Шарқий Туркистонда нафақат масжидлар, балки қабристонлар ҳам бузиляпти

205
0

Шарқий Туркистонда нафақат масжидлар, балки қабристонлар ҳам бузиляпти

 Шарқий Туркистонда нафақат тарихий масжидлар, балки уйғурларга тегишли қабристонлар ҳам бузиб ташланаётгани маълум қилинди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”. 

 Ноттингем университети олими Риан Тамнинг билдиришича, Хитой ҳукумати хусусан Шарқий Туркистоннинг Хўтан шаҳридаги марказий қабристонни бузиб ташлаган. Бу ерга кўмилган марҳум ва марҳумларнинг хокини бошқа бойга кўчириш учун уларнинг яқинларига олти кунлик муддат берилган. Қабристоннинг дарвозасига эса ушбу ҳудуд давлатга қарашли экани ҳақидаги ёзув илинган.  

 Ўтган ҳафтада Франциянинг AFP агентлиги Шарқий Туркистонда 36 та тарихий масжид бузиб ташлангани, бу сунъий йўлдош тавсирларини таҳлил қилгач маълум бўлгани ҳақида хабар тарқатди. 

Изоҳ:

 Мушрик Хитой ҳукумати 1949 йили аҳолисининг асосий қисми уйғур мусулмонларидан иборат бўлган Шинжонни босиб олгач, у ерда яшаётган мусулмонларни, хусусан уйғурларни ўз эътиқодларидан қайтариш, Ислом динини ҳаётдан ва жамиятдан суриб ташлашга бўлган ҳаракатини бир дақиқага бўлса ҳам тўхтатмади. Мусулмонларга диний илмлар ўрганиш тақиқланди. Ёшларга исломий илм бериб келаётган олим ва уламолар қувғин қилинди, турли хил айбловлар билан қамоққа ташланди. Эркакларга соқол қўйиш, аёлларга ҳижоб кийиш ман қилинди. Имомлар майдонда оммавий рақс тушишга мажбур қилинди. Ҳаттоки рамазон ойида рўза тутиш, ҳукумат ишида ишлаётган мусулмонларга намоз ўқиш тақиқланди. Мусулмонлар тўнғиз гўшти ейишга, муслима сингилларимиз эса  нажас ханлар билан оила қуришга мажбурланди. Миллионлаб мусулмон биродарларимизни махсус “қайта тарбиялаш” концлагерларга ташлади ва юзлаб мусулмонларни жисмонан йўқ қилинди… Бу ишларнинг барчаси расмий ҳукумат иддао қилганидек, “террорист” ва “экстермист”ларни йўқ қилишга қаратилган.

 Дунё ҳамжамияти, жумладан, АҚШ Хитойнинг йиллар давомида мусулмонларга қарши олиб бораётган қатағон сиёсатини билиб билмасликка олиб келишди. Аммо Хитой билан АҚШ муносабатларига совуқчилик тушгач, АҚШ бошчилигидаги ғарб давлатларининг эсига “инсон ҳуқуқлари” тушиб қолди. Хитой Шинжонда лагерлар ташкил қилганликда айбланди.

 Аслида “демократия”, “инсон ҳуқуқлари”, “виждон эркинлиги”… ва бошқа ялтироқ атамалар АҚШ ва Ғарб давлатларининг бошқа давлатларга босим ўтказишдаги қуролларидан бири бўлиб, ўзлари учун манфаатли бўлган вақтда бундан фойдаланишади. Босим ўтказилаётган давлат улар қўйган шартларга рози бўлса, ёки бундай “демократиядан” манфаат келмайдиган бўлса – Сурия, Мьянма ва бошқа ерларда мусулмонлар қирғин қилинишига сукут сақлашгани каби – бундан осонликча воз кечишади.

 Абдураҳмон Одилов   

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here