Россия таълим вазирлиги Тожикистон ва Қирғизистонга ўқитувчилар юборади

226
0

Россия  таълим  вазирлиги Тожикистон ва Қирғизистонга ўқитувчилар юборади

ТАСС ахборот агентлигининг маълум қилишича Россия таълим вазирлиги Тожикистон ва Қирғизистон давлатлари мактабларида дарс бериш учун ўқитувчилар қабул қилади. Вазирликка кўра, ўқитувчилар учун юқори маошлар, турар жой, тиббий ёрдам, шунингдек иш фаолияти учун транспорт хизматидан фойдаланиш каби барча сарф-харажатлар кафолатланади.

«Маориф вазирлиги Россия ўқитувчилардан Тожикистон ва Қирғизистонда 2019-2020 ўқув йилида фаолият кўрсатиш учун аризалар қабул қилишини эълон қилади», дейилади Таълим вазирлигининг матубот хизмати тарафидан берилган баёнотда.

Режага биноан рус тили ва рус адабиёти, физика, математика, кимё, ахборот технологияси ва бошланғич синфларга таълим бера оладиган ўқиувчилар қабул қилинади. Маориф вазирлиги ўқитувчиларга меҳнатлари давомида яхши шароитлар ва қулай имтиёзлар яраталишини таъкидлаб ўтди.

«Россия қонунчилигига мувофиқ ўқитувчилик стажи узилмайди. Фақатгина меҳнат стажи  беш йилдан кам бўлмаслиги лозим».

Вазирликнинг маълум қилишича, Маориф вазирлиги 2017 йилдан бошлаб Тожикистондаги ўрта таълим ўқитувчиларини иш билан таъминлаб келмоқда, Қирғизистонга эса, ўқитувчилар жорий йилдан бошлаб юборилади.

Изоҳ:

Россия бу каби лоиҳаларни 2 йилдан буён Тожикистонга нисбатан жорий қилиб келмоқда.  Биргина ўтган йилнинг сентябр ойида Россиянинг  60га яқин ўқитувчилари Тожикистонга юборилди, уларга Россия томонидан ҳам, Тожик ҳукумати тарафидан ҳам ойлик маош берилиб келмоқда.

Хабарни ўқиб Россиядаги дипломли меҳнат муҳожирлари ҳақидаги латифалар ёдимга тушди. Кулмадим, аксинча қаттиқ қйғурдим. Дипломли, ўқимишли инсонларнинг ёт ўлкаларда энг паст ишлар билан машғул бўлаётганлиги хеч кимга сир эмас.

Улар ўз вақтида тунни тонгга улаб, жонию молини сарфлаб, таълим олганлар. 5 йил мобайнида қаттиқ машаққатларни бошларидан ўтказганлар, ижтимоий муаммоларга дуч келганлар, аммо яхши ният билан «эртага диплом олсам, ўз севган касбим билан шуғулланаман..», деган орзулар билан сабр қилганлар. Аммо турмуш тақозоси билан минглаган зиёлилар, бошқалар қатори айни дамда хорижга чиқишга мажбур бўлишмоқда.

Сизнингча, ҳозир ҳам ўз юртимизда ўқитувчилар етарли эмасми? Минглаган олий маълумотли фуқароларимиз қўша-қўша дипломлари билан ишсиз қолиб, натижада  ноилож хориж ўлкаларга чиқиб меҳнат муҳожирларига айланишди. Чунки ўқитувчилик  маоши кам, иш ўринлари ҳам етарли эмас.

Аммо нима учун бошқа юртдан келган ўқитувчиларга (фосиқ, фожирларга) иш жойи топила қолди? Ва устига устак шунча имтиёзлар билан-а?

 Исломий ақида ҳукмронлиги барҳам топгандан сўнг, хеч бир замонда Муаллимнинг меҳнати етарли даражада қадрланмаган. Гарчи меҳнати оғир бўлса-да – социализм, кейинчалик капитализм  системасига  моддий манфаат келтирмаганлиги учун бўлса керак – мактаб ўқитувчиларига муносиб тарзда ойлик ҳаққи берилмайди. Бу каби салбий фикрлар шикоятга айлангач, ҳукумат гоҳ-гоҳида таълим тизимига ўзгартиришлар киритгандек бўлиб, ўқитувчиларлар ҳаққини кўпайтиради. Бироқ ўша берган қўшимча ҳақни икки баравар қилиб ундириб олиш ниятида муаллимларга турли арзимас  бюрократик вазифаларни топширади. Натижада мактабда ҳам, системанинг бошқа соҳалари каби коррупция томир отади.

