мусулмонларни нақадар ёмон кўришлари билиниб турибди. Башар Асад суриялик оға-иниларимизни мусулмон бўлганликлари сабабли муҳожирга айлантириб, уй-жойларидан маҳрум этаётган бўлса, туркиялик бу илмоний ва миллатчилар ҳам худди Башар каби фикрлашяпти, уялмай, ҳаё қилмай мана шундай нафратли сўзларни айтишяпти. Биз Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти аъзолари ҳукмрон партия ва унинг вакилларининг бу қилмишга сукут қилишаётганини қоралаймиз. Чунки улар Сурияда Уммат қўзғолони авжи кучли бўлаётган бир пайтда, ўзларини муҳожирларга ансор эканликларини иддао қилишган эди. Бугун эса, гўё суриялик қочқинларни ҳайдаш кераклигига шама қилишяпти».

Баёнот сўнггида қуйидагилар изоҳланди:

«Туркия ҳукумати бугун АҚШ сиёсати доирасидан чиқмай ҳаракат қилар экан, унинг Сурияга нисбатан сиёсати ҳам мутлақ умидсизлик ва омадсизликка олиб келди. Суриядан келаётган муҳожирлар оқими мусулмонларга кўрсатиладиган муомалани кўрмаяпти. Туркиядаги жамият эса, Ислом қадриятларидан ва исломий оға-иниликдан узилиш томон судралмоқда. Аммо Аллоҳнинг изни ила, эртага бу илмоний бошқарув ҳам, коррупциячи режим ҳам албатта ўзгарганда, йўқ бўлганда ҳамма нарса тубдан ўзгаради.

Роя газетасининг 2019 йил 10 июл чоршанба кунги 242-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here