Туркия Ироқда янги аксилтеррор операцияси бошланганини эълон қилди

178
0

Туркия Ироқда янги аксилтеррор операцияси бошланганини эълон қилди

 Туркия миллий мудофаа вазирлиги Ироқ шимолида янги антитеррор операцияси ўтказилишини эълон қилди.

 “12 июл куни Ироқ шимолида махсус отрядларимиз артиллерия ва ҲҲК қўллаб-қувватлови остида янги “Панжа-2” операциясини бошлади”, — дейилади вазирлик томонидан.

 Мудофаа вазирлигининг қайд этишича, операцияда шунингдек, қуруқликдаги ҳарбий техника, T129 ATAK жанговар вертолётлари, учувчисиз учар қурилмалар иштирок этмоқда.

 “Панжа-2” операцияси Ироқнинг Хакурк вилоятидаги жангари ташкилотларнинг бошпаналарини йўқ қилишга қаратилган.

Туркия қуролли кучлари 28 майда Ироқ шимолида “Панжа” ҳарбий операциясини бошлаганди. Бундан аввал Туркия Сурияда 2016 йилда “Фрот қалқони” ва 2018 йилда “Зайтун новдаси” ҳарбий операцияларини ўтказган эди.

 Изоҳ:  2018 йил май ойида НАТО бош котиби Столтенберг Туркиянинг НАТО учун муҳим аҳамиятга эга мамлакат ҳисобланишини таъкидлаб, ўз фикрини “Буни англаб етиш учун фақат харитага қарашнинг ўзи кифоя”, деган сўзлар билан ифодалаган эди.

“Ироқ ва Сурияда НАТОга аъзо давлатлар учун таҳдид ҳисобланган зўравонликлар юз бермоқда. Туркиянинг муҳим аҳамиятга эгалигини тушуниш учун унинг айнан ўша Ироқ ва Сурияга қўшни бўлган стратегик жойлашувига назар ташлашнинг ўз кифоядир”, дея қўшимча қилди.

АҚШ бошчилигида ташкил қилинган глобал коалиция учун асосий шароитлар Туркия тарафидан яратиб берилганлигини таъкидлаган Столтенберг “Биз Туркиядан миннатдормиз”, дея Эрдоган ҳукуматига миннатдорчилик билдирган эди.

 Бундан ташқари АҚШ расмийлари ҳам Туркия ҳукуматининг қўллаб қувватлови бўлмаганда Сурияда муваффақият қозона олмаслигини бир неча бор тан олган эди.

 Дарҳақиқат, Эрдоган бошчилигидаги Туркия очиқдан-очиқ Америкага хизмат қилмоқда. Агар АҚШнинг рухсати ва кўрсатмаси бўлмаганида Туркия Сурия ёки Ироққа кириб боришга жураът қилмаган бўлар эди.Туркия Сурияда АҚШнинг лойиҳалари амалга ошиши учун ҳеч ким ярата олмаган имкониятларни яратиб берди. Ҳалабни ҳимоя қилаётган жагчиларни “ИШИД”га қарши кураш баҳонасида “Фурот қалқони” ҳаракатига жалб қилиш билан Ҳалабни ҳимоясиз қолдирди. Натижада Ҳалаб осонгина Асаднинг қўлга ўтди. Кейинчалик “Зайтун новдаси” амалиёти орқали Идлиб ярмини Асадга топшириб берди. Яна АҚШ чизиб берган лойиҳа бўйича оғишмай ҳаракат қилиб, энди Ироққа келди…

Абдураҳмон Одилов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here