Хитой матбуоти: Эрдоған уйғур халқининг бахтли ҳаёт кечираётганини тан олди

320
0

Хитой матбуоти: Эрдоған уйғур халқининг бахтли ҳаёт кечираётганини тан олди

Хитой оммавий ахборот воситалари, Туркия ҳукумати Шинжондаги уйғур халқининг бахтли ҳаёт кечираётганлигини қабул қилганлигини олға сурди. Хитой матбуотига кўра, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Хитой президенти Си Цзинпин билан ўтказган учрашуви давомида шундай баёнот берган.

Хитой давлат телевидениясининг эфирга узатишича, Эрдоған «Хитойнинг (Шинжон) минтақасидаги одамлар Хитой тараққиёти ичида бахтли ҳаёт кечираётганликлари ҳақиқатдир. Туркия ҳукумати Туркия-Хитой муносабатларини бузилишига асло йўл қўймайди. Туркия экстремизмга қатъийян қаршидир ва Хитой билан ўзаро сиёсий ишонч ва хавфсизлик борасида ҳамкорликни мустаҳкамлашни истайди», «Ягона Хитой» сиёсати, Туркия учун стратегик аҳамиятга эга”, “Туркия-Хитой муносабатларини мустаҳкамланиши минтақавий ва глобал барқарорликка катта ҳисса қўшади”, дея баёнот берган.

Ўз навбатида Хитой президенти Си Цзиньпин Туркия президентининг баёнотларидан мамнун бўлганлигини изҳор қилар экан, икки мамлакат терроризмга қарши ҳамкорликни кучайтириш учун амалий қадамлар ташлаши зарурлигини таъкидлади. Шунингдек у Эрдоғаннинг «Хитойга қарши ҳаракатларга асло йўл қўймаслиги» ҳақида берган баёнотини алоҳида таҳсинга сазоворлигини қўшимча қиди.

Туркия ҳукумати ўтган феврал ойида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашида вазиятни танқид қилиб, Хитойнинг эътиборини тортган эди.

Изоҳ:

Туркия президети жаноб Эрдоған бундан аввал Хитой газетасига ёзган мақоласида Хитой президенти Си Цзинпинни “ҳурматли дўстим” деб атади, Россия президенти Владимир Путин билан оғиз-бурун ўпишиб юргани ҳеч кимга сир эмас. Аммо Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсий ва ундан бошқа 50 нафарга яқин мусулмонларни ўлимга ҳукм қилганлиги учун Абдулфаттоҳ Сисийни золимликда айблади, Сисийнинг бу зулмларига сукут сақлаган Ғарб давлатларини эса иккиюзламачиликда айблади. Тўғри, Сисийнинг золимлиги ва Ғарб давлатларининг иккиюзламачилигида ҳеч шак-шубҳа йўқ. Аммо шу ерда бир савол туғилади:

50 кишини қатл қилган Миср тоғутлари золиму, сон-саноқсиз мусулмонларни эркагу-аёл, ёшу-қари демай қийнаб, ўлдираётган ва маҳбус мусулмонларнинг ички органларини тирик ҳолида суғириб олиб сотаётган Хитой тоғутлари қандай дўст бўлиши мумкин?! Ваҳолангки хитойликларнинг уйғур мусулмонларига нисбатан амалга ошираётган жиноятларига бутун дунё гувоҳ бўлиб турибди. Масалан ВВС телевиденияси Хитойда уйғур мусулмонлари шафқатсизларча азобга солинаётгани акс этган суратларни бутун оламга намойиш қилди. Ҳатто баъзи экспертлар Хитой лагерларида аксар мусулмонларнинг даҳшатли суратда ўлдирилганлигини таърифлашга тил ожизлик қилишини айтмоқда. Хўш энди Эрдоғаннинг бундай муомаласига неча юзламачи деб баҳо бериш мумкин?!

Аслида уйғур мусулмонларига ваҳшиёна зулм қилаётган Хитой ҳукумати ҳам, Сурия аҳолисини қирғин қилаётган Рус ҳукумати ҳам, Фаластинда жирканч жиноятларни амалга ошираётган яҳудлар ҳам, Араканда мусулмонларни тириклайин ёқиб юбораётган бутпарастлар ҳам… ва ҳоказо дунёнинг ҳар бир бурчида Мусулмонларга истаган зулмларини амалга ошираётган хамма кофирлар ҳам, ўзларининг жасур-қўрқмаслигидан эмас, балки Ислом ўлкалари раҳбарларининг сукутларидан ва уларга ялтоқланишларидан шундай ишларга журъат қилишмоқда. Агар ҳокимлар улар билан дипломатик ва савдо алоқаларини бутунлай узиб, қўл остидаги армияни оёққа турғизишганда эди, вазият бошқача бўларди.

Сиз: “Кофирлар биздан технология борасида жуда устун. Улардаги қуроллар бизда йўқ” деб айтишингиз мумкин. Тўғри уларнинг қўлларида юксак ҳарбий қуроллар мавжуд, аммо ўша қуролларни ишлатадиган ЭРКАКлар йўқ. Чунки Мусулмонларда мавжуд бўлган сифат, яъни шаҳидлик орзуси уларда йўқ. Мана сизга бир статистик маълумот: АҚШнинг бир ярим миллион аскаридан 950 мингтаси, яъни қарийиб учдан икки қисми руҳий касаллар рўйхатида туради. Ҳар замон уларнинг қасали қўзиб, ўз сафдошларини отиб қўйиш эҳтимоли мавжуд. АҚШнинг Афғонистонда ҳеч қандай давлатга эга бўлмаган Толибон ҳаракатига ҳужум қилиб, 18 йилда ҳам уларни мағлуб қила олмаганлиги бунинг ёрқин далилидир. Уларнинг ўша юксак технологиялари ҳам, тонна-тонна бомбалари ҳам ҳеч қандай натижа бермади.

Шунинг учун айта оламизки, мусулмонлар учун душманларга дўстим деб ялтоқланмайдиган, балки барча Ислом ўлкаларини бирлаштирадиган раҳбар зарурдир. Ушбу раҳбарни тиклаш барча мусулмонларнинг зиммасидаги ишдир. Ислом Уммати, шу жумладан ҳарбийлар ҳам энг аввало ушбу раҳбарни – ўз Халифаларини – тиклаш учун ҳаракат қилишлари лозим. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:

إِنَّمَا الإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ

«Имом-халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади».

Қиёмуддин Шариф

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here