Трамп Эрон билан келишув шартини маълум қилди

1013
0

Трамп Эрон билан келишув шартини маълум қилди

 АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон билан келишув шартини маълум қилди. Унга кўра Эрон билан турли шаклларда келишув имзоланиши мумкин, аммо ҳар қандай вазиятда ҳам шартномага кўра Эронда ядро қуроли бўлмаслиги шарт.

 “Мен учун шартнома қандай шаклда бўлишининг аҳамияти йўқ. Балки биз улар билан алоҳида келишармиз, балки ҳамма қўшилар. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам бир натижа бўлиши шарт: уларда ядро қуроли бўлмаслиги керак”, – деди Трамп.

 Унинг фикрига кўра эронликлар АҚШ билан келишувни жуда хоҳлашади.

 “Улар айни вақтда тушиб қолган вазиятдан хурсанд, деб ўйламайман. Уларнинг иқтисоди буткул вайрон бўлган”, – деди бу борада Трамп.

 21 июнда Трамп Эронга ҳарбий зарба беришни 10 дақиқа қолганда тўхтатиб қўйганини айтган эди. Аммо орадан бир кун ўтгач у гапидан қайтди ва шунчаки ҳужум вақти ортга сурилганини таъкидлади.

 Изоҳ: Шубҳасиз Эрон билан вужудга келаётган ваҳима ва таҳдидлар АҚШ томонидан уюштирилмоқда. Мана шу ваҳима ортидан Америка 2019 йил май ойи бошида зудлик билан минтақага ўзининг аскарларини, самолётлари ва учоқ ташувчи йирик кемасини юборди ва бунга ҳам Эрон таҳдидини рўкач қилди. АҚШнинг бундан кўзланган мақсади мусулмонларнинг яҳуд вужудига нистабан тобора ортиб бораётган нафратини бартараф этиб, янги кураш майдони очишдир. Бу курашда ҳар доимгидек Эрон АҚШ учун муҳим ролни ижро қилиб беради.

 Бундан ташқари, АҚШ бу ваҳима орқали жаҳон нефт бозоридаги нархга таъсир ўтказиш орқали нефт нархини оширишмоқчи. Чунки нефт нархининг ошиши сланец нефт қазиб олиш харажатларига мос келади ва бундан АҚШ катта фойда кўради.

Абдурахмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here