Истанбулда 350 минг болани ёзги Қуръон курсларига жалб қилишмоқчи

880
0

Истанбулда 350 минг болани ёзги Қуръон курсларига жалб қилишмоқчи

Истанбул муфтийси Ҳасан Комил Йилмаз 17 июнь куни масжидларда болалар учун ёзги Қуръон курслари бошланишини маълум қилди. Бу ҳақида “Анадолу” ахборот агентлтги хабар тарқатди. 

Курсларда бошланғич ва ўрта мактаб, шунингдек, лицей ўқувчилари таълим олишлари мумкин. Болаларга Қуръон ўқиш ўргатилади ва диний маълумотлар берилади. Муфтийнинг айтишича, мактабларда “Дин ва ахлоқ” дарси ўтилади, бироқ масжидлардаги Қуръон курсларида болалар амалий билимларни олиш имкониятига эга бўлишади. 

“Масжидга келган болалар айни пайтда масжиднинг аъзолари ҳисобланади. Жамоатга қўшилиб, катталар билан саф тутиб, Исломни ва мусулмонликни ўрганишади”, – деди Ҳасан Комил Йилмаз. 

Ўтган йилги Қуръон курсларига 287 минг бола қатнашган, бу йил бу рақамни 350 мингга етказиш режалаштирилмоқда. Курслар сони 2018 йилда 8925 та эди, бу йил эса 10 мингга етказилди. 

Изоҳ: Бу Эрдоганча разилона сиёсат! Яъни Исломни фақат масжиду мадрасаларга чеклаб, зикру тасбеҳ деб танитган қабиҳ сиёсатдир! Динни на фақат ҳаётдан балки қалблардан ажратган манфур сиёсатдир!

Ҳолингга вой бўлсин Эрдоган, одамларни  фикрий ғафлатга ботириб алдашинг мумкин, аммо Яратувчини алдай олмайсанку. Дунёда кўплаб мусулмонлар унинг саъй ҳаракатларига таҳсинлар айтиб,  унинг қўли билан Шариат ҳукмлари олий бўлишини кутмоқдалар. Қанийди шундай бўлса. Минг афсуски, илмоний лоиҳалар асосида ҳукм юритаётган Турк ҳукумати ҳам Умматнинг фикрий ўйғонишига тўсиқлар қўймоқда. Ўша  282 минг Уммат ўғлонининг келажакдаги рижоллари, улар билан Шариат ҳимоя қилиниши керак, улардан мужтаҳидлар чиқиши шарт! Аммо илмоний режим асло бунга йўл қўймайди. Туркия ҳукумати ўзининг иккиюзламачи сиёсати билан Умматни алдашда давом этаяпти . Тасаввур қилинг бир девор қўшнингизни кимлардир ошкоро ҳолатда қатл қиляпти, уйини вайронага айлантиряпти, болаларини ваҳшийлик билан сўйиб юборяпти, заҳарлаяпти… Сиз эса, ўз уйингизда савоб умидида бошингизни кўтармасдан қироат қилиб ўтирибсиз. Туркиянинг сиёсати айнан мана шудир.  Агар  муқаддас Қуръонда келган биргина оятига амал қилинганида эди, қўшни Шом Мусулмонлари шунчалик азобда қолмаган бўларди.

Бу фасодга тўла капиталистик система янги-янги услублар ёрдамида ҳандақ қазиб Қуръону Суннатни янада чуқурроқ кўмишга ҳаракат қиляпти-ю, сиз эса ҳамон жаннат илинжида бошингизни қироатдан кўрмаяпсиз. Тўғри, Шариат Қуръон ўқиш ва уни таълим беришни амалларнинг энг афзалллардан деб таърифлайди, Нусусда келган таърифларга иймон келтириш ва унга амал қилиш биз учун вожибдир. Қуръон тиловати билан оламдан ўтган яқинларимиз ҳаққига дуо-фотиҳа қиламиз, Аллоҳ номини зикр қилиб Ундан мағфират сўраймиз. Аммо аслини олганда, Қуръон биз тириклар учун ҳаётий дастуруламал эмасми?!

Қуръон тиловати Мусулмонлар учун асосий ибодат манбаи ҳисобланади, бунга зарарача шубҳа йўқ. Бироқ Умматни бирлаштириб турган Ягона Халифалик давлатидан кейин юзлаган масжидлар қурилди, мадрасаларда таълим кўпайди, аммо ташқарида ароқ сотилмай қолдими? Ёки фоҳишалар камайдими? Мусулмон ёруғликка чиқдими?  Ҳарчанд Қуръонга талпинганимиз сари дунё бўйлаб зулму зўрованлик кўпаяптику?! Сабаби нимада? Сабаб – куфр олами Ражаб Тоййиб Эрдоган каби содиқ ёрдамчилари билан Қуръонни қалбимиздан эмас, балки фақат тилимиздан жой олишига уринмоқда. Натижа нима бўлаяпти? Биз бориб марҳумлар учун чиройли овоз билан Аллоҳи Таолонинг

قُلْ لِلْمُؤْمِنِينَ يَغُضُّوا مِنْ أَبْصَارِهِمْ وَيَحْفَظُوا فُرُوجَهُمْ ذَلِكَ أَزْكَى لَهُمْ إِنَّ اللهَ خَبِيرٌ بِمَا يَصْنَعُونَ

(Эй Муҳаммад), мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёлларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар!” (Нур: 30).

وَقُلْ لِلْمُؤْمِنَاتِ يَغْضُضْنَ مِنْ أَبْصَارِهِنَّ وَيَحْفَظْنَ فُرُوجَهُنَّ

«Мўминалaрга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркакларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар!» (Нур: 31).

оятларини тиловат қиляпмиз.

Оқибати нима бўлди? Сиз тиловат қилган оятга мурдалар қабрдан туриб номаҳрамдан кўзини тўсдими? Ёки авратларини ёпинчқ билан ёпдими? Чириб битаётган суяклара??? Бу мантиқий хулоса бир тарафдан ниҳоятда кулгили бўлса, бошқа тарафдан ўта ачинарли. Инсоннинг бехосдан виждони титраб, кўзларига ёш келишига сабаб бўлади. Ҳа айнан шундай қиляпмиз. Биз ҳар куни юз марталаб бу оятларни тиловат қиляпмиз, аммо фойдаси йук. Кошкийди фақат Қуръон ёдлаш билан Жаннатга эришсак, ҳаммага осон бўларди. Бироқ биз Аллоҳнинг ҳукмни ҳаётга қайтармай, бир Одил раҳбар ёрдамида уни бутун ер юзига жорий қилишга ҳаракат қилмай, Жаннатни орзу қилиб ўтирибмиз.

Қуръон ўқиётганимизда бу Каломлар кимга айтилаётгани хусусида тадаббур қилайлик, бўлмасам, юқоридаги гап…, хотиржам бўлмайлик, уни ҳаётга қайтарайлик, тирикларга қайтарайлик зеро минг марта такрорласангиз ҳам Шариатга марҳумлар амал қилолмайдилар. Қуръон Китобда қолиб кетмасин, уни жорий этайлик  ҳаётга қайтарайлик.

Мунаввара

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here