Уйғур аёлларининг Хитой «таълим» лагерларидаги аҳволи

142
0

Уйғур аёлларининг Хитой «таълим» лагерларидаги аҳволи

 The Independent нашри тарқатган хабарга биноан Хитойнинг қайта таълим тарбия бериш лагерларидаги Мусулмонларнинг аҳволи ниҳоятда аянчли ҳолда қолмоқда.

29 ёшли Меҳригул Турсун ўзининг бошидан кечирганларини шундай ҳикоя қилади.

«Мен иккинчи маротаба ҳибсга олиндим. Сочларимни топ тоза қириб ташлашди, 4 кун давомида сўроққа тутишди, узлуксиз азобладилар ва ҳатто бир дақиқа ухлагани ҳам имкон беришмади. Мен бир неча йил мобайнида Миср давлатида таълим олдим, оилали бўлдим ва айни дамда 3 норасида гўдакларнинг онасиман. Шунга қарамай менга раҳм қилишмади. Мен уч ой давомида аянчли ҳолатларда турмада ётдим. Бу давр мобайнида 9 нафар аёл  ҳаётдан кўз юмди».

Меҳригул қамоқдан озод қилингач минг бир азоблар кўриб, оиласи билан Хитойдан қочиб чиқишга муваффақ бўлган.

Изоҳ:

Буюк Рамазон ойи  гўё  бир зумда ўтиб кетди.

Оч наҳор қолган кунлар, бедор ўтказган тунлар ортда қолди. Кимдир ўз ибодатларидан рози бўлган бўлса, яна кимдир Аллоҳ наздида қилган хатоларига ачинди, пушаймон бўлди.

Куфр олами мўътадил Ислом тарафдорлари орқали Мусулмонларнинг ҳайит байрамини ҳам азага айлантирди. Аммо ҳаёт ўз маромига давом этаверар экан, қалбида заррача иймони бор инсон, ҳар куни ўз ҳузуру ҳаловатидан ташқари бошқа мусулмон биродари хусусида ҳам, унинг ҳол-аҳволидан ҳам хабардор бўлгиси келади. Биз аёллар дастурхон арофида фарзандларимиз дийдорига тўйиб кун кечираётганимизда, бошқа мамлакатда зулму зўравонлик қурбони бўлаётган Опа-синглилларимиз ҳақида андиша қилишимиз зарур. Уларга  ёрдам бериш тўғрисида тафаккур қилишимиз лозим.

Куфр белгилаган минглаган тўсиқлар ва чегаралар ортида Мусулмон биродарларга  нисбатан зулм ҳали ҳануз давом этмоқда. Мисол учун, Хитой мушрик мамлакати ўзининг бор қувватини ишга солиб Мусулмонларга маънавий ва жисмонан зарар етказяпти.

Нима учун айнан Хитойдаги мусулмонлар аҳволини бот-бот ёдга соламиз? Чунки, айнан Хитой бир қурт қумурсқалар сингари Ўрта Осиё давлатларга иқтисодий, ижтимоий юриш бошлаган. Айнан ўша мушрик мамлакатнинг ҳақиқий башарасини эслатиб ўтмоқчимиз.

Келаси ҳафта Ўрта Осиё бўйлаб ўзининг навбатдаги саёҳатини бошлаётган Хитой раҳбари   Си Цзиньпин ҳам шубҳасиз куфр олами учун манфаатли, бироқ Ислом ва мусулмонларга зарарли бўлган қора ниятли лоиҳалар билан ташриф буюриши муқаррар.

БМТ ташкилоти ҳисоботига кўра, айни дамда Уйғур автоном жумҳуриятида ярим миллионга яқин уйғур мусулмонлари Хитой ҳукумати лагерларида оғир шароитларда  сақланмоқда.

 Азиз Мусулмонлар!

Агар Аллоҳдан қўрқсангиз ҳақ рост қўрқиш билан қўрқинг, ҳаргиз қилган савоб амалларингизни кўп санаб хотиржам бўлманг. Уйғур биродарлар жисмимизнинг бир бўлагидир. Омма орасида тарғибот иши олиб борайлик. Ёвуз ниятли душманни қулоч очиб, кутиб олаётган ғофил раҳбарларимизга насиҳат қилайлик. Қалбингизга ўткинчи арзимас дунё муҳаббатини эмас, абадий саодат кафолати бўлмиш Жаннат муҳаббатини жо қилинг. Шариатга хизмат қилмаган жисм, Худо кўрсатмасин, эртага Қиёмат кунида  бизнинг зараримизга гувоҳлик бришини мумкин. Унутманг, қалбида дин ғами бўлмаган қалб, ғофил қалб бўлиб, бир парча фойдасиз гўштдан бошқа нарса эмас, тақво қилинг.

Мунаввара

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here