Ҳукмдорларнинг рўзани бошлаш ва тугатиш масаласида ўйин қилиши

533
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳукмдорларнинг рўзани бошлаш ва тугатиш масаласида ўйин қилиши Исломга қарши уруш очиш ва мусулмонлар орасига фитна солишдир

Шойиф Шародий – Яман

Ислом ва мусулмонларга нисбатан кофирлар қалбидаги душманлик ҳеч тугамайди. Улар Халифалик йўқ бўлиб турган бир пайтда, қўлларидаги асосий қурол бўлиб келаётган малай ҳукмдорлар орқали мусулмон юртларида куч-қудрат тизгинини тутиб келишмоқда. Бу ҳолат кофирларнинг Ислом ва мусулмонларга қарши урушини тўхтамайдиган, олови ўчмайдиган урушга айлантирди. Зеро, кофирларнинг тил бириктирувлари ва тоғларни ҳам емириб ташлайдиган макр-ҳийлалари муттасил давом этмоқда. Ҳайратланарли жойи шуки, мусулмонларда сиёсий онг паст бўлгани ҳамда уларнинг кўпчилиги душманларга боғланган етакчиларга ишонгани учун Маҳмуд Аббосга ўхшаган ҳукмдорлар мусулмонлар орасидан ўзи учун тарафдорларни топмоқда… Улар Аббоснинг қўлидаги мусулмонларни бостирадиган, қийноққа соладиган ҳамда Ислом ва мусулмонларга очиқ душманлик қиладиган қуроллардир.

Малай ҳукмдорлар айби аллақачон очилиб бўлди. Ислом аҳкомлари, шу жумладан, рўзани бошлаш ва тугатиш ҳукми билан ўйнашаётгани ҳам бугун ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Рўзани бошлаш ва тугатишда ойни кўриш билан эмас, балки сиёсий қарама-қаршиликлар ва Сайкс-Пико шартномаси ўрнатган мустамлакачилик чегаралари асосида белгилашадиган бўлишди. Ваҳоланки, бу масалада Росулуллоҳ ﷺнинг ҳадислари бор:

«صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ وَأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ فَإِنْ غُبِّيَ عَلَيْكُمْ فَأَكْمِلُوا عِدَّةَ شَعْبَانَ ثَلاَثِينَ»

«Ойни кўриб рўзани бошланглар, ойни кўриб рўзани тугатинглар. Агар ҳаво булут бўлса, шаъбон ойининг саноғини тўла ўттиз кун қилинглар». (Имом Бухорий ривояти). Ҳадисдаги غُبِّيَ сўзи кўринмаса-яширинган бўлса, дегани ва бу рўзага оид ҳадисдир.

Ҳатто бундан ҳам кучли ҳужжат ва далил бўладиган ҳадис бор. Имом Бухорий Ибн Умардан ривоят қилган

«لاَ تَصُومُوا حَتَّى تَرَوْا الْهِلاَلَ وَلاَ تُفْطِرُوا حَتَّى تَرَوْهُ»

«Ойни кўрмагунча рўзани бошламанглар, уни кўрмагунча рўзани тамомламанглар» лафзи билан айтилган ушбу ҳадис ойнинг кўринишини барча мусулмонлар учун кифоя эканини, унинг кўриниши билан барчалари рамазон ойини бошлаб, унинг кўриниши билан рамазон ойини тамомлашлари кераклигини, фалакиёт ҳисоб-китоби дуруст эмаслигини таъкидламоқда.

Аммо ойни чиқиш ўринлари ҳар хил, деган иддаоларга келсак, йўқ, ой бутун дунёда битта бўлади. Шунингдек, Қоҳирадаги исломий тадқиқот расадхонаси ҳам 1966 йилда қуйидагича ҳисобот чиқарган: «Ойнинг чиқиш ўринларида ихтилоф йўқ, минтақалар бир-биридан узоқ бўлса ҳам, ҳаммаси битта кечада муштарак бўлишлари шарт қилинади ва бу бутун араб юртларига тушади». Бу чиқиш жойларининг битталигига далолат қилмоқда. Кофирлар ва уларнинг малайлари Усмоний Халифалик давлатини ағдаришга муваффақ бўлгандан бери ҳамда битта исломий танани бўлиб ташлаб, зараркунанда давлатларни пайдо қилгандан буён, ё рўза ойини бошлашда ёки уни тамомлашда деярли келишув бўлмай қолди. Бироқ мусулмонлар ўртасидаги бундай бўлиниш ҳижрий 1440 йилга келиб ғоят катталашди. Масалан, бир йил муқаддам рўзани бошлаш ва тамомлаш битта қитъа ичкарисида битта эди. Чунки у ўзини Исломий Умматнинг бир қисми, деб ҳисобларди, гарчи унинг конституциясида бу юртнинг Исломий Умматнинг бир қисми, деб қайд этилган бўлиб, буларнинг барчаси мусулмонларни адаштириш ва чалғитиш мақсадида қайд этилган бўлса ҳам. Бироқ бу йил ихтилоф бу мустамлакачилик чегаралари ташқарисидагина бўлмай, балки ичкарисида ҳам пайдо бўлди. Ойнинг кўрингани ўз исботини топиб, сешанба куни шаввол ойининг биринчиси (яъни, фитр ҳайити куни) маълум бўлиб, Ҳизб ут-Таҳрирнинг баъзи йигитлари Фаластиндаги мусулмон оға-инилари билан биргаликда масжидларда ҳайит намозини адо этаётганларида, Фаластин режими анави Маҳмуд Аббос раҳбарлигида ҳайитни чоршанба кунига белгилади. Бу эса, муборак заминда Ислом ва мусулмонларга уруш қилиш, демакдир. Зеро, режим ҳайит намозини ўқиётган намозхонларга ҳужум қилиб, уларни тарқатиб юборди. Намозхонларга зўравонлик қилаётган бу режимни биз, бир вақтнинг ўзида, яҳудийлар олдида хорларча тиз чўкаётганини, кофир давлатларнинг ҳамма қарорларини ҳафсала билан ижро этаётганини кўриб турибмиз.

Яманда эса, давлат назоратидаги минтақа, дейилаётган ерларда ой кўриниб, одамлар рўзани тамомлаган бўлсалар, Ҳусийлар – биз ойни кўрмадик, дея даъво қилиб, ўзлари назорат қилаётган ерларда одамларни рамазонни ўттиз кун қилишга мажбурлаб келишди. Ўзларидан бошқаларнинг ойни кўрганликларини эътиборга олмай, сешанба оқшомда (ҳайитга ўтар оқшомда) масжидлар имомларини мажбуран таровеҳ намозини ўқиттиришди, одамлар эшитиб, таровеҳга келишсин, дея овоз кучайтиргичларни қасддан баландлатиб қўйишди. Ваҳоланки, Ҳусийлар рамазон ойи давомида таровеҳ намози пайтида хонақоҳ ташқарисидаги овоз кучайтиргичларни ўчириш тўғрисида фармон чиқаришган эди. Ҳайит куни тонгда Ҳусий жосуслари кўчаларда изғиб юриб, одамларнинг ҳайит намозини ўқиш-ўқимаслигини текшириб юришди. Шунга қарамай, аксар одамлар бу кун рўза тутмадилар, бироқ Ҳусийлар зўравонлигидан қўрқиб, ҳайит намозига чиқмадилар. Имрон муҳофазасида эса, одамлар ҳайит намозини ўқиб тамомлашга муваффақ бўлишди. Аммо Ҳусий жосуслари намозхонларни қуршаб туришди ва намоздан сўнг ҳаммаларини (улар юзга яқин эди) ҳибсга олиб, қамоққа ташлашди. Кейин озод қилиш эвазига улардан 5000 риял талаб қилишди ва талабларига эришишди ҳам. Устига-устак улар ҳайит куни шаҳар кўчаларини кезиб юриб, рўза тутмаган одамларни ҳам ҳибсга олишди.

Бироқ рўзани ўттиз кун қилишга қаноатланмаган баъзи инсонлар Ҳусийларнинг нотўғри фатвосига биноан ҳайит куни рўза тутишди. Яъни, Ҳусийлар одамларни рўза тутишга мажбурлашлари гуноҳини ўзлари кўтаради, деган фатволарга эргашиб, Аллоҳ Таолонинг

فَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَهُ + وَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرًّا يَرَهُ

«Бас, ким зарра мисқоличалик яхшилик қилса, (Қиёмат кунида) ўшани кўрур. Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса, уни ҳам кўрур!», деган каломидан бутунлай ғафлатда қолишди, Росулуллоҳ ﷺнинг ҳайит куни ёки шак куни рўза тутишдан қайтарганликларини унутишди ёки ўзларини унутганга солишди. Зотан, олдинги-ю кейинги фуқаҳоларимиз рамазон ҳайити билан қурбон ҳайити кунлари рўза тутишнинг ҳаром эканлигида асло ихтилоф қилмаганлар. Ахир, Оиша розияллоҳу анҳо онамиз ривоят қилади:

«نَهَى رَسُولُ اللهِ  عَنْ صَوْمَيْنِ: يَوْمِ الْفِطْرِ وَيَوْمِ الأَضْحَى»

«Росулуллоҳ ﷺ икки рўзадан қайтардилар: рўза ва қурбон ҳайити кунлари». (Муслим ва Абу Шайба ривояти). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади:

«أنَّ رَسُولَ اللهِ  نَهَى عَنْ صِيامِ يَوْمَيْنِ: يَوْمِ الأَضْحَى وَيَوْمِ الْفِطْرِ»

«Росулуллоҳ ﷺ икки кундаги рўзадан қайтардилар: рўза ва қурбон ҳайити кунлари». (Бухорий ва Муслим ривояти).

Ушбу икки ҳадисда келган қайтариқ, фақат қайтариқ холос, ҳаромликка далолат қилмайди. Бироқ қуйидаги ҳадисда қарина бор бўлиб, ундаги «لَا يَصْلُحُ» «ярамайди», деган лафз ҳайит кунида рўза тутишнинг ҳаромлигини баён қилади. Бу ҳадис Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган: Мен Росулуллоҳ ﷺнинг бундай деганларини эшитдим:

«لَا يَصْلُحُ الصِّيَامُ فِيْ يَوْمَيْنِ يَوْمِ الأَضْحَى وَيَوْمِ الْفِطْرِ مِنْ رَمَضَانَ»

«Икки кунда, қурбон ва рамазон ҳайити кунлари рўза тутиш ярамайди». (Бухорий ва Муслим ривояти).

Мудом малай режимлар мавжуд экан, мустамлакачилар ўрнатган чегаралар бор экан, мусулмонлар қарори мустамлакачи кофирлар қўлида бўлиб, малай ҳукмдорлар ўшаларнинг режаларини ижро этишар экан, рўзани бошлаш ва тугатишда мусулмонлар ўртасидаги ихтилоф давом этаверади.

Ислом Уммати тушган бундай инқироздан қутулишнинг йўли Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга жиддий ҳаракат қилишдан иборат. Халифалик мусулмонларни бирлаштириб, уларни Аллоҳнинг шариати билан бошқаради. Ана шунда мусулмонлар рўзани бошлаш ва тамомлашда ихтилофга бормайдилар, балки Росулуллоҳ ﷺнинг ушбу сўзларига биноан, бир кунда рўзани бошлаб, бир кунда тамомлайдилар:

«صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ وَأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ فَإِنْ أُغْمِيَ عَلَيْكُمْ فَعُدُّوا ثَلَاثِينَ فَإِنْ شَهِدَ ذُو عَدْلٍ فَصُومُوا وَأَفْطِرُوا وَانْسُكُوا»

«Ойни кўриб рўзани бошланглар, ойни кўриб рўзани тугатинглар. Агар ҳаво булут бўлиб қолса, (шаъбон ойининг) саноғини тўла ўттиз кун қилинглар. Агар бир одил киши (ойни кўрганлигига) гувоҳлик берса, шунга қараб рўзани бошлаб, тугатинглар, ҳаж ибодатларини ҳам шунга қараб қилинглар». (Дориқутний, Аҳмад ва Насоий ривояти). Бас, мана шунинг учун амал қилувчилар амал қилиб қолсинлар, бас бойловчилар бас бойласинлар.

Роя газетасининг 2019 йил 12 июн чоршанба кунги 238-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here