Фаластин борасида қилинаётган тил бириктирув

72
0

Фаластин борасида қилинаётган тил бириктирувга қарши туришини даъво қилаётган режим Исломга, Ислом даъватини етказувчиларга ва Фаластин аҳлига қарши уруш қилмоқда

Трампнинг кўз-қарашига мувофиқ Фаластин масаласини йўқ қилишга қаратилган Баҳрайн семинарини ўтказиш учун белгиланган кун яқинлашар экан, Фаластин режими хавфсизлик хизмати ходимлари Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини шафқатсизларча қамоққа олишни давом эттирмоқда. Сиёсий фаолият олиб боришда ўз ҳуқуқидан фойдаланаётган, маъруфга буюриш ва мункардан қайтаришда ўз шаръий вазифасини адо этаётган йигитларни қамоққа олиш давомида уларнинг энг оддий қонуний ҳуқуқларига ҳам эътибор берилмади. Чунки, худди босқинчи кучлар армияси каби иш тутган хавфсизлик хизмати ходимлари хонадон ҳурматига ҳам риоя қилмай, тун ярмида эшикларни синдириб уйларга бостириб киришди ҳамда аёллар ва болаларни қўрқитишди.

Ғарбий Қирғоқнинг турли муҳофазаларидан қамоққа олинган 40 нафардан ортиқ Ҳизб аъзоларининг қамоққа олинганига ўн кун бўлди. Бироқ, уларнинг кўпчилиги ҳануз озод қилинмади ва уларнинг кафолат эвазига озод этилиши ҳам рад этиб келинмоқда. Бу эса, қамоққа олишларни давом эттириш маҳкамага, эҳтимолки, Фаластин режимининг ўзига мажбуран юкланганини кўрсатади.

Режим Фаластин масаласи йўқ қилинишига қарши чиқишини даъво қила туриб, айни шу тил бириктирувга қарши чиққан Ҳизб аъзоларини қамоққа олди. Фаластин режими бу масалани Американинг тил бириктируви, деб ҳисоблашини даъво қилади. Бироқ унинг ҳаракатлари ва шу кунларда амалга ошираётган ишлари унинг даъвоси ёлғонлигини кўрсатмоқда. Чунки бу режим Осло келишувига ҳамда Фаластининг асосий қисми яҳудийларга берилишига асосланиб иш тутиб келмоқда. У яҳуд вужудини ҳимоя қилиб, уларнинг хавфсизлигини таъминлашга жон-жаҳди билан ҳаракат қилади. Режим раҳбари ҳам хавфсизлик келишувини муқаддас, деб билиб, Фаластин аҳлининг динига қарши курашади, уларнинг ор-номусини оёқ-ости қилиб, ҳатто озиқ-овқатларини талон-торож қилади. У сунъий равишда оғир шароитни пайдо қилиш орқали Фаластин  аҳлини кўчиришга ҳаракат қилиб келмоқда ҳамда ўз раҳбарлари ҳамёнини тўлдириш учун одамларни қашшоқлаштирмоқда. Булардан мақсад, ўзларининг бепарволиклари ва Фаластин масаласини йўқ қилиш лойиҳаси бўйича юришлари давомийлигини кафолатлашдир. Бу режим унинг ишини фош қилган ҳамда хиёнати ва бузғунчилигини очган кишиларнинг барчасини қамоққа олиб уларга зулм қилади.

Аҳволи шу бўлган режимнинг Фаластин масаласини йўқ қилишга қаратилган фитнага қарши чиқишига ишониш мумкинми?! Режимнинг барча бўғинларини назорат қилаётган, америкалик генерал Дайтон тайёрлаб машғулотдан ўтказган хавфсизлик хизмати ходимларининг Америка режаларини муваффақиятсизликка учратишига ишонса бўладими?! Америка уларни шу ролни адо этишлари учун тайёрладими?!

