Демократиядан воз кечиш вақти келмадими?!

176
0

Демократиядан воз кечиш вақти келмадими?!

Ахир демократия байроғини қачонлардир кўтариб чиққан кишини ҳам шу демократия ўлдирди-ку!!!

Миср телевидениеси ишдан бўшатилган собиқ Миср президенти Муҳаммад Мурсийнинг 2019 йил 17 июн душанба куни суд залида вафот этганини хабар қилди. Хабарда таъкидланишича, Муҳаммад Мурсий Ҳамас билан алоқа қилганлик борасида суд қилинаётган пайтида кутилмаганда юрак хуружи оқибатида вафот этган.

Доктор Мурсийни Аллоҳ раҳмат қилсин. Зеро, Аллоҳ Азза ва Жалла у кишини Мисрда ғайриисломий қонунлар билан ҳукм юритаётган раҳбарлик пайтида ўлим топишидан сақлади. У киши барча киноналик мусулмонларнинг қонини ичаётган қаттол режим қўлида олти йил музлум, асир ҳолатда вафот этди. Биз Аллоҳдан Муҳаммад Мурсийга Миср президенти бўлгани учун ёки айримлар даъво қилаётгандек, демократия ва қонунийлик шаҳиди бўлгани учун раҳмат сўраётганимиз йўқ. Балки у ҳам режим томонидан турмада эътиборсизлик билан қаралиб, қасддан ўлдирилган бир мусулмон Уммат фарзанди бўлгани учун раҳмат сўраяпмиз. Муҳаммад Мурсийнинг бундан бошқача оқибатни танлаш имконияти бор эди, ҳатто қамоқдалик чоғида ҳам. Бироқ у киши Сисий ва унинг режими зўрлаб жорий қилган ғайриинсоний ҳаётни, яъни мазлумликни танлади. Бизнинг айтар сўзимиз шуки, ҳақни излаб, сўнг хато қилган киши билан, ботилни излаб, уни топган кимса баробар эмас. У кишини Аллоҳ раҳмат қилсин, унинг ва Уммат фарзандларининг қотилларига эса, лаънати бўлсин.

Тўғри, марҳумнинг вафоти Ихвонул Муслимин жамоасига ечим, муроса ва эҳтимолли ён бериш эшигини очиши мумкин ва бунга яқин қолди, деб биламиз. Бироқ – Аллоҳ раҳмат қилсин – у кишининг ўлимида Исломни татбиқ қилиш учун фаолият қилаётган ҳар бир инсон билмоғи лозим бўлган бир қанча ибрат, насиҳат ҳамда ҳақиқатлар бор: Биринчиси шуки, шу демократиянинг ўзи демократия байроғини кўтариб чиққанларни бир кун келиб ўлдириб юборади ва ўз фидоийларининг гўштини ейди. Қолаверса, золимларга орқа қилиш-таянишнинг оқибати даҳшатли ҳалокат бўлиб, уларга орқа қилган ҳар бир кимса бу ҳалокатдан омон қолмайди. Шунингдек, ким Ислом билан ҳукм юритмайдиган ҳукуматларга аралашадиган бўлса, тамом бу нарса на Исломга ёрдам беради ва на даъватга. Буни минг бор тажрибадан ўтказдинглар. Бунга аралашганларнинг оқибати кофирга малайликдан ҳамда куфр қонунларини татбиқ қилишдан бошқаси бўлмади. Бундай ҳолатни ишдан олинишидан олдин Умар Баширда, Эрдоганда, ҳатто ҳукмронлик пайтида мана шу Мурсийда ҳам ўз кўзимиз билан кўрдик. Ўшанда биз Мурсийга насиҳатлар қилгандик, аммо қулоқ солмаган, Аллоҳ гуноҳини мағфират қилсин.

Эй Кинонадаги мусулмонлар!

Баъзилар Муҳаммад Мурсийнинг қонунийлиги ҳақида оғиз кўпиртираётган эканлар, бу қонунийлик унинг ўзи билан ўлиб кетди, ҳатто ўлимидан олдин ҳокимиятдан ағдарилган пайтдаёқ ўлиб бўлган. Ўшанда сизнинг вазифангиз бундай қонунийликка ҳам, қонунийликни келтирган демократияга ҳам мутлақо ишонмасликдан иборат эди. Чунки сиз талаб қилаётган қонунийлик бу эмас. Бу сизни авраб-алдаб берилган ва америкапараст армия сафингизни бузиб, қўзғолонингизни ўғирлаган, кейин ўзингизни қириб ташлаган «қонунийлик»дир! Шунинг учун, энди, ниятингизни янгилаб, Америка малайлари ўғирлаган қўзғолонингизни қайта бошлашингиз ҳамда олдингиздаги қулай фурсатдан оқилона фойдаланишингиз вожибдир. Ҳаққингизни яримтаки эмас, бутун талаб қилинг, Америка ва малайлари чангалида қолган ҳокимиятингизни суғуриб олиб, унинг бадбўй капитализми-ю нуфузини юртингиздан супуриб ташланг. Талаб ва ғоянгиз Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликдан бошқа нарса бўлмасин. Бунга эришмагунингизча ундан ҳаргиз воз кечманг ва ён берманг. Бу сизнинг ҳаёт-мамот масалангиз бўлсин. Чунки ҳақиқий қонунийлик мана шу. Демократия Ғарб истаётган қонунийлик эса, сизни авраб, ўша томонга тортди ва ўз Исломингиз, қонунийлигингиз, рошид Халифалигингиздан буриб юборди. Зотан, сизнинг нажотингиз бўлмиш ушбу Халифалик лойиҳасини сизга Ҳизб ут-Таҳрир тақдим этмоқда.

Эй Кинона армияси сафидаги холис ҳарбийлар!

Бу режимнинг ҳар бир хатоси ва қатор хатоларига сукут қилганингиз ва мазлуму бечораларга ёрдам бермаганингиз учун сиз жавобгарсиз. Зеро, сизнинг қўлингизда куч-қудрат бор ва билингизки, Аллоҳ сизга ато этадиган мукофот анави Сисий бераётган маош ва унвонлардан яхшидир. Аслида, унинг бераётган маош ва унвонларини бир пора, дейиш мумкин. Шулар билан у зиммангизни (қалбингизни), итоатингизни, Кинона аҳлига қарши содир этаётган барча жиноятларига нисбатан сукутингизни сотиб олган. Бу нарсалар сизга заррача наф бермайди ва бирор нарсада Аллоҳдан беҳожат қила олмайди. Аллоҳ ҳузуридаги неъмат эса, афзал ва боқийдир. Бас, шундай бўлгач, арзимас нарсаларни боқий нарсага алмашинг, бу ювиндихўр режимни илдизи билан қўпориб ташлаш орқали Аллоҳ ва Росулига ёрдам беринг. Қўлингизни Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари қўлига бериб, биргаликда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этинг. Ушбу давлатгина Миср аҳли истаётган ва унинг учун қўзғалган барча нарсани зиёдаси билан беради. Бундан ҳам аъло нарса эса, сизга ҳатто малоикалар ҳам ҳавас қиладиган Роббингиз ризосидир. Аллоҳим, буни кечиктирмасдан, тезроқ ато этгин.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اسْتَجِيبُواْ لِلّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُم لِمَا يُحْيِيكُمْ وَاعْلَمُواْ أَنَّ اللّهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ وَأَنَّهُ إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар. Билингларки, Аллоҳ киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва албатта Унинг ҳузурига тўпланурсизлар» [Анфол 24]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Мисрдаги матбуот бўлими

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here