Султанов: Марказий Осиёда терактлар хавфи сезиларли даражада ошди

359
0

Султанов: Марказий Осиёда терактлар хавфи сезиларли даражада ошди

 Марказий Осиёда терактлар хавфи сезиларли ошганлигини билдирди сешанба куни нутқ сўзлаган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг бош котиби ўринбосари Алымбай Султанов.

 “Сўнгги вақтларда Марказий Осиёда терактлар хавфи анчайин ошди”, — деди у Бишкекда бўлиб ўтган Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларининг аксилтеррорга бағишланган форумида.

 Султановнинг сўзларига кўра, минтақадаги хавфсизликка раҳна солаётган асосий хатарлар Афғонистоннинг шимолий провинцияларидан бўлмоқда. У ерда террористик уюшмалар ҳамда Суриядан ўз ватанига қайтаётган жангарилар фаоллашуви кузатилмоқда.

 Султановнинг сўзларига кўра, терроризмга қарши кураш муваффақиятли кечиши учун ОДКБга аъзо барча мамлакатларнинг хабардор органлари сайи-ҳаракатларини бирлаштириш ва ўзаро тажриба ва ахборот алмашинувини йўлга қўйиш лозим.

 Изоҳ:

Марказий Осиё республикалари бўйича билдирилаётган бу каби баёнотлар атайин йўналтирилиши кутилаётган махсус лойиҳадан бошқа нарса эмас.

Аслида Марказий Осиёда Ислом ва мусулмонлар томонидан хатар юзага келишига ҳеч қандай асос йўқ! Ваҳима куфр халқаро сиёсатининг оламий манфаатларидан, яъни улар олиб бораётган ифлос услубларини бири билан иккинчисини ёпиб юбориш асосига қурилган стратегияларининг оқибатидан кутиляпти! Ҳатто яқин келажакда исломий ташкилотлар номидан қўпорув амалиётлари уюштирилган тақдирда ҳам, бу иш фақат куфр державалари ёки уларга моил кучлар томонидан амалга оширилган бўлади!

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here