Жээнбеков Москвада Путин билан учрашади

156
0

Жээнбеков Москвада Путин билан учрашади

 Бугун, 11-июлда Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Москавага ташриф буюриб, Россия президенти Владимир Путин билан учрашади. Кремл матбуот хизмати Жээнбеков Москвада қисқа мудатли иш сафари билан бўлишини маълум қилди.

 Бироқ, президентлар учрашувида қандай масалалар кўтарилиши хабар қилинмаган.

 Сооронбай Жээнбеков 9-июлдан буён Швейцарияда расмий сафар билан юрибди. Унинг сафари бугун ниҳоясига етади.

 Жээнбеков ва Атамбаев ўртасида бораётган кураш Қирғизистонда шундоқ ҳам ночор бўлган иқтисодий вазиятга қўшимча равишда сиёсий бўшлиқни ҳам вужудга келишига сабаб бўляпти. Вужудга келган бу сиёсий бўшлиқдан ҳар бир етакчи давлат ўз манфаатига мувофиқ фойдаланиб қолишга ҳаракат қиляпти.

 Европа Иттифоқи бу бўшлиқдан фойдаланиб қолишда ўз сақофатини сингдириш учун энг қулай йўл бўлган таълим соҳасига 37,5 миллион евро ажратишга қарор қилди. Табиийки, ажратилган бу маблағ билан ўсиб келаётган ёш авлодга ғарбча дунёқарашни сингдириш ҳам бирга кириб келади. Агар ЕИнинг бу мақсади амалга ошадиган бўлса яқин келажакда Европача қадриятлар, жумладан “бир жинсли никоҳ” оддий ҳол бўлиб қолади, бундан Аллоҳ сақласин.

 Жээнбековнинг Швейцарияга қилган расмий сафари ҳам гарчи кенг ёритилмаган бўлсада, аммо бу ташрифдан асосий мақсад Европа давлатларидан қўшимча моддий ёрдам олиш учун бўлгани яққол кўриниб турибди.

 Жээнбеков Швейцарияга сафаридан қайтишда Путинга Европа билан бўлаётган алоқалар хақда хисобот бериб ўтадиган бўлди. Маълумки, 7 июлда Бишкекда, Европа Иттифоқи – Марказий Осиё ташқи ишлар вазирларининг 15чи учрашуви бўлиб ўтганди. Шунингдек, Атамбаев масаласида маслаҳатлашиб олиш учун ҳам Москвада тўхтамоқчи. Маълумки, Путин март ойида Қирғизистонга амалга оширган ташрифидан сўнг Жээнбеков томонидан Атамбаевга бўлаётган босим янада кучайиб кетди. Путин Атамбаевдан воз кечгани сабабли қирғиз парламент шошилинч равишда Атамбаевни даҳлсизлик ҳуқуқидан махрум қилди. Хозирда Атамбаев икки марта терговга чақирилишига қарамай бирор марта терговга бормади. Ишларнинг кетуви Атамбаевни қамалишига қараб кетмоқда. Фақат бунинг учун Путиннинг “оқ фотиҳаси” қолди холос.

Абдураҳмон Одилов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here