Қирғизистон: сиёсий аҳволимиздан сабоқ олайлик

707
0

Қирғизистон: сиёсий аҳволимиздан сабоқ олайлик

 Ҳозир Қирғизистонда ташқи ва ички сиёсий воқеалар ривожи жаддаллаб кетди. Ташқаридан АҚШ, Россия, Хитой ва Европа иттифоқига аъзо давлатларнинг ўз манфаатларига мувофиқ таъсирлари ошиб бораётган бўлса, ичкарида ички сиёсий интригалар кучайиб бормоқда. 

 Ташқи таъсирлар

 Ташқи кучлардан ЕИ Қирғизистон сиёсатига билвосита таъсир кўрсатади. ЕИ бунга қадар Ўрта Осиёга нисбатан сиёсатини АҚШ сиёсатига эргашиб, унга мослаштириб олиб борган. Бироқ жорий йилда минтақага нисбатан муайян стратегия қабул қилди. Ундан мустақил мустамлакачилик сиёсатини олиб бориш мақсади кўзланган. Қирғизистонда Европа давлатларидан Британия ва Германиянинг сезиларли таъсири бор. Бироқ, Британиянинг “брекзит” масаласи сабабли юқоридаги стратегияси мувафаққиятсизликка учраши ва ЕИ яна қайта АҚШга мос сиёсат олиб бориши кутилмоқда.

 Ҳозирча Хитой босқинчилиги иқтисодий услубларга чеклангани сабабли у ҳам Қирғизистонга билвосита таъсир кўрсатмоқда.

 АҚШ мустамлакачилиги Қирғизистонга мафкуравий (сақофий) жиҳатдан чуқур илдиз отган. Мамлакатда унга қарашли кўплаб ташкилотлар фаолият олиб боради. АҚШда тажриба (стажировка) ортириб келган сиёсатчилар кўп. Амалдорларнинг фарзандлари Ғарб мафкурасини сингдирувчи таълим муассасаларини тамомлаб, ғарбпарастлар “армиясини” ташкил этиб қолишди. Бу “ёшлар” ота-оналари орқали тезда давлат лавозимларига ўрнашиб, сиёсатга эрта аралашишди. Шу сабабли Америка мазкур ғарбпараст шахслардан мустамлакачиликнинг сиёсий усулубларида фойдалана бошлади, яъни, уларни ҳокимият тепасига олиб келишга киришди. АҚШ ғарбпараст сиёсатчиларни парламентга олиб келиб, парламент бошқарувини жорий этмоқчи ва шу орқали Хитой ва Россия манфаатларига зарба бермоқчи (масалан, шу мақсадда 2020-йили бўлиб ўтадиган парламент сайловларига USAID 2,5 миллион доллар ажратадиган ва бу маблағ Қирғизистондаги АҚШга қарашли ташкилотларга бериладиган бўлди). Ҳукумат сайловда тўлиқ назорат ўрнатиб олмаслиги учун АҚШ унинг тобора заифлашиб боришидан манфаатдор. Шундай қилиб Америка Қирғизистон сиёсатига бевосита таъсир ўтказмоқда.

 Россия эса анъанавий мустамлакачи сифатида Қирғизистон сиёсатига бевосита таъсир ўтказади. У одатдагидек зўравонлик сиёсатига асосланганича қолмоқда. Яъни, Қирғизистон ҳукуматини – хоҳ сиёсий, хоҳ иқтисодий жиҳатдан бўлсин – қўрқитиш орқали ўзига бўйсундиради, унинг асосий таянчи ҳарбий кучдир. Жорий йилнинг март ойи сўнгида Қирғизистонга келган Путин бошчилигидаги Россия делегацияси ўз манфаатларига мос бўлган шартномаларни “ғинг дегизмай” имзолатиб кетди. Энди Қирғизистон ҳукуматидан ўша шартномаларни бажаришни талаб қилаверади. Бу шартномалар бажарилиши учун Россия ҳозирча Қирғизистонда барқарорлик бўлишидан манфаатдор.

 Ички интригалар

 Ташқаридан қараганда, ҳозир ички сиёсат Жээнбеков-Атамбаев кураши атрофида айланаётгандек кўринади. Бироқ, аслида Қирғизистоннинг ички сиёсати унга хўжайинлик қилаётган кучларнинг бизга нисбатан олиб бораётган сиёсатидан келиб чиқади.

 Жээнбеков билан Атамбаев ўртасида шахсий келишмовчиликлар бўлса ҳам, аммо бу нарсалар бугунгидек сиёсий ўйинларни белгилаб бера олмайди. Бундай ўйинларни ташқи таъсирлар белгилаб беради. Бундай вазият Атамбаев-Текебаев курашида ҳам кўринган. Унда Текебаев АҚШнинг кадри сифатида Россия буйруғи билан қамалган, бугунги кунда уни қамоқдан чиқарилмаётгани ҳам шунга бориб тақалади (бундай воқеа Акаев даврида Куловга нисбатан ҳам бўлган). Бироқ бу ҳақиқат ўша вақтдаги ички ўйинлар билан ниқобланган. У вақтда Атамбаев одамларни вазиятдан чалғитиш, ўз келажагини таъминлашда обрў орттириш мақсадида “коррупцияга қарши кураш” бошлади. Мазкур кураш доирасида Россиянинг Текебаевни президентлик сайловдан четлатиш буйруғига мувофиқ, уни коррупцияда айблади. Бу ўз навбатида Текебаевда қаршилик ҳаракатини пайдо қилди. Натижада у “америкача усул” (ўзига керак бўлган вақтдагина фойдаланиш) билан Атамбаевнинг “коррупцияга қарши кураши”нинг махфий томонларини очиб ташлади ва бу масалани ўз таъсир қувватини сақлаб қолиш йўли қилиб белгилади.

 Атамбаев ҳокимият тепасида турган вақтда, иложсизликдан Россия талабларига мувофиқ ҳаракат қилиб, ғарбликларнинг айрим ишларига қарши чиққан бўлсада, аслида унинг дунёқараши Ғарб мафкураси билан шаклланган. Унинг ҚСДП партияси ҳам Германиянинг социал-демократларидан таъсирланиб тузилган. Унинг даврида ғарбликларнинг истакларига мувофиқ президентлик-парламентлик бошқарув жорий этилди. Сиёсий элитада ҳам ғарбпарастлар сони кўпайди. Атамбаев ҳокимиятдан кетганидан сўнг ўзининг Жээнбеков билан бўлган курашида – Россия томонидан қўллов топмагач– ҳозирда Ғарб қўллови, яъни АҚШ қўлловига юзланмоқда ва атрофига баъзи ғарбпараст сиёсатчиларни тўпламоқда.

 Жээнбеков президент бўлгунга қадар ҳеч қайси томоннинг кадри бўлган эмас. Ҳокимиятга келганидан кейин, ташқи сиёсатда Атамбаевдан қолган – Россия буйруқларига бўйсуниш, Хитойдан “ёрдам” олиш – сиёсатини давом эттирмоқда. Ички сиёсатда ҳам Атамбаевдан қолган “коррупцияга қарши кураш” сиёсатини давом эттирмоқда. Бу курашнинг асосий нишонлари атамбаевчилар бўлди. Ундан сўнг “Батукаев иши”га алоқадор шахслар бўляпти. Путин Атамбаевдан юз ўгирганидан сўнг, “коррупцияга қарши кураш” навбати Атамбаевнинг ўзига етиб келди. Март ойида Путин келиб кетганидан сўнг жээнбековчилар “россия духи” билан экс-президентнинг дахлсизлигини бекор қилишига жиддий киришди, ҳозир “шанхай руҳи” билан буни амалга ошириши қолди. Бундан фарқли, ҳукумат коррупцияда гумонланаётган ўзига тегишли одамларни ҳимоя қилиш ҳамда аввалдан шаклланиб келган коррупция тизимини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. (Текебаев “Азаттык” журналисти Али Токтакуновга берган интервьюсида бунинг бир учини чиқариб, улардан фойдаланиш орқали “америкача усул”да ҳукуматга ҳужум қилишга ҳам, шу билан ҳимояланиш мумкинлигига ҳам ишора қилиб қўйди, шу билан бирга бу орқали ҳукуматга ҳам огоҳлантириш берди).

 АҚШ қирғиз ҳукуматини мана шу “нозик жойидан” ушлади. Аввал “Матраимов масаласи”ни кўтарди. Бу масала Атамбаевнинг ҳимояси ва ғарбпараст сиёсатчиларнинг обрў орттириш стратегияси бўлиб қолиши учун, уларга мана шу масалани кўтартирди. Айрим давлат амалдорларининг коррупциялик ишларини очишга буйруқ берди. Бу соҳада ҳукумат унинг ортидан эргашиб юрадиган бўлиб қолди. Бундай ҳаракатлар билан эса, ҳокимият заифлаштирилиб, парламент сайловларида админстратив ресурслардан фойдаланишнинг олди олинади. АҚШ кадрлари “коррупцияга қарши кураш”га мана шундай ёндошишди. Ғарбпарастлар сайловда қатнашиш учун бир гуруҳга бирлашгани йўқ, улар турли томонлар орқали иштирок этишмоқчи. Бироқ уларнинг барчаси бир жой – праламентда тўпланишни кўзлашмоқда. АҚШ бу орқали “Ташқи сиёсатда Россия қолдирган тирқишлардан фойдаланамиз” деган фикрга келишган эски сиёсий муҳитга барҳам бериб, ўрнига “Иложи борича АҚШ таъсирига йўл очамиз, Россия ва Хитой таъсирларига тўсиқ пайдо қиламиз” деган янги сиёсий муҳитни шакллантирмоқчи. 

 Ҳозир уларнинг айримлари Текебаев, айримлари Атамбаев атрофида йиғилмоқда. Баъзилари бошқа гуруҳларга қўшилишади, “ватанпарварлар”га ҳам, “миллатчилар”га ҳам ва ҳатто ҳукумат командасига ҳам киришади.

 Сиёсатчиларнинг юқоридаги каби ниқобланган ўйинлари натижасида уларга эргашаётган одамлар – ўзлари тарафини оладиган томонларни ажрата олмай қолишди. Масалан, Атамбаевни “миллатчилик” асосида қўллаётганлар – унга қўшилган “гейпарадчи” (америкапараст) Р.Жээнбековни ҳам қўллашлари керакми? Атамбаевни ғарбпарастлик асосида қўллаб-қувватлаётганлар – “шовинист” (россияпараст) Карамушкина билан бир сафда туришадими? Бундан ташқари, Атамбаевни “шимоллик” деган асосда қўллаётганлар орасида шимоллик К. Исаев ёки Н. Тулеевни қўллаётганлар бор, (бу иккови эса Атамбаевга қарши) шунда қўлловчилар буларнинг қайси бирини қўллашлари керак?… Шу каби коррупцияга қарши курашда С. Жээнбековни қўллаб-қувватлаётганлар – унда Матраимовни ҳам қўллашлари керакми? Шунингдек, С. Жээнбековни “жанублик” деган асосда қўллаётганлар орасида Жонторо Сатибалдиевни ҳам қўллаганлар бор, (у эса Жээнбековга қарши) қўлловчилар буларнинг қайси бирини қўллаб-қувватлашлари керак? … Бундай саволларни давом эттирадиган бўлсак охири кўринмайди. Шу сабабли сиёсатчиларга эргашган халқ, ҳатто кўпчилик сиёсатчиларнинг ўзлари ҳам хайрон.

 Юқоридагилардан маълум бўлганидек, Қирғизистон халқи орасида фикрлар ҳар хил, туйғулар ҳам турлича. Қонунларни манфаатларга қараб ўзгариши “бир дақиқалик” иш. Буларнинг барчаси Қирғизистондаги жамият – бузуқ жамият эканлигини англатади. Бундай жамиятни мустамлакачилар ўзлари истагандек бошқара олишади. Масалан, агар Атамбаев қамалса, ҳукумат бундан кейин ҳам халқни чалғитиш ва ўз ҳокимиятини сақлаб қолиш учун бошқа чораларни кўриши керак бўлади. Унинг навбатдаги нишони Америкага қарашли ташкилот ва кадрлар бўлиши мумкин. Бироқ бу осон бўлмайди, чунки, ғарбликлар талаби билан қабул қилинган янги кодексларда ғарбпараст сиёсатчиларни муҳофаза қилиш ва шунга тегишли жиҳатлар ҳисобга олинган. Агар ҳукумат бундан ҳам “ҳатлаб ўтса”, у ҳолда Америка тартибсизликлар келтириб чиқаришга ҳаракат қилади, Россия эса унга қарши туриш баҳонаси билан кириб келади. Бундай вазиятда ким-кимга қарши курашаётгани номаълум бўлиб қолади. Бунга оламий тажрибада кўп бора гувоҳ бўлганмиз. Мустамлакачи етакчи давлатлар фуқаролик уриши келтириб чиқарган ерларда миллатлараро, ҳудудлараро, конфессиялараро ва бошқа урушлар бўлаётгани ёки миллатчилар билан диндолар, айирмачилар билан қароқчилар ва ҳ.к  урушаётганини кўрамиз. Қисқаси тартибсиз уруш (бундан Аллоҳ сақласин).

 Хулоса

 Биз мусулмонлар бундай кўринишлардан қутулиб қолишимиз учун Ислом мафкураси асосидаги яҳлит фикр, бир хил туйғуларга эга бўлиб, шариат қонунларини бажаришга шошилишимиз керак. Мана шунда биз соғлом исломий жамият қура оламиз. Мана шунда кофир мустамлакачилар тарқатаётган бузуқ демократик мафкура, улар бизга тиқиштираётган “ватанпарварлик”, “миллатчилик”, “маҳаллийчилик”, “қабилачилик” ғоялари ва уларга тааллуқли туйғулар бизларга таъсир ўтказа олмайди. Мустамлакачилар бу фикрлар орқали бизни ўзлари хоҳлагандек етаклай олишмайди. Уларнинг бизнинг устимизга зўрлик билан ўрнатган демократик тузим қулайди.

 Эй мусулмонлар, сизлар юқоридаги каби сиёсий ўйинларда молингиз ва ҳатто жонингизни бермоқдасизлар. Бироқ, унда бу дунё учун ҳеч қандай яхшилик йўқ, охиратинглар учун ҳам ҳеч қандай фазилат йўқ. Шу сабабли унинг ўрнига Аллоҳ йўлидаги фикрий-сиёсий курашга мол-жонингларни бағишланглар. Бу йўлда дунё азизлиги, охират ободлиги бор. Бунинг учун Исломни ўрганилар ва унга озиқ тишларинг билан маҳкам ёпишинглар!

Абдулҳакийм Қорахоний

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here