  Аммо ҳар ҳолда бизнинг ўқитувчиларимиз оиладаги тарбиялари туфайли ва исломий қадриятлар сақланиб қолган муҳит таъсири остида талабаларни Ислом ҳукмларига амал қилишдан тўсмайдилар, ҳатто рус мактабларида ҳам қизларни румол ўраб келишларига  деярли тўсқинлик йўқ. Шундай экан Россиянинг аввал Тожикистонга, энди эса Қирғизистонга кўрсатаётган “беминнат” сақофий қўллови нима учун керак?

 Барчамизга маълум, капитализм ҳар бир ишини ўз фойдасига қараб белгилайди. Хеч шубҳасиз, рус ўқитувчиларининг Ўрта Осиёга юборилиши ва уларга шоҳона имтиёзлар берилиши ҳам фақат куфр оламининг манфаати учун амалга оширилмоқда.

Нима, ўзимизда ўқитувчилар етарли эмасми? Ёки бизнинг саводимиз уларникидан пастми? Аксинча, биз ўзимиз яшаётган муҳитни ташқаридан келган ҳар қандай инсонлардан кўра яхшироқ биламиз, демакки билимимизни талабаларга сингдириш бошқалардан кўра осонроқ кечади.

 Айни пайтда, таълим системасининг касофати туфайли фарзандларимиз ҳамиятсиз, меҳр-оқибатсиз, дину диёнатдан узоқда камол топишмоқда.

Азиз Ота-оналар, фарзанд тарбиясидаги нуқсонларга эътиборсиз бўлмайлик. Яхши ниятлар билан, «келгажакда маълумотли инсон бўлсин, мен ўқимадим, шу болам ўқисин, одам бўлсин» – деб, фарзандларингизни минг машаққатлар билан ўқишга жойлайсиз. Мактаб атрофида, айниқса рус тилида таълим барадиган ўқув муаасасалари остонасида эзгу ниятлари билан фарзандини кутаётган ҳижобли муслима аёлларни кўриб шундай фикр ҳаёлимдан ўтади:

Хориждан келган, динимизга мутлақо ёт, тилимиз, урфу одатимиз ва тарбиямиздан бехабар, энг муҳими сақофатимизга қарши озуқаланган ўқитувчилар, ҳеч качон фарзандларимизни тўғри йўлга бошламайди. Улар фарзандларимизга «Сен Худодан қўрқ, ота-онанг ҳаққини адо эт, бу дунёда ҳам охиратда ҳам азиз бўласан..» дея таълим беради дейсизми? Албатта йуқ! Биз кун бўйи Ислом ақидасини фарзандимизга сингдирсак-да, у бориб мактабда бунинг аксини таълим олиб келади. Азиз Ота-оналар, агар авлодингиз  тақводор бўлишини, Худодан қўрқадиган, биз оламдан ўтгандан сўнг дуолари қабул бўладиган, солиҳ амалларини бардавом қила оладиган бўлишини хоҳласангиз, бола таълимини ҳақир санаманг. Фақат Ислом ақидаси фарзандларимизни тўғриликка ундайди, бу дунёда иззат топишимизга сабабчи, охират диёрида эса ҳижолат чекишимиздан сақлайди.

Нима қилиш керак дейсизми? Исломий ҳаётни мабдаий тарзда ҳаётга қайтариш лозим,  Шариат ҳукми жорий этилсагина, таълим системаси унинг асосида тузилади.

Азиз Ота-оналар, биз фарзандларимиз дунёси ва охирати учун жавобгармиз, уларни  моддий, иқтисодий ва энг ёмони сақофий қулларга айланишига йўл қўймайлик,  авлодимизга тоза дунё қолдирлайлик, имкон қадар Шариатни ҳаётда татбиқ қилишга, исломий бошқарувни тикланишига молу жонимиз билан ҳисса қўшайлик. 

Фарзандингизни яхши кўрсангиз, иккала дунёда ҳам унга раҳмингиз келсин.

Мунаввара  

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here