Жазоирда Ибн Солиҳнинг мулоқотга чақиришига раддия сифатида Жума-16 намойишлари бўлиб ўтди

699
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Жазоирда Ибн Солиҳнинг мулоқотга чақиришига раддия сифатида Жума-16 намойишлари бўлиб ўтди

Ал-Жазира нет сайти (ҳижрий 1440 йил 4 шаввол, милодий 2019 йил июн жума куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Жума-16 ҳаракатида иштирок этиш учун минглаб норозилик намойишчилари Жазоир пойтахти марказига чиқишди. Бу президентлик сайловлари бекор қилингандан бери биринчи марта бўлаётган намойиш бўлиб, пайшанба куни муваққат президентнинг диалогга чақириши ортидан бошланиб кетди. Маълумки, воқеалар шундай тез ривожланяптики, намойишлар кўлами ортиши ҳам мумкин.

Намойишчилар марказий почта майдонига йиғилган эди. Аммо режим хавфсизлик кучлари уларни ўраб олди, бу эса пойтахтнинг турли кириш йўлларида ҳаракат тўхтаб қолишига сабаб бўлди… ўнлаб намойишчилар ҳибсга олинди.

Ҳар жума куни намойишлар бўлиб турадиган ерлар, хусусан, пойтахт маркази хавфсизликка қарашли юк машиналари-ю енгил машиналар билан тўлиб кетди.

Намойишчилар истеъфо берган Абдулазиз Бутефлика режимидаги ҳамма башараларнинг кетишини талаб қилишди. «Эй жиноятчилар, сайловга ўрин йўқ», «Ибн Солиҳ йўқол!», «Қойид Солиҳ йўқол» каби шиорларни кўтариб чиқишди. Қойид Солиҳ, деганда намойишчилар, Бутефлика кетгандан бери давлатда энг кучли шахс бўлиб турган ва армия Бош штаби раиси ҳисобланган генерал-лейтенант Аҳмад Қойид Солиҳни назарда тутганлар.

Ибн Солиҳ эса, кеча халққа мурожаат йўллаган муваққат президент Абдулқодир ибн Солиҳдир. Унинг мурожаатига намойишчилар раддия билдириб, «Қўлингни чўзавер, аммо қўлингга қўл берувчилар йўқ», дея ҳайқирдилар.

Шунингдек, намойиш қатнашчилари Ибн Солиҳ ёки биринчи вазир Нуриддин Бадавий ва парламент раиси Муоз Бушариб кабилар ўтирган ҳар қандай мулоқот столига ўтиришдан бош тортмоқдалар, Ибн Солиҳнинг қолиши «қўзғолонга олов ёқувчи пиликдан бошқа нарса эмас», демоқдалар.

Роя газетасининг 2019 йил 12 июн чоршанба кунги 238-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here