Фаластин режими Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига қарши кампанияси ва зўравонликларини давом эттирмоқда

491
0

Фаластин режими Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига қарши кампанияси ва зўравонликларини давом эттирмоқда

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Фаластиндаги матбуот бўлимининг маълум қилишича, Тулкарм муҳофазасида сешанба куни оқшомда хавфсизлик хизмати 6 нафар Ҳизб ут-Таҳрир аъзосини ҳибсга олди. Бу билан сўнги қамоққа олиш кампанияси давомида Ғарбий Соҳилнинг турли муҳофазаларида қамоққа олинган Ҳизб аъзолари сони 50 нафарга етди.

Ҳизб матбуот бўлими режимнинг йигитлар уйларига тунлари бостириб кириб, оила аъзоларини қўрқитиш, эшикларни синдириш, уй анжомларини ағдар-тўнтар қилиш, баъзи нарсаларни мусодара қилиш каби зўравонлик билан олиб бораётган қамоққа олиш кампаниясини қаттиқ қоралади. Тинтув ўтказиш ва мусодара қилиш ҳеч қандай расмий рухсатсиз содир этилди. Бундай қилмишни юрт аҳли фақат босқинчи яҳудийлардагина кўрган эди.

Ҳизб яна шуни ҳам таъкидладики, режимнинг зўравонлик ва такаббурлик билан ҳаракат қилаётгани, ўзи ҳимоя қилаётганини даъво қилган қонунларига ҳам риоя қилмай, бузаётгани очиқ кўриниб турибди. Чунки Ҳизбнинг қамоққа олинган аъзоларидан аксари ҳалигача на прокуратурага топширилди ва на судга. Баъзи бирлари топширилган бўлса ҳам, бироқ адвокатларнинг таъкидлашларича, ҳибсда ушлаб турилган вақтларида уларнинг барча ҳақ-ҳуқуқлари оёқ ости қилиниб, ноқонуний муносабатда бўлинган. Шунингдек, прокуратура билан хавфсизлик хизмати ёлғон ва алдовлар ишлатиб, адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилишди ва бу билан уларнинг иштирокисиз ўзлари истаган қарорни чиқаришга эришишди. Ҳаммасидан ҳам ўтиб тушгани режимнинг Ҳизб аъзоларига қўйган айблови бўлди. Режим Ҳизб аъзоларига миллатчилик низосини қўзғаш айбловини қўйди. Бундай сиёсий айбловларнинг ортида доим хавфсизлик хизмати туради ва бу билан Ҳизб аъзоларининг мумкин қадар узоқ муддатга қамалишларини хоҳлайди. Айни шу айбловни адвокатлар ноҳақ, дея атадилар ҳамда шу айблов билан ҳибсга олиш, сиёсий ҳибсга олиш эканини таъкидладилар.

Фикран абгор бўлган ҳамда молия ва маъмурият жиҳатидан коррупцияга, сиёсий жиҳатдан эса хоинликка ботган бу режим мана шундай қонунбузарлик ва зўравонлигим билан Ҳизб иродасини букаман, деб ўйлаяпти. У Ҳизбни режимнинг ғарблик хўжайинлари билан биргаликда Фаластин ва унинг аҳлига қарши тўқиётган фитналарини фош этиш фаолиятидан тўхтатиб қўяман, деб ўйлаяпти. Бироқ бу ўйи ғирт хомхаёлдир. Чунки Ҳизб ўз фаолияти ва ишларини асло тўхтатмайди, режимнинг зўравон қилмишларига ҳам ҳаргиз сукут қилмайди. Балки сиёсий фаолият олиб бориш борасидаги ҳуқуқидан фойдаланишда давом этади. Зеро, режим Ҳизбни, унинг ўз аҳдида қаттиқ туришини, аъзоларининг саботи ва фидоийликларини ўз тажрибасидан ўтказган.

Роя газетасининг 2019 йил 19 июн чоршанба кунги 239-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here