Ақсо масжиди остида кавланган тунел

183
0

Ақсо масжиди остида кавланган тунел

Куни кеча яҳудийлар Ақсо масжиди остида кавланган тунелнинг очилиш маросимини ўтказишди. Маросимда яҳудлар бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг хотини билан бирга АҚШнинг Исроилдаги элчиси Дэвид Фридман ва АҚШнинг Яқин Шарқдаги махсус вакили Жейсон Греенблатт ҳам, қўлларида кавлаш асбоблари билан иштирок этишди.

Яҳудийлар узоқ йиллардан буён муборак Ақсо масжидининг остида кавлаш ишларини давом эттириб келади. Уларнинг даъвосига кўра, у ерда буюк яҳудий ибодатхонаси мавжуд бўлиб, унинг қолдиқларини топиш учун кавлашмоқда. Бироқ, узоқ вақт қазишларига қарамасдан яҳудийларнинг Муқаддас ерга доир ўтмиши ҳақида бирорта ҳам далил топилган эмас. Улар эса ўжарлик билан бу қазиш ишларини амалга ошириб келмоқда.

Яҳудийлар Ақсо масжиди остидан ўз тарихларига оид ҳеч бир қолдиқ топа олмаган бўлса-да, қазишни давом эттиришдан кўзлаган мақсадлари Ақсо масжидининг пойдеворини вайрона ҳолатга келтириш эканлиги айтилмоқда. Улар ушбу мақсадлари йўлида бироз бўлса-да муваффақиятга эришганлигини айтиш мумкин. Чунки хабарларга кўра, тартибсиз кавлаш натижасида Ақсо масжиди ҳовлисининг кўп жойларида чўкишлар ҳосил бўлган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here