Имомали Раҳмон: Фарзандларни диний мактаблардан қайтариш учун биз билан ҳамкорлик қилинг

250
0

Имомали Раҳмон:  Фарзандларни диний мактаблардан қайтариш учун биз билан ҳамкорлик қилинг

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон аҳолининг яшаш тарзи билан яқиндан танишиш мақсадида расмий иш сафари билан мамлакатнинг Тожикобод туманига ташриф буюрди.

Имомали  Раҳмон Тожикобод турғунлари билан бевосита мулоқот ўтказиб,  ота-оналарни террористик ғояларга қарши курашда тожик ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари билан ҳамкорлик қилишга чақирди.  Тожик президенти  хорижда таҳсил олаётган фуқароларга, хоссатан диний таълимгоҳларда билим олаётган ёшларнинг оила аъзоларига мурожаат қилди. Унинг таъкидлашича, бошқа юртга кетган фуқаролар хеч шубҳасиз диний радикал оқимлар таъсири остида қолиб, уларга қўшилади ва натижада мамлакат фаровонлигига катта хатар туғдиради.

«Мен бу гапни илгари ҳам таъкидлаб келганман, яна такрорлайман, хориж мактабларида ўқиш — бу террористик гуруҳларга жалб қилинишнинг ягона воситасидир», деди Имомали Раҳмон.

«Айни дамда биргина Тожикобод туманидан 23 фуқаро хорижий диний муассасаларда ноқонуний тарзда таълим олмоқда. Ота-оналарга ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорлик қилишни тавсия этаман»- дея қўшимча қилди Тожик раҳбари.

 Тожикистоннинг Тожикобод тумани, қўшни Қирғизистоннинг Олой тумани билан чегарадош.

Изоҳ:

27 июн Тожикистон тарихида бирдамлик куни сифатида белиланган. 1997 йилнинг 27 июнида, 8 маротаба ташкил этилган музокаралардан сўнг, тожик ҳукумати ва мухолафат гуруҳи орасида тинчлик шартномаси имзоланди. Тожикистон жумҳурияти раҳбари Имомали Раҳмон ва тожик мухолифат гуруҳи раҳбари Саид Абдуллоҳ Нурий иштирокида “Миллий розилик ва умумий тинчликни барқарорлаштириш” борасида шартнома имзоланди. Аммо бу шартномага тожик ҳукумати 2016 йилда хиёнат қилди. Мухолиф “Уйғониш Исломий партияси (ҲНИТ)” сайловда мағлуб келиши ортидан мамлакат ичкарисида “террористик  мухолиф гуруҳ” дея эълон қилинди. Маълумки ҲНИТ аъзолари асосан диндор қатламдан иборат бўлиб, унинг раҳбари ва 1997 йилдаги миллий бирдамлик шартномаси мудасаддиси Саид Абдуллоҳ Нурий ҳам дин пешволаридан бири ҳисобланарди.

Тожикистонда рўй берган фуқаролик урушида (1992 май — июн 1997) 100 мингдан зиёд инсонлар ҳаётдан кўз юмди ва 1 млн га яқин инсонлар қочоққа айланиб, моддий зарар кўрди. Тожикистоннинг ушбу жангда кўрган моддий зарари 10 миллиард долларни ташкил этади. Айни пайтда Тожик раҳбарлари ушбу шартномани катта ютуқ қатори баҳолашади. Уларнинг таъкидлашларича мазкур шартнома мамлакатни ва тожик миллатини  пароканда бўлишлигини олдини олган.

Айнан 27 июн арафасида мамлакат бўйлаб ўзининг фавқулодда турини жорий этган Тожик раҳбари фуқароларнинг мўътадил Исломга бўлган рағбатини ошириб, ҳақиқий Шариатни хатарли қилиб кўрсатиш лоиҳаси бўйича ҳаракат олиб боряпти.

Охирги пайтда президент Имомалии Раҳмоннинг мамлакатларга қилган расмий сафари фақат бир мақсадга қаратилганлиги аниқланди. Президент халқ орасида терроризм хатари хусусида шахсан ўзи бориб тарғибот ишлари олиб бормоқда.

Бир қарашда бу одатий секуляр ҳукумат қоидасига ўхшаса-да, бироқ Ўрта Осиё мамлакатлари раҳбарларининг бир хил йўналишда иш олиб боришлари, терроризм ва диний эктремизм таҳдидларига қарши шахсан ўзлари бел боғлаганликлари, вазиятни таҳлил қилган ҳар кандай инсон қалбида  шубҳа ўйғотади.

Мунаввара

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here