Хитой исломий юртлар билан ҳамкорликда “терроризмга” қарши курашади

600
0

Хитой исломий юртлар билан ҳамкорликда “терроризмга” қарши курашади

 14-июн куни Бишкекда ШҲТ саммити бўлиб ўтди. Саммитда асосий эътибор “терроризмга” қарши курашга қаратилди. Самитда Хитой раҳбари Си Цзиньпин “Биргаликда уч ёвузлик кучлари – айирмачилик, терроризм, экстремизмга қарши курашиш керак”, – деди. (ntv.ru, 14.06.19). Бу ташаббусни қўллаб президент Жээнбеков Қирғизистон айирмачилик, терроризм, экстремизмга қарши курашда Хитой билан бир позицияда эканлигини маълум қилди.

 Мазкур саммитнинг эртаси куни, 15-июнда Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Ўрта Осиёда  ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг V саммити бўлиб ўтди. Саммитга Осиё давлатлари раҳбарлари иштирок этди ва саммит доирасида икки томонлама музокаралар ўтказилди. Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан Туркия президенти Эрдогон ҳам икки томонлама музокаралар ўтказиб, ўзаро масалаларни муҳокама қилишди. Учрашув давомида Си Цзиньпин: “Ҳозирги вақтда томонлар терроризмга қарши курашда ҳамкорликни кучайтришлари керак”, – деди. (“РИА Новости”, 15.06.19). Ўз навбатида Эрдогон Туркия Хитой билан муносабатларни ривожлантиришга жиддий эътибор бераётгани ва ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр эканлигини таъкидлаб ўтди.

 Маълумотларга кўра, Хитойда айни вақтда 2 миллонга яқин туркий забон уйғур, қозоқ, қирғиз мусулмонлари “айирмачилик”, “терроризм”, “экстремизм” билан айбланиб қамоқхоналарга ташланган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here