Тожикстонда яна махбуслар ўлдирилди

1099
0

Тожикстонда яна махбуслар ўлдирилди

“Жазо муддатимиз  охирлаб қолди. Худо насиб қилса кўришамиз. Ғафур ва Вадуд Аллоҳ барчамизни гуноҳимизни мағфират қилсин ва сиротол мустақиймга ҳидоят қилсин ва Фирдавс жаннатидан насиб айласин, Омин”.

Бу 43 ёшли маҳбус Валижон Одинаевни ўз акасига ёзган сўнгги мактубидан бир парча. У 3 кун илгари вафот этди, 4 нафар норасида гўдак отасиз, етим  қолди.

Жорий йилнинг 7 июл куни Тожикистонда 13 нафар маҳбус заҳарланиш оқибатида вафот этди. Манбаларда келишича, ўша куни Хужанд  шаҳаридан пойтахт Душанбега 14 нафар маҳбус эстрадиция қилинган. Куч тизими қуршовида йўлга чиққан Маҳбуслар 256 км масофада 6 маротаба қазои ҳожат учун пастга тушган. Маҳбуслардан бири 4 дона нон сотиб олиб 13 кишига тенг бўлиб берган, натижада улар ўзларини нохуш сезиб, қаттиқ азоб билан жон таслим қилишган. Эртаси куни маҳбусларнинг яқинларига суратда кўрганигиздек, азиз инсонларини жонсиз танаси топширилди.

Имомали Раҳмоннинг зулми остида ҳалок бўлган мусулмонларнинг ёши энг улуғи 50 ёшда, кичиги 21 ёшда. Қонхўр режим катта давлатлардан қарзлари кўпайган сари, уларнинг содиқ юугурдагига айланиб бормоқда. Бир йил мобайнида турли ўйдирма ва баҳоналар билан 100 ортиқ маҳбус ўлдирилди. Табиийки Имомали Раҳмон фикрий жиҳатдан ўйғоқ инсонларни, хоссатан диндор мусулмонларни нафақат жамиятдан, балки зиндонлардан ҳам  бартараф қилиш пайига тушди. Нон билан заҳарланган эмиш! Золим ҳукумат ўз зулмини яшириш мақсадида турли баҳона ўйлаб топишдан тап тортмайди, бу гал бир арзигулик баҳона топса ҳам майли эди. Наҳотки нондан инсон шу даражда заҳарланса?  Бунга ҳатто гўдак ҳам ишонмайди.

Яхши ҳамки Ҳисоб куни бор, У Кунда барча макру ҳийлалар ошкор бўлажак, ҳақдорга ҳаққи олиб берилади,  Аллоҳ золимларни ўзларига муносиб аламли азоблар билан ўралган зулматга маҳкум қилади, иншаАллоҳ!

Бизнинг бир одил Раҳбаримиз бўлганда эди, шунчалик хорлик кўрмас эдик, золимлар қўлида бунчалар азобланмас эдик. Ҳизб-ут-Таҳрир барча мусулмонларни ягон Халифалик давлатини тиклашга тарғиб қилади. Модомики Султонимиз бўлмас экан, модомики бир буюк армиямиз бўлмас экан, куфр олами бизнинг уситмизда турли услублари қўллаб кўз кўрмаган қулоқ эшитмаган эскприментларни ишга солади. Уларга Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилсин!

Марҳум биродарларимизнинг оила аъзоларига, барча тожикистонлик мусулмон биродарларимизга ҳамдардлик изҳор қиламиз. Аллоҳ чиройли сабр берсин. Амийн

إنا لله وإنا إليه راجعون

-“Биз Аллоҳникимиз ва Унга қайтгувилармиз”.

Мунаввара

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here