Асл башараси фош бўлган, Фаластин аҳли олдида яна-да тубанлашган бу режим Баҳрайн семинарига қарши чиқишини даъво қила туриб, айни шу пайтда ушбу хоинлик семинарида айрим режимларнинг иштирок этишини “тушунишини” айтмоқда.

Осло келишуви асосида пайдо бўлган бу режим Фаластин аҳлига вайронагарчиликдан бошқа нарсани олиб келмади. Мана у бугун Фаластин аҳлини иқтисодий ҳалокатга, ахлоқий бузуқликка ва сиёсий хиёнатга етакламоқда, уларга қарши душманлар билан тил бириктириб, ўзларининг лойиҳаларига қарши чиққан холис кишиларни қамоққа олмоқда. У фаластин аҳлининг холис кишиларини гапиртирмай қўяман, деб ўйлаяпти. Бироқ бу хаёлдир. Чунки, биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари қамоққа олинган йигитларимизга, Набий ﷺнинг Исро масканига нисбатан у амалга оширган жиноятларга жим қараб турмаймиз. Агар у Ҳизб аъзоларининг қамоққа олиниши Ҳизбни фитна ва хиёнатларни фош қилишдан машғул қилиб қўяди деб ўйласа, хомхаёллик қилибди.

Режимдан ва унинг хавфсизлик хизмати ходимларидан кучлироқ бўлганлар ҳам Ҳизбнинг қатъиятини синдира олмаган. Режим ҳар қанча золимлик қилса ҳам унинг макр-ҳийлалари бизга асло зиён етказа олмайди. У ўзининг зулмлари билан дунёда шармандаликка ва Умматнинг ғазабига учрайди. Охират азоби эса, қаттиқроқ ва аламлироқдир.

Биз шуни таъкидламоқчимизки, Аср келишуви, икки давлат ечими ва битта давлат ечими каби мустамлакачиларнинг барча лойиҳалари Фаластинга нисбатан қилинган хиёнатдир. Тил бириктирувчиларнинг шовқин-сурони ва уларнинг дон кихотликка (хомхаёлликка) асосланган жанглари жасорат эмас. Чунки, Фаластиннинг бир қаричига бўлса ҳам бепарволик қилиш жиноят ва хиёнатдир. Бу хиёнатни дунёдаги ҳеч бир хитоб ва шиор чиройли қилиб кўрсата олмайди. Чунки унинг ҳукми етти осмон устидан келган.

Аммо, муборак Фаластин заминига келсак, у Исломий Уммат масаласидир. Бу замин Уммат бағрига қайтарилиши лозим. Токи, у ўз пайғамбарининг Исро масканига нисбатан жавобгарликни ўз зиммасига олсин. Албатта Уммат ва унинг миллионлаган армияси Ақсони тозалаб уни озод қилишга ҳамда муборак Фаластин заминидан яҳуд вужудини суғуриб ташлашга ташнадир. Биз бу кунни жуда яқин деб биламиз. Бас, бирон эслатма-ибрат олгувчи борми?

فَتَرَى الَّذِينَ فِي قُلُوبِهِم مَّرَضٌ يُسَارِعُونَ فِيهِمْ يَقُولُونَ نَخْشَىٰ أَن تُصِيبَنَا دَائِرَةٌ فَعَسَى اللَّهُ أَن يَأْتِيَ بِالْفَتْحِ أَوْ أَمْرٍ مِّنْ عِندِهِ فَيُصْبِحُوا عَلَىٰ مَا أَسَرُّوا فِي أَنفُسِهِمْ نَادِمِينَ

«Бас, Сиз дилларида мараз бўлган кимсалар: «Бизга бирон бало етишидан қўрқамиз», деган ҳолларида улар (кофирлар) томонга шошаётганларини кўрасиз. Шояд Аллоҳ мусулмонларга ғалаба берса ёки ўз ҳузуридан (бу мунофиқ кимсаларни шарманда қиладиган) бирон ишни келтириб, улар ичларида яширган нарсаларига надомат қилувчиларга айланиб қолсалар» [Моида 52]

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here