Ливанда Фуқаролар урушига йўл қўймаймиз номли намойиш

148
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ливанда Фуқаролар урушига йўл қўймаймиз номли намойиш

Маълумки, Ливан ҳукмдорлари бутун мусулмонларга, хусусан суриялик қочоқларга қарши ирқчиликка асосланган мурожаатлари ва хатти-ҳаракатлари билан фитна қўзишмоқда. Ушбу фитнага қарши туриш, маъруфга буюриб мункардан қайтариш ҳамда зулмга қарши туриш мақсадида Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти ҳижрий 1440 йил 25 шаввол, милодий 2019 йил 28 июн жума намозидан сўнг Сиддий масжиди олдида Триполи ҳокимияти саройи рўпарасида бўладиган «Фуқаролар урушига йўл қўймаймиз» номли норозилик намойишида қатнашишга даъват қилди.

Дарҳақиқат, Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти режимни миллатчилик, тоифачилик ва мазҳабпарастлик низоси келтириб чиқаришдан кўп марта огоҳлантирди. Ҳизбнинг душанба куни нашр қилинган баёнотида бундай дейилади:

«Ливанинг фитначи бошлиқлардан бири қаршимизга чиқиб, ўзининг миллатчилик, мазҳабпарастлик, тоифачилик нутқини қилиб, ливанлик ва суриялик аҳлимизга ўзининг нафрат тошларини отди. Шунингдек, бу тошларни Ливанда яшаётган Фаластин аҳлига ҳам отди. Ваҳоланки, Фаластин аҳли бу ерда ҳали бу миллатчи раҳбар ва унинг гумашталарию оқимлари энасининг қорнида ҳам йўқлик пайтдан бери яшаб келадилар!».

Баёнотда яна бундай дейилган:

«Бу мазҳабпараст тоифачилар, ўзларининг Ислом ва мусулмонларга бўлган нафратларини изҳор этишда давлат муассасаларидан фойдаланишмоқда. Масалан, Ҳадас баладияси мэри радиостудиялардан бирида оғзини кўпиртириб, «биз мусулмонларга (ер) сотмаслик ёки ижарага бермаслик бўйича ўн йил муқаддам чиқарган қароримиздан фахрланаман», деди. Кейин қўшимча қилди: «Мен республика президенти томонидан анчадан бери ҳимоя қилиниб келяпман, шиалар ҳам бу қароримиздан нафақат рози, балки мени қўллаб-қувватлашяпти ҳам»!! Бундан ташқари, бу миллатчилар шаҳар пештоқларига илинган плакатларда ҳам «Мўғуллар, кейин усмонийлар, кейин сурияликлар келишди ва қайтиб кетишди, Ливан эса қолди», деган сўзларни ёзишди, бироқ инглизлар, французлар ва яҳудийлар ҳақида ёзишгани йўқ!!».

Нашра сўнггида бундай дейилди:

«Биз Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти аъзолари баланд овозимиз билан ушбулардан огоҳлантирамизки, бундай кўр-кўрона нафратлар ҳар қандай чегарадан ошиб кетди, улардан сабр косалар тўлди. Шунинг учун Ливан режимини бўлиниш, низо ва ички урушларга олов ёқувчи бундай миллатчилик, мазҳабпарастлик ва тоифачилик низоларидан огоҳлантирамиз ҳамда бундай нарсалардан ҳушёрликка, уларни кўмиб, йўқ қилишга чақирамиз. Сизлар Ливандаги мусулмонларга нима қилсак чидайверади, деб ўйламанг, шуни билингки, Шом аҳли бизнинг аҳлимиз. Бизнинг қонимиз ҳам, вайрон бўлаётган уй-жойларимиз ҳам, тарихимиз ҳам, Аллоҳнинг изни ила порлоқ келажагимиз ҳам бирдир… Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик соясида мазҳабпараст, тоифачи башаралар бўлмайди.

Роя газетасининг 2019 йил 3 июл чоршанба кунги 241-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here