“Ҳаж бойкоти”

649
0

“Ҳаж бойкоти”

 Ислом шариатидаги фарзлардан бири – ҳаж зиёрати яқинлашиб келмоқда. Бу фарзни адо этиш учун Маккаи Мукаррамада дунёнинг турли тарафларидан 2,5 миллионга яқин мусулмонлар жамланишади. Уларнинг – ирқи, миллати, фуқаролиги, ранги ва жинсига қарамай – Ислом ақидаси ва шариати бир жойга йиғади. У ерда мусулмонлар биродарлиги, уларнинг фикр ва туйғулари бир эканлиги яққол намоён бўлади. Мана шу ҳаж мавсуми арафасида оламий ва маҳаллий ахборот воситалари томонидан “ҳаж бойкоти” мавзуси кўтарилмоқда (Қирғизистонда бу масалани айниқса “Азаттык” кўтармоқда). Улар бу ўринда айрим сарой уламоларининг ҳаж зиёратига бормасликка чақирган сўзларини тарқатишмоқда.

 Оламий сиёсатдан олиб қаралганда, ҳозир дунёда ҳукмронлик қилаётган демократик-мустамлакачи куфр тузуми вакиллари Ислом ва мусулмонларга қарши кураш олиб боришмоқда. Бу кураш доирасида улар мусулмонлар бирлигини намоён этувчи ҳар қандай кўринишларга зарба беришга ҳаракат қилишади. Мусулмонларни бўлиш, ўртага нифоқ солиш услубларидан фойдаланишади. “Ҳаж бойкоти” мавзуси ҳам мана шулар жумласидандир (Ҳайитни турли кунларга белгиланиши ҳам шулар жумласидан). Улар бу мавзуни кўтаришдан ташқари, бу масаладаги сўзларни ўз мақсадларига мувофиқ талқин қилиб тарқатишади. Масалан, ҳаж зиёратига такрор бориш ва умрадан тўсган фатволарни улар бира йўла “ҳажга бойкот, “ҳажни бекор қилиш” деб кўрсатишмоқда 

 Халқаро сиёсатга тааллуқли жиҳатига тўхталадиган бўлсак, бунга Юсуф Кардовийнинг чақириғини мисол келтириш билан ойдинлик кирита оламиз. Бу мавзуни кўтарган ахборот воситалари Юсуф Кардовийнинг ўтган йилнинг август ойида айтган сўзларини қайта эълон қилишди. Унда Кардовий: “Аллоҳга ҳаж керак эмас. У буйриган ҳар қандай фарз Унга эргашганларни руҳий жиҳатдан бойитишга қаратилган…”, “Аллоҳ ҳузурида – очнинг қорнини тўйғизиб, уйсизга жой бериб, ҳастани даволатган ишлар – пулини ҳар йили ҳаж ва умрага сарфлагандан кўра яхшироқ”, деган сўзларни айтган.

Юсуф Кардовий ким? У айни вақтда дунёдаги машхур сарой уламоларидан бири. Мисрда АҚШ малайи Жамол Абдунносир ҳокимият тепасида турган пайтда, 1961-йили, ҳукумати Британияга малай бўлган Қатарга кўчиб кетган. 1997-йилдан бери “Фатволар ва тадқиқотлар бўйича Европа кенгаши”га раҳбарлик қилади. Кофир Ғарб Исломни демократияга мослаштириш учун ўйлаб топган “мўътадил ислом”нинг энг олдинги сафдаги тарғиботчиларидан. Холис мусулмонларни экстремизмда айблаб, ал-Жазира минбаридан тушмайди. Шунингдек, саудиялик сарой уламолари билан бахслашганда, босқинчи Ғарб империалистлари халқнинг назаридан батамом четда қолади.

 Кардовийни юқоридаги гапни айтишга нима ундади? Маълумки, АҚШ президенти Трамп 2017-йилнинг май ойи охирида Саудия пойтахтида мусулмон оламининг 50га яқин давлат раҳбарларини тўплаб саммит ўтказган эди. Икки томонлама учрашувлар ва саммитдан сўнг Форс кўрфази давлатлари етакчилари билан алоҳида учрашди. Учрашувда Трамп Қатар ҳукуматига қаттиқ босим ўтказди. Чунки, Қатар ҳукумати Британияга малайлик қилади. Қатарда АҚШнинг энг йирик ал-Удэйд авиабазаси жойлашган бўлиб, у ерда 10 минг ҳарбийси бўлишига қарамай, Қатар ҳукумати АҚШга бундан ҳам кўпроқ малайлик қилиши ва минтақадаги Британия нуфузига зарба бериш мақсадида, Трамп Қатарга кучли босим қилди. Қатар ҳукумати бундан бўйин тоблагани учун Трамп малайлари Миср ва Саудия раҳбарларига Қатарга босим ўтказишни буйриб кетди. (2015-йили қирол Салмон ҳокимият тепасига келгандан бошлаб Саудия ҳукумати АҚШга малайлик қила бошлаган).

 5-июнда Саудия, БАА, Миср ва Бахрайн давлатлари Қатар билан барча дипломатик алоқаларни узиб, ҳаво ва денгиз алоқаларини тўхтатишларини эълон қилишди. Бу давлатлар Қатарни экстремистик ташкилотларни қўллаб, уларга молиявий ёрдам кўрсатиб митнақада беқарорлик вужудга келишига олиб келяпти деб айблашди. Кўрфаз давлатлари Қатардан қамални олиб ташлаш учун 13 банддан иборат шарт қўйишди. Улар қаторида ал-Жазирани ёпиш ҳам бор эди. Чунки, халқаро сиёсатдаги ахборот урушида ал-Жазира Британиянинг энг муҳим қуроли бўлиб ҳисобланади. Қатар эса қўйилган шартларни қабул қилиб бўлмаслигини билдирди. Шундай қилиб, ҳудуди бизнинг Талас вилоятичалик, аҳолиси 2,5 миллиондан иборат бўлган Қатар бундай кучли босимга Британиянинг қўллаб-қувватлаши билан қарши тура бошлади.

 Қатарга санкция жорий қилган юқоридаги давлатлар ўнлаб одамларни “қора рўйхатга” киритди. Улар сафида Юсуф Кардовий ҳам бор.

 Юқорида келтирилган Кардовийнинг гаплари мана шу халқаро АҚШ-Британия курашига хизмат қилишдан бошқа нарса эмас, ундан исломий бирор маъно излашнинг хожати йўқ.

 Кардовийнинг сўзлари қаторида оммавий ахборот воситаларида келтирилаётган Ливия муфтийси Содиқ Жарёнийнинг сўзлари ҳам шуни тасдиқлаб турипти. Жарёний бу йил иккинчи бор ҳаж зиёрати ва умрага боришдан қайтариб: улар яхши ишлар қилмай гуноҳга ботишади, – деган. У бу сўзларини “Ҳажни бойкот қилишга чақиришимизга сабаб Ар-Риёд  зиёратчилардан катта даромад қилади. Бу даромад қурол-яроқ олиш ва бу орқали Ямандаги тажовузни давом эттириш имконини беради. Бунинг таъсири Сурия, Ливия, Тунис, Судан ва Жазоирга тегмоқда”, деган важни келтирган. 

 Содиқ Жарёний Қаззофий давридан буён Ливия муфтийси. Ҳозир Ливияда асосан икки тараф ўртасида фуқаролик уруши давом этмоқда. Бир томонда АҚШ малайи Халифа Ҳафтар бошчилигидаги қўшин бўлса, иккинчиси Британияга малай тарафлар. Айни вақтда Халифа Ҳафтар минтақадаги АҚШ малайлари бўлган Миср ва Саудия ҳукуматлари томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Муфтий Содиқ Жарёний эса Хафтарга қарши курашаётган томонлардан бирининг қўлловчиси. Британияга қарашли асосий кучлар ичидан 2014-йилга қадар иш олиб борган ўтмишдаги ҳукумат ҳозир ҳам ўзини ҳокимиятга ҳақли деб ҳисоблайди. Содиқ Жарёний шу ҳукуматни қўллайди. Шу сабабли унинг сўзлари ҳам Ливиядаги АҚШ-Британия курашининг бир қисми ҳисобланади.

 Абдулҳакийм Қорахоний

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here