Усмонийлар сиёсатга қайтмоқдами?

579
0

Усмонийлар сиёсатга қайтмоқдами?

«Мусульманская Турция»  сайтида чоп қилинган “Усмонийлар сиёсатга  қайтмоқда”, номли мақолада 1924 йилда барча имтиёзларидан маҳрум қилинган Усмонийлар салтанати  ўз ватанида яна сиёсий майдонга қайтиб келаётгани даво қилинди. Мақолада ёзилишича, Усмонийлар Империяси ҳукуматдан четлатилгандан сўнг орадан 50 йил ўтиб, аниқроғи 1974 йилдан бошлаб тарихий ватанларига қайтиб кела бошлаган. Биринчилардан бўлиб Шоҳзода Ҳорун Абдулкарим Усмонўғли Туркияга қайтиб келган.

Мақолада жумладан шундай сўзлар келади: “Султон Абдулхамиднинг набираси Шоҳзода Ҳорун Абдулкарим Усмонўғли охирги Халифанинг вориси ва бугунлик кунда «Усмонийлар Империясининг Сардори» ҳисобланади. Ватанларига қайтишгач Усмонийлар оиласи учун сиёсатга аралашиш ман этилди. Аммо Ражаб Тоййиб Эрдуғон қудрат бошига келгандан бошлаб вазият тубдан ўзгарди. Бир неча ўн йиллар мобайнида юртдан қувғин қилинган Усмонийлар оиласи Туркия фуқаролигини қўлга киритишга имтиёзига эга бўлишди. Туркия жумҳуриятида ҳақиқий демократия мавжудлиги эътибори билан, ҳар қандай фуқаро ўз Партиясини тузиши ва сиёсий фаолият олиб бориш ҳуқуқига эга. Шу имтиёздан фойдаланиб усмоний Салтанатнинг бир авлоди (Ҳорун Абдулкаримнинг ўғли Шоҳзода Абдулхамид Кайихон) «Янги рифоҳ» (Yeniden Refah) партиясини ташкил килишга муяссар бўлди. Шоҳзода Абдулхамид Кайихон бобокалони Султон Абдулҳамид II. таъсис этган «DARÜLACEZE», хайрия жамияти кенгашининг аъзоси. Айни пайтда Шоҳзода Кайихон  «Салтанатнинг сўнгги асри» (Devlet Son Yüzyıl).  Номли тарихий киносериал устида иш олиб бораяпти. Ушбу филм Туркиянинг «TRT 1» телевидениясида намойиш  этилиб, Усмоний Империя ҳақиқатларини ошкор қилади. Шоҳзода Қайихон Усмонийлар авлодидан расмий равишда сиёсий партияга аъзо булган биринчи ворис ҳисобланади. 4 йилдан сўнг Туркияда навбатдаги Парламентлик сайловлари бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Эҳтимолга кўра унда  усмоний ворислар тузган  партия иштирок этади. Сайлов Турк ҳалқининг янги партияда бўлган ишонч даражасини кўрсатиб беради”.

Изоҳ :

 Бизнингча бу нарсага куфр системаси анча илгари тайёргарликни бошлаган экан. Тобора  сиёсий манёврлари заифлашиб, қариб қартайиб бораётган Эрдоган жаноблари ўзлари учун ўринбосар ғамини аллакачон иложини қилган экан, биз бир-биримиз билан баҳслашиб  сезмай қолибмиз. Суриядаги жангда мағлуб булаётган куфр олами, энди Мусулмонларнинг  ўчмас туйғуларини инобатга олиб, келажакда Мусулмонлар учун улар орзу қилиб, фахрланаётган ҳақиқий «Усмонийлар даврини» муҳайё қилиб бермоқчи кўринади. Беихтиёр шу хаёлга бордим, зеро дунёнинг қайси бурчагида булмасин, ҳақиқий Мусулмон ўтган ўша саодатли, адолатли даврни қўмсаб яшайди. Шунинг учун, келажакда куфр олами Халифа ворислари қўли билан жирканч лоиҳаларини жорий қилиш ниятида бўляпти. Бу нарсани вақт кўрсатади, аммо биздан талаб килинаётган нарса ҳушёр бўлишлик!

 Миллатчилик, маҳаллийпарастлик, аждодлари билан фахрланишни Шариат кескин қоралайди ва катта хато деб билади.

Бизга африкалик  ҳабаш биродар бўладими, усмоний авлоди буладими, салжуқий авлоди ёки сомонийлар авлоди буладими,  Исломни мабдъа сифатида олиб келса ва агар унда Халифанинг шартлари топилса жон дилимиз билан байъат бериб, дунё ва охират ишларида унга итоат киламиз инша Аллоҳ.

Аммо агар унинг бошкаруви ношаръий булса, куфр низомига асосланган булса ва Шариатни Пайғамбарлик минҳожи асосида оламга татбиқ қилмаса, ҳатто агар Султон  Сулаймоннинг чинакам вориси булса ҳам, уни тўғри деб билмаймиз ва унга байъат беришни ҳаром ишлардан деб ҳисоблаймиз.

Мунаввара

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here