Гўё Ливан минглаб аёллар ва болалар кўчиб келишидан олдин энг яхши вазиятда бўлгандек…!

73
0

Гўё Ливан минглаб аёллар ва болалар кўчиб келишидан олдин энг яхши вазиятда бўлгандек…!

25 мингдан зиёд суриялик қочқин Арсол минтақасида жойлашган ҳудудий лагерларнинг бирида тахминан 1400та бетон хонада яшаб келмоқда. Бу минтақа тахминан 60 минг нафар қочқин яшаётган 126 мингга яқин лагерни ўз ичига олади.

10 май куни олий мудофаа кенгаши қочқинлар лагерларидаги бетон бинолар бузиб ташланиши кераклиги тўғрисида қарор чиқарди. Қарорга кўра, бетон хоналар бузилганидан кейин 24 соат ичида ҳар бир оилага газлама (брезент)ли чодир ва тахта доскалар берилиши керак эди. Бироқ бу ишлар амалга ошмади.

Ливаннинг Арсол минтақасидаги қочқинлар очиқ осмон остида яшашмоқда. Бироқ бу сафар бунга сув тошқинлари, кучли шамол каби табиий офатлар, шунингдек хавфсизлик ва ҳимоя воситалари йўқ бўлгани учун келиб чиқадиган ёнғинлар сабаб бўлмади. Балки, бир томондан Ливанда амал қилинаётган қонунларда инсонийликнинг йўқлиги, бошқа томондан ирқчилик ва қочқинлар жойлаштирилишига қарши чақириқлар сабаб бўлди. Гўё яйдоқ минтақадаги қор ва ёмғирдан сақлайдиган бетон деворли уйлар ери ва ризқи тортиб олинган кимсанинг мазкур нарсаларини қайтариб олишига тўсиқ бўладигандек! Гўё ушбу саховатсиз бетон деворлар инсон у ерда умр бўйи яшашга ҳаракат қиладиган ватан ҳисобланадигандек!

Миллиондан ортиқ қочқин турли сиёсий томонлар ўртасида қолди, бу томонларнинг ҳар бири ўз манфаати учун қочқинларни ўз томонига тортмоқда. Миллиондан ортиқ қочқин музокара столига ташланадиган ихтилофли масалалардан бирига айланиб қолди. Вазирлар йиғилишида ёки парламент сессиясида ҳар бир томон таклиф қилиниши ва ижро қилиниши белгиланган сиёсий ечимда ўз шартларини яхшироқ қўйиб олиш учун қочқинлар масаласидан фойдаланадиган бўлиб қолди. Сиёсатчиларнинг «хавфсизлик масалалари издан чиқмаслиги учун» ва «юрт парчаланиб кетмаслиги учун» деган гап сўзлари орасида миллиондан ортиқ қочоқлар масаласи асосий мавзуга айланди. Популистик хитоблар билан бир қаторда ҳозирги кунда бўлган ва уни маҳкам ушланиши керак бўлган ахлоқий ва инсоний хитобларни ҳам эшитяпмиз. Популистик хитобларда Ливан иқтисоди ва меҳнат бозоридаги аҳвол ёмонлашганидан ҳамда одамларнинг турмуш даражаси пастлаб кетганидан қочоқлар жавобгар қилиб кўрсатилмоқда. Ҳатто Шом золимидан қочиб чиққан қочоқлар ишсизликдан, Ливан бюджети улкан зиёнларга учраганидан, атроф муҳит ифлосланишидан ва электр таъминотининг узлуксиз тўхтаб қолишидан жавобгар бўлиб қолдилар. Гўёки Ливан энг яхши шароитда бўлгандек!

Эй Ливан аҳли, сизлар кўр, кар ва соқов бўлиб коррупциячи расмийлар қўлидаги ўйинчоққа айланиб қолманглар. Уларнинг узоқ йиллик золим бошқарув давомида тутиб келган анъанавий йўли ўзларидан жавобгарликни соқит қилишдир. Чунки улар ўзлари жавобгарликдан қутулиб қолиш учун жавобгарликни бошқаларга юклайдилар. Айниқса, улар қарор марказларида экан, камчиликлардан улар жавобгардир ва улардан ҳисоб сўралиши лозим. Бу камчиликлардан ўлимдан қочиб келган, қувғинга учраган ночор қочоқ инсонлар жавобгар эмас. Ливан сиёсатчиларининг мараз, гина-адоватга тўла қалбига жирканч ирқчилик ўрнашиб олган. Аллоҳ Таоло айтади:

أَفَلَمْ يَسِيرُوا فِي الْأَرْضِ فَتَكُونَ لَهُمْ قُلُوبٌ يَعْقِلُونَ بِهَا أَوْ آذَانٌ يَسْمَعُونَ بِهَا فَإِنَّهَا لَا تَعْمَى الْأَبْصَارُ وَلَٰكِن تَعْمَى الْقُلُوبُ الَّتِي فِي الصُّدُورِ

«Ахир улар (яъни Макка мушриклари) ер юзида сайр қилиб-айланмайдиларми, (ана ўшанда) улар учун доно диллар, тинглайдиган қулоқлар бўлур эди. Зеро, кўзлар кўр бўлмас, балки кўкракларидаги кўнгиллар кўр бўлур» [Ҳаж 46]

Эй Ливандаги мусулмонлар: Билингки, ризқ ёлғиз Аллоҳнинг қўлидадир. Биз бошдан кечираётган иқтисодий танглик ва турмуш қийинчилигига бошқарувда Аллоҳнинг шариати йўқлиги ва бойликларнинг коррупциячи синфлар ўртасида тақсимланиши сабабчидир. Бу коррупциячи тўда одамлар ҳамёнидан ўғирланган бойликлар ҳисобига яшамоқда. Билингки, Роббимиз шариати суриялик қочоқ биродарларимиз томонда туришимизни вожиб қилади.

إِنَّ هَذِهِ أُمَّتُكُمْ أُمَّةً وَاحِدَةً وَأَنَا رَبُّكُمْ فَاعْبُدُونِ

«(Эй инсонлар), сизларнинг миллатингиз-динингиз ҳақиқатда бир диндир (яъни Исломдир). Мен эса (барчаларингизнинг) Парвардигорингиздирман. Бас, Менгагина ибодат қилинглар! (Одамлар) эса, ишларини (яъни динларини) ўзаро парчалаб-бўлиб олдилар. Барчалари Бизга қайтгувчидирлар» [Анбиё 92]

Шундай экан, мусулмонлар юртларини парчалаган ушбу чегараларни давлатчаларга айлантириб олманглар. Бу чегаралар суриялик биродарларингизга зулм қилишга сабабчи бўлиб қолмасин ва ўз биродарларингизга қарши золимларга ёрдамчи бўлиб қолманг. Аллоҳнинг шариатини ҳокимиятга олиб чиқиш, адолат ўрнатиш ва мазлумлардан зулмни кўтариш учун Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо қилиш учун ҳаракат қилинг.

وَقُلِ اعْمَلُوا فَسَيَرَى اللهُ عَمَلَكُمْ وَرَسُولُهُ وَالْمُؤْمِنُونَ

«Айтинг: «(Хоҳлаган) амални қилинглар. Бас, Аллоҳ, Унинг пайғамбари ва мўминлар қилган амалларингизни кўриб турар» [Тавба 105]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими – аёллар қисми

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here