Жээнбеков: Ўзбекистон билан чегара бўйича кўп йиллик масалаларга нуқта қўйилди

580
0

Жээнбеков: Ўзбекистон билан чегара бўйича кўп йиллик масалаларга нуқта қўйилди

 “Чегарадаги мустаҳкамлик чегараолди қишлоқларидаги фуқароларнинг жонбозлиги, иродаси туфайли юзага келган. Боткен туманидаги асосий муаммо – чегаралар масаласи. Шунинг учун чегараларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз”, – деди Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков 4 июл куни Боткен тумани ва Боткен шаҳри аҳолиси билан учрашувда.

 Президент матбуот хизматининг хабар беришича, у чегаралар масаласини ҳал қилиш осон эмаслигини таъкидлаган ва Ўзбекистон билан кўп йиллик масалаларга нуқта қўйилгани ҳамда чегараларнинг 85 фоизи аниқ белгилаб олинганини эслатган.

 “Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувлар тарихий воқеа бўлди. Деярли барча масалалар бўйича умумий фикрга келдик. Тожикистон билан ҳам худди шундай самарали музокаралар олиб борилмоқда. Тожикистонга расмий ташрифим чоғида биз президент Имомали Раҳмон билан ягона фикрга келдик, бизнинг мақсадлар бир хил. Ҳурматли президент Имомали Раҳмон яқинда Қирғизистонга ташриф буюради, музокаралар давом эттирилади. Биз чегаралар масаласига ечим топиш мавзусини эътиборсиз қолдирмаймиз. Тожикистон президенти ҳам, мен ҳам музокаралар учун очиқмиз”, – дея таъкидлаб ўтди Сооронбай Жээнбеков.

 Унинг қайд этишича, эртами-кечми бу масалалар ҳал этилади, бунга вақт ва сабр-тоқат талаб қилинади. 30 йилдан бери мавжуд бўлган бундай муаммоларга ечим топиш учун вақт керак, шу каби муаммолар тезда ҳал бўлмайди.

 “Мен биламанки, ҳал қилинмаган чегаралар масаласи туфайли турли ҳодисалар рўй бермоқда. Шу сабабли, фитналардан узоқ юриш керак, “яқин қўшни узоқ қариндошдан яхши” деган халқ мақолини ёдда тутиш жуда муҳим ва қўшни давлатлар фуқаролари билан тинч-тотув яшаш лозим. Биз қўшниларимиз билан яқин дўстона муносабатларни сақлаб қолишимиз ҳамда мустаҳкамлашимиз керак. Қўшниларимиз билан талашадиган нарса йўқ, мозорлар ва бозорлар битта. Биз диндошлармиз, бир ариқдан сув ичамиз”, – деди президент.

 Изоҳ: Ҳа, қирғиз ва ўзбек  халқи азалдан бир Уммат вакиллари сифатида яшаб келишган. Дарҳиқиқат уларнинг мозор ва бозорлари бир бўлиб, бир-бирлари билан қуда-андачилик ришталари билан чамбарчас боғланишган. Аммо “бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил” тамоилига асосланган халқаро сиёсатдаги йирик ва мустамлакачи давлатлар кичик ва заиф давлатлар ўрталарига сунъий чегараларни тортиб, бу чегаралардан ўзлари учун мустамлака қилиш куроли сифатида фойдаланиб келишади.

 Худосиз коммунистлар ҳукумати ҳам азалдан бир Уммат вакиллари бўлган Туркистон мусулмонларини беш республикага бўлиб ташлади. Республикалар ўртасида сунъий чегаралар тортаётган вақтда коммунистлар улар ўртасида доимий келишмовчилик ва зиддиятларни пайдо қилиш ва шу орқали ўз таъсир доирасида ушлаб туриш осон бўлиши учун чегараларни худди шахмат тахтасидаги катаклар каби тортиб чиқишди. Бу чегаралар бугунги кунга қадар қардош халқлар ўртасида зиддият ва келишмовчиликлар пайдо қилиш ўчоғи сифатида қолмоқда. “Мустақил” давлат раҳбарлари эса қондош халқлар ўртасидаги сунъий чегараларни йўқ қилиш ўрнига уларни янада мустаҳкамлаш, ҳар бири ўз ҳудудини белгилаш устидагина фикр юритишмоқда.

 Аслида мусулмон халқлар ўртасида чегара бўлиши шаръан жоиз эмас.  Ўзбек ва Қирғиз миллатларининг ўрталарини боғлаши, бирлаштириб биродар, ака ука қила олиши мумкин бўлган робита фақатгина Ислом робитасидир. Лекин куфр олами ва уларга тобе давлат раҳбарлари бундай бўлишини хоҳлашмайди. Шу сабабли ҳам йирик давлатлар ўз малайларига чегараларни мустаҳкамлаш учун моддий ёрдам бериб келади.

 Бизларни куфрнинг макр-ҳийлаларидан омон сақлаб қола оладиган Ислом дини томон ҳаракат қилишимиз вожиб. Биз Ислом дини байроғи остида бирлашган тақдиримиздагина куфрнинг сиёсий найрангларидан омон қоламиз. Шуни унутмайликки, мустамлакачи куфр давлатлари ҳеч қачон бизларни ривожланиб кетишимизни истамайди. Чунки ривожланиш ўзлигини танишга олиб боради. Ўзлигини таниган Уммат эса тубанликка рози бўлмайди.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here