Путин ва Жээнбековнинг учрашуви сиёсий таҳлилчилар назарида

810
0

Путин ва Жээнбековнинг учрашуви сиёсий таҳлилчилар назарида

Сиёсий таҳлилчилар Россия ва Қирғизистон президентларининг учрашувини Қирғизистонда ўзгаришлар кучайиб бораётганига боғлашмоқда. Уларнинг таъкидлашларича, Владимир Путин Қирғизистонда геосиёсий ўзгартириш ҳаракати кучайиб бораётгани сабабли Сооранбай Жээнбековни учрашувга чақирган.

Алмазбек Атамбаевнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари ва ҳокимиятни тан олмаслигини эълон қилиб, ўз атрофига одамлар тўплай бошлагани, Ғарбпараст кучларнинг геосиёсий вазиятни ўзгартириш мақсадидаги ҳаракатларига қўл келиши мумкин. Собиқ депутат Равшан Жээнбеков Атамбаев томонига ўтди. У Атамбаевнинг Қўй-тошдаги уйида матбуот анжумани уюштириб, собиқ президентнинг мухолифат етакчиси бўлиши мумкинлиги ва бу унинг конституцион ҳуқуқи эканлиги ҳақида баёнот берди. Равшан Жиянбеков ўз нутқида Грузиядаги ислоҳотлар ва унинг асосчиси бўлган Михаил Саакашивилини ҳам тилга олиб ўтди.

Россия президенти Владимир Путин ўзининг матбуот котиби дмитрий Песков орқали “биз Қирғизистоннинг ички ишига аралашмаймиз” дея, Атамбаевни Сооранбай Жээнбековга қўйиб берган эди. Лекин улар ўртасидаги кескинликлардан Ғарбпараст кучлар фойдаланиб қолишга ҳаракат қилишяпти. Равшан Жээнбеков ўз нутқида жамиятдаги миллий қадриятларини мустаҳкамлаб олишга катта эътибор қаратиш лозимлигини олға сурди. Бу эса Ғарбнинг Қирғизистонни ўз таъсири остига олиш йўлида сақофий таъсирини кучайтиришга қаратилган жиддий қадамидир.

Атамбаев мавжуд Қирғиз элитасига қарши чиқди ва бу элитани янгилаш кераклиги ҳақида фикр тарқатиб боряпти. Ҳозирги Қирғиз сиёсий элитаси россияпараст эканини ҳисобга олсак, янги элита табиийки унга қарши йўналтирилган фикрий етакчилик асосида шаклланган бўлиши керак. Сиёсий элита халқдаги етакчи фикрдан таъсирланади ва ундан вужудга келади. Яъни сиёсий элита, халқнинг сиёсий сақофатидан шаклланган минталитетдан ўсиб чиқади ва ривожланиб боради.

 Қирғизистон Россиянинг сақофий мустамлакасидир. Бу ҳолат (сақофий мустамлака) Россиянинг Қирғизистонда сиёсий, иқтисодий ва стротегик гиосиёсатига мувофиқ иш юргизиши учун доим қулай вазиятлар пайдо қилиб боради. Шунинг учун Атамбаев муаммосида, халқаро сиёсатнинг Қирғизистондаги сақофий таъсир қувватини янада кучайтириб олиш мақсадидаги ҳатти-ҳаракатлари Путинни хавотирга солди.

Хулоса қилиш мумкинки, Путин Жээнбековдан Атамбаев муаммосини ҳал қилишда эътиборни ғарбпараст кучларга қаратишни талаб қилди. Шундай бўлса, Қирғизистонда ғарбпараст кучларга ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларга нисбатан босим кучайиши кутилади. Лекин Жээнбековнинг Швецияда туриб берган ваъдалари бунинг аксини намоён этган эди. У мамлакатда инсон ҳуқуқ ҳимоясини юқори даражада ҳимоя қилишни ваъда қилди. Россиянинг талаблари бажарилса,  Қирғизистонга нисбатан Европа, АҚШ ва жаҳон банки томонидан ҳам ҳар турли босимлар давом этиши албатта кутилади.

Атамбаевнинг ўзи россияпараст элитанинг биринчи сафида турган сиёсатчилардан биридир. У ўзини сақлаб қолиш мақсадида, ғарбпараст қувватлар билан бирлашиб мамлакатни пароканда ҳолатига таёрлаб боряпти. Президент ҳам, укаси бош бўлган янги етакчи гуруҳга таяниб мамлакатни бошқармоқда. Кучли сиёсий элита вакиллари ҳокимиятдан ташқарида қолиб, давлат қандайдир сиёсий бўшлиққа ўхшаш ҳолатга келиб қолди. Ғарбпараст кучлар айнан мана шу заиф сиёсий ҳолатдан фойдаланиб, Қирғизистонда Украинанинг ҳолатига ўхшаш вазиятларни пайдо қилишга уринишяпти. Вазиятга Россия қайси томондан қандай аралашишни режалаштираётгани мубҳамлигича қолмоқда…

Биз мусулмонларнинг бу вазиятларга нисбатан тутган ўрнимиз қандай бўлади?  Бу кескинлик ва талаш-тортишларда Ислом ва мусулмонлар учун манфаат йўқ. Балки манфаатларимизга зиён етиши кутилади. Чунки ҳар қандай етакчи тўда ҳокимият талашганида биздан, яъни фуқоролардан фойдаланади. Тўпалонларда бизнинг мол мулкларимизга зарар етади. Шунинг учун биз бу фитналарга аралашмаслигимиз ва мамлакатни икки томонга бўлиш ёки миллий низолар келтириб чиқараётган кучларга ҳамда уларнинг фикрларига қарши сиёсий, исломий позицияларимизни мустаҳкамлашимиз керак. Мусулмонларни шу позициядан туриб бу каби ботил ҳаракатларга қарши курашга чақирамиз! Россия ёки ғарбпараст кучлар ўз манфаатлари йўлида Ислом ва мусулмонлар номидан хавф хатарлар ёки бошқа провокациялар уюштиришга ҳаракат қилишади. Биз бу ҳаракатлар ҳақиқатларини ҳам очиб, халқни тўғри томонга йўналтириб борамиз!

Абдураззоқ Мўъмин

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here