АҚШ Форс кўрфази давлатларидан ҳимоя ҳаққи талаб қилмоқда

332
0

АҚШ Форс кўрфази давлатларидан ҳимоя ҳаққи талаб қилмоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп Форс кўрфазида юзага келган нефт кемаларига қилинган ҳужумларга қарши Араб мамлакатларидан пул талаб қилмоқда. АҚШ Давлат котиби Майк Помпео бу масалани муҳокама қилиш учун Форс кўрфази минтақасига йўл олди.

Форс кўрфазида инқироз ривожи авжига чиқар экан, Қўшма Штатлар фурсатдан фойдаланиб қолиш учун минтақадаги давлатлардан ундира олганича кўпроқ пул йиғишга ҳаракат қилмоқда. АҚШ президенти Доналд Трамп Форс кўрфази давлатларидан, айниқса Америкадан энг кўп қурол сотиб оладиган Саудия арабистони каби давлатлардан ҳимоя товонини талаб қилди.

Фикри-зикри фақат Форс кўрфази минтақасига ҳарбий кемалар ва қўшинларни тўплаш масаласи бўлган Президент Трамп, энди бундан буёғига бу минтақа бепул ҳимоя қилинмаслигини ижтимоий тармоқ саҳифаси орқали эълон қилди.

“Нега энди, бошқа мамлакатлар учун юкларни етказиб беришни кўп йиллар давомида текинга ҳимоя қилиб беришимиз керак? Бу мамлакатларнинг барчаси ҳаёт-мамот масаласи бўлган бу таҳликали нақлиётда ўз кемаларини ўзлари ҳимоя қилишлари керак”, деди нақлиёт масаласида ҳизмат ҳаққи олинишини таъкидлаган Трамп.

АҚШ президентининг твитларидан сўнг АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Форс кўрфази минтақасидаги мамлакатларга жўнаб кетди. У энг аввало Саудия Арабистони қироли Салман бин Абдулазиз ва унинг гуруҳи билан учрашди